“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН
ХАЁЛ
Бунда лойқа эмас сукунат –
Саслар чўкиб ётар қаърида.
Бунда мутлоқ шаффоф табиат,
Мен ҳам софман унинг бағрида.
Ерлар тоза, осмонлар тоза,
Ёмғир ювган чангли майсани.
Қуртлар тоза, илонлар тоза –
Ўпиш мумкин ҳамма нарсани…
1974
(22)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (25-саҳифа.)