Аллоҳ Таъло Қуръон Каримда, “Бани башар инсонларни маърифат йўли билан курашишга даъват этаман”деган. Шундай экан азиз биродарлар! Курашни маърифат, маънавият ва маъфкура йўли билан амалга оширайлик. Ҳалқимиз йўлини шу маърифат йўли билан ёритайлик. Ўзбек ҳалқини қоронгғу зулмат ичидан ёруғ кунларга олиб чиқайлик…
Ҳар бир ўзини, “Алҳамдуллоҳ мен мусулмонман!” деб ҳисоблаган инсон, Аллоҳнинг сўзига ва унинг китоблари ва пайғамбарларига итоатдда бўлиши фарз ва қарздир. Инсон ким ва кимлигидан бўлишидан қатъий назар, аввалом бор, Аллоҳнинг бирлигига ва борлигига калима келтирмоғи лозим. Унинг кўрсатган йўлига ўзининг қилган амаллари асосида иймон келтирмоғи зарур. Инсон тақдирига тан бериб яшамоғи лозим. Аммо. Аллоҳ Таъло инсоннинг тақдирида нима деб ёзган бўлса, албатта ҳаммасини Аллоҳдан деб билмоғи лозим. Аллоҳ ҳар бир инсонга бахт ва саодат хамда кулфат ва зулмат, ичида ҳаёт насиб этса ҳам, Аллоҳдан деб билмоғ лозим. Чунки, инсоннинг тақдири дунё юзини кўрмасидан олдин ёзилар экан. Лекин. Ҳар бир инсон Аллоҳнинг ёзган тақдирини ўзгартиролмайди. У бир ожиз инсондир….
Бироқ. Бир нарсани инсон ҳеч қачон унутмаслиги керак. Аллоҳ инсонга онг, тафаккур, ақл берди. Аллоҳнинг бу берган неъматларига инсон ҳар бир куни ва ҳар бир тунида шукуронасини айтишдан чарчамаслиги керак. Бу тиллар ва диллар кечаю-кундуз, фақат ва фақат Аллоҳ! Аллоҳ! Аллоҳ! деб ўтмоғи лозим…
Ҳар бир инсон Аллоҳнинг ҳар бир тонггида ўз шукуронасини билдиради. Мен шу тонгда. Аллоҳга мурожжат этаман. “ Эй, Аллоҳ! Мен ўз куч ва қувватимни ҳалқим учун ва унинг келажаги учун сарф этажакман. Мен зулмга қарши куражакман. Мен мазлум инсонларни баҳти-саодати учун тилажагман. Аллоҳ ва унинг бандалари олдида ўзимни тақдиримни тиклажакман. Мен бу йўлда қўллаб-қувватлашинги илтижо қилиб сўрамай…
Эй, Худо!
Мени бу зулм ҳар қандай йўл билан айбласа ҳам, ҳалқимни ва ёшларимни учун, ҳамма нарсага тайёрман! Иншоолоҳ! Мен бу золимдан ҳеч қачон қўрқмайман!
Эй, Раббим!
Мени бу золимга қарши курашмоғим учун, менга тафаккур ақлдан бенасиб қилмагин!
Ё Раббим!
Ўзинг йўл кўрсат!
Аллоҳ! Мени Ўзинг ёрлақа!” деб айтаман ва ундан нажот излайман…
Мен азиз биродар инсонларимизнинг бахти-соадати учун, курашишда ўзимнинг танамни ва жонимни тиккишга ҳам тайёрман! Мен ҳар қандай ёвузлик ва зулмга қарши курашишда тайёрман! Мўмин ва муслима аёлларимизни зулм чангаллидан қутқариш учун тайёрман! Бу курашда менда на пул, на менда қурол бор. Мен бир оддий ўзбек ўғлониман! Мен бир йўқсил инсондурман! Мен бир оғочман! Мен бир зулмнинг занзирбанд этилган, кичик ҳалқачасиман!!!
Мен фақат ва фақат Аллоҳ Таъло Қуръони Каримда кўрсатган, МАЪРИФАТ куйчисиман. Мен мафкура ва маънавият курашчисиман. Мен фақат мазлумлар тарафдориман. Мен фақат эзилган опа-сингиллар биродариман. Мен ўзбекнинг оддий фуқаросидирман!
Мени бу золим тузум, “Радикал”, “Экстермизим”, “Терроризим” “Аттест”, “Провакатор”, “Снбчи” деб атаса ҳам, мен ҳаммасига тайёрман! Гарчи бу золим ҳукумат ҳаётим давомида бир неча бор, заҳарлашга урунган бўлса-да, мен шунга розиман. Хатто-ки, бу йўлда ўлимга ҳам тайёрман!
Эй, инсонлар! Энди Зулмга қарши курашиш ва амалий ишга ўтиш вақти келди!
Кимда-ким, зулмга қарши курашмоқчи бўлса, Ўзбекистон кўчаларига чиқсин!
Агар кимда-ким, зулм тарафдори бўлса, унда ўз қуллигича қолаеверсин!
Агар кимда-ким, мазлум инсонлар тарафида бўлса, ўзбек ҳалқига қўшилсин!
Агар кимда-ким Каримов зулмини қўллаб-қувватлса, унда марҳамат уйида қолайверсин!
Фахриддин Тиллаев.