Бугун Давр информацион кўрсатувига кўзим тушиб қолди. Канадада эллик олтига кирган бегемот бор экан. Шуни янгилик қилиб берди.
Аммо Ўзбекистон қаҳрамони бу дунёни тарк этгани ҳақида эса жим. Халқ қаҳрамонини танимаса ундай унвон кимга керак?! Халқ шоири, халқ қаҳрамонини бир бегемотчалик қадри йўқ бўлса. Қачонгача ёлғонга қурилган информациялар халқга берилади? Австралиядаги олмаларни кўршапалаклар еб кетгани ҳақида гапиришади, аммо нима учун устига бомба ёғилаётган давлат ҳақида жим?! Нима учун Финландиядаги Ҳоккей мусобоқасида ўйнаган итга қизиқ бўлмаган жамоалар ҳақида ҳабар берилади, аммо ўзини стадион биносидан ташлаган қиз, ёки баҳтсиз воқеа туфайли қамчиқ давонида ўлган тўрт одам ҳақида гапирмайди?
Агар Россия ёки Қозоқларда қаҳрамон ўлса ардоқланади, телевиденя жар солади. Қилган ҳизматлари ҳақида кўрсатувлар қилади. Аммо бизнинг қаҳрамонларни ҳеч ким танимайди. Телевиденя ва журналистлар машшоқлару яллачиларни гапириш билан овора. Халқ на қаҳрамонини, на бирор академикни ёки зиёлиларни танимаса, экранда фақат яллачилар, машшоқлару созандалар кўрсатилса, яна савиямиз ҳақида гапирилса кулгим келади. Аслида экрандаги ола бўжилар шу машшоқлардур.
Бу гаплар кўп ва ҳўп гапирилди. Аммо эртага шайтонлар занжирбанд қилинадиган кун. Ўртоқ журналистлар, телевиденя ходимлари, юкоридаги қорни катталар уйғонинглар, эртага ромазон. Бир оғиз телевиденяда йигирма беш миллиондан ортиқ мусулмони бор халқга қарата икки оғиз сўз айтсангиз сизни отиб ташлашмаса керак?!
“Facebook” ижтимоий тармоғидан олинди