O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хитой Мудофаа вазири армия ва халқни АҚШ билан урушга ҳозирланишга чақирди

Хитой Мудофаа вазири армия ва халқни АҚШ билан урушга ҳозирланишга чақирди
177 views
05 August 2016 - 15:27

1470212798_2016-08-03_11-25-48Хитой халқ республикаси Мудофаа вазири Чан Ванцюан миллиарддан ортиқ хитойликларни расман “мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун денгизда олиб бориладиган урушга” тайёр бўлишга чақирди. “Синхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, ядровий кучга эга қўшин бошлиғи бу ҳақда инспекторлик сафари давомида айтиб ўтган. У Хитойга денгиз ҳудудларида мавжуд хавфлар лар тўғрисида хабар берган.

“Армия, полиция ва халқ мамлакат ҳудудининг яхлитлиги ва суверенитети ҳимояси учун сафарбарликка тайёр бўлишлари лозим”,- дея талаб қилган мудофаа вазири, ҳамда омма ичида фуқаролик мудофааси машқларини тарғиб қилиш ҳақида буйруқ берган.

Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни Гаага арбитраж суд, Пекинда гўёки “Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларга даъво қилиш ҳуқуқи йўқ”лиги тўғрисида қарор қабул қилган. Бунга жавобан ХХР раҳбари Си Цзинпин – бу ерлар қадимдан Хитойнинг ажралмас қисми бўлиб келганини таъкидлаган.

Гаага доимий арбитраж суди томонидан Хитой “кемалар, ҳамда балиқчилик ва нефт лойиҳаларига зарар етказиш йўли билан” Филиппин суверенлик ҳуқуқини бузди деб топганидан сўнг Хитой судни ташқи кучлар “қўғирчоғи” деб атаганди.

Шунингдек Хитой оммавий ахборот воситалари, ҳали 2013 йилдаёқ “Пекин бир томонлама даъвони ноқонуний ҳисоблашини, ҳамда судда ҳудудий низоларни кўриб чиқиш учун юрисдикцияси йўқлигини айтиб, суд жараёнида қатнашишдан бош тортганини” эслатиб ўтишди.

Кейинчалик, АҚШ денгиз кучлари низоли ороллар атрофида ҳаракатлана бошлагач, Хитой ҳукумати АҚШга “ўз сўзлари ва ҳатти-ҳаракатлари устида фикр юритишларини” талаб қилиб, қатъий мурожаат қилди.

Бунга жавобан Хитой “Жанубий Хитой денгизидаши ўз суверенитети ҳимояси учун барча керакли чораларни кўришга” ваъда берди, ва “ҳаво мудофаа зонасини яратиш ҳуқуқига эканлигини” таъкидлади.

Бироз сўнг, Хитой раҳбари Си Цзинпин шов-шувли баёнот қилди. У, “партия, халқ ва жаҳонга” мурожаат қилиб, – олдинда “жаҳон тартибини белгилаб берувчи Россия ва Хитой иттифоқи” борлигини таъкидлади. Шунингдек оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Си Цзинпин НАТОни кучсизлантирувчи ҳарбий иттифоқни ҳам тақдим қилган.

Бундан ташқари, бир йил аввал Хитой ҳукумати навбатдаги – мамлакат мудофаа стратегиясидаги барча ўзгаришлар аниқ келтирилган, янги ҳарбий таълимот, “Оқ китоб”ни чоп қилган. Унинг моҳияти шундай – “Биз сизга ҳужум қилмаймиз, агарда бизга тегмасангиз”.

Шунинг билан бир қаторда “Оқ китоб”да келтирилган асосий муносабат ўзгаришсиз қолган, яъни, учинчи жаҳон уруши бўлади. Қачонлиги муҳим эмас, ким урушни бошлаши номаълум, аммо уруш албатта бўлади, шунинг учун унга тайёр бўлиш керак. Ва бу урушнинг айнан АҚШ билан бўлиши эҳтимол жуда катта, дейилади “Оқ китоб”да.

Қолаверса, Хитой Ҳарбий денгиз кучлари адмирали Ву Шэнли АҚШ Ҳарбий денгиз кучларини огоҳлантириб, агарда Америка Қўшма Штатлари аввалгидек хавфли ва провакацион ҳаракатларни амалга оширишда давом этса, бу икки тараф ҳарбий кучлари ўртасида зиддиятлар келтириб чиқариши ва уруш бошланишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтган.

Таъкидлаш жоизки, жаҳон ОАВлари маълумотларига кўра, Россия ва Хитой олтинларни сотиб олиш ва Америка давлат мажбуриятлари ҳисобидан ўз активларини чиқариб олиш йўли билан АҚШ иқтисодига “олтин зарба”ни амалга ошириши мумкин.

“1980 йилда Хитой ЯИМси Американикига нисбатан 7 %ни ташкил қиларди, экспорт ҳажми эса 6%ни. Валюта заҳираси эса АҚШнинг 15 % заҳирасига тенг эди. 2014 йилда Хитой ЯИМ (11 триллион доллар) ҳажми Американига (18 триллион доллар) нисбатан 60% кўрсаткичга етди, экспорт ҳажми эса АҚШникидан 6%га ошиб кетди. Шу билан биргаликда Хитой валютаси энди АҚШникидан 28 маротаба кўпроқ”,-дейди Atlantico мутахассислари.

ЎХҲ хабарлар бўлими