O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хитой Туркияга таҳдид қилди: “Уйғур қочоқларини қўллашни бас қилинг”

Хитой Туркияга таҳдид қилди: “Уйғур қочоқларини қўллашни бас қилинг”
134 views
01 December 2014 - 20:23

7

“Ва уларга кўмак бериш ҳақида ишорат қилманг”

Жорий йил бошида Тайландда ноқонуний муҳожирлар сифатида қўлга олинган 200 та Шарқий Туркистонлик уйғурларнинг тақдири борасида Хитой ва Туркия ўртасидаги вазият таранглаша бошлади.

Уйғур қочоқлари масаласи – бу Хитой ва Тайланд ўртасидаги масаладир, “учинчи томон” бу масалага аралашишни тўхтатиши лозим. Бу ҳақда 1 декабрь куни Хитой халқ республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили баёнот берди, деб хабар берди Туркиянинг Yenişafak нашри.

Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньин “учинчи томон” сифатида қайси давлатни назарда тутаётганини маълум қилмади, бироқ яқинда Анқаранинг Хитойда уйғур қочоқларининг шафқатсизларча жазоланишига йўл қўймаслик ҳақидаги баёноти, бу ерда гап айнан Туркия ҳақида бораётганидан далолат беради.

“Биз “учинчи давлатлар”дан бу масалага аралашишни дарҳол тўхтатишини талаб қиламиз, ўз сўзларига диққат қилишсин ва ноқонуний муҳожирларга қўллаб-қувватлаш ишорати беришни тўхтатишсин”, – дейди Чуньин.

Айни пайтда, Тайланд Ташқи ишлар вазирлигида муаммони ҳал қилишда Туркиянинг фаол иштирокини яширишаётгани йўқ. Бундан ташқари, ушбу мамлакат ташқи сиёсат идорасининг сўзларига кўра унинг ўзи ушбу масалани Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлют Човушўғли билан муҳокама қилган.

Қайд этиш жоизки, Шарқий Туркистонлик 200 та уйғур жорий йилнинг бошларида Тайландда ноқонуний муҳожирлар сифатида қўлга олинган эди. Маҳаллий ҳукумат вакиллари Пекиннинг талабига кўра уларни Хитой ҳукуматига топширишни исташади. Бироқ, бутун дунё бўйлаб ҳуқуқ ҳимоячилари уларнинг Хитойга топширилишини танқид остига олишмоқда ва Хитой ҳукумати зулмидан қочган уйғурларни ишғол остидаги ватанларида шафқатсиз жазо кутаётганини таъкидлашмоқда. Қочоқларнинг ўзлари эса Туркиядан бошпана олишни исташмоқда.

Бирнеча кун аввал Туркия Ташқи ишлар вазири Човушўғли Шарқий Туркистонда уйғурларнинг қатл қилиниши ҳақида турк журналистларининг саволларига жавоб бераркан, Анқара ХХР даги уйғур қардошларининг ҳолатини диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади.

ЎХҲ ахборот бўлими