O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хитой, Ёркент қатлиомини тўхтат!

Хитой, Ёркент қатлиомини тўхтат!
148 views
14 August 2014 - 13:05
1

Южел ТАНАЙ yuceltanay53@yahoo.com

АТОҚЛИ ШОИРИМИЗ ЖАМОЛ КАМОЛ ҒАЗОДАГИ МАЗЛУМ БОЛАГА БАҒИШЛАБ ГЎЗАЛ ШЕЪР ЁЗИБДИЛАР. ҲУДДИ ШУНДАЙ ШЕЪР ЁРКЕНТДАГИ УЙҒУР ҚАРДОШЛАРИМИЗНИНГ ҚАТЛИОМИГА ҚАРШИ ҲАМ ЁЗИЛИШИНИ ТИЛАЙМИЗ. УЛАР ҲАМ МУСУЛМОНДИРЛАР, МУСУЛМОНЛИКЛАРИ УЧУН ҚАТЛ ЭТИЛМОҚДАЛАР!

Шарқий Туркистонни ишғол остида тутган Хитой ўз қатлиомларини давом эттирмоқда. Рамазон байрамининг биринчи куни Шарқий Туркистондаги Қашғар минтақасининг Ёркент туманида боши ўралган аёлларга тажовуз қилган Хитой аскарларига қарши чиққан уйғур туркларининг ўққа тутилиши ортидан бошланиб кетган ҳодисалар давомида Хитой аскарлари минтақада қатлиом уюштиришди.

Рамазон ойининг биринчи куни Хитой аскарлари даставвал Ёркент туманидаги Алишки ва Ханди қишлоқлари узра ҳаво ҳужуми уюштириб ҳудудни вайронага айлантиришди. Шундан сўнг омон қолганларни “тозалаш” мақсадида танклар билан қишлоқларга кириб келишди. Бу ҳақда мустақил ахборот агентликлари амалга оширилган қатлиом натижасида кўплаб болалар ва аёлларнинг ўлдирилганини ёзишди.

Шарқий Туркистоннинг қадим кенти ҳисобланган Ёркент туманида Хитой аскарлари томонидан амалга оширилган қатлиом натижасида иккита қишлоқ жўғрофий харитадан буькул ўчииб ташланди, 500 га яқин уйғур турклари ўлдирилди.

Хитойликлар томонидан “Шинкянг (Синьзянь)” – “Янги эгалланган ерлар” деб номланган Шарқий Туркистон мухтор минтақасидаги воқеалар Хитойнинг уйғурларнинг эътиқод эркинлигига нисбатан олиб борган босимлар натижасида юзага келди. Хитой аскарларининг боши ўралган уйғур аёлларини қишлоқ майдонига йиғиб уларга нисбатан тажовуз қилишлари уйғурларнинг сабр косасини тўлдирган охирги томчи бўлди. Минтақа аҳолисининг аскарларга қаршилик қилиши натижасида Хитойнинг қонхўр бошқаруви уйғур туркларига қарши қатлиомни бошлаб юборишди.

Мусулмон уйғур туркларининг диний эътиқодларини чеклаш мақсадида Хитой ҳукумати биринчи навбатда рўза тутишни ва намоз ўқишни таъқиқлади. Уйғур эркакларининг соқол қўйишлари ва аёлларнинг бошларини ўраб юришлари ҳам таъқиқланди. Ҳаж зиёрати бутунлай таъқиқланган Шарқий Туркистонда масжидларга киришга ҳам рухсат берилмайди. Ҳижобли аёллардан ҳижобларини ечиш талаб қилинмоқда. Бундан бош тортганлар эса жаримага тортилмоқда ёки турмаларга ташланмоқда.

ШАРҚИЙ ТУРКИСТОННИНГ ЖЎҒРОФИЙ ҲОЛАТИ

2 млн. кв.км. га яқин ҳудуди билан Хитой Халқ Республикасининг энг йирик бошқарув минтақаси бўлган Шарқий Туркистон расман мухторият саналсада Хитойнинг босқинчи ассимиляцион сиёсати туфайли йиллардир зулм остида қолмоқда.

1933 ва 1944 йилларда иккита республика ташкил қилинган минтақа 1949 йилда ХХР томонидан ишғол қилинди. Шарқий Туркистонга 1955 йил 1 октябрда ХХР таркибида мухторият мақоми берилиб “Шинкянг (Синьзянь)” деб қайта номланди. Шарқий Туркистон аҳолисига 1985 йилда қабул қилинган қонунчиликка кўра шаҳарликлар учун битта, қишлоқда яшайдиганлар учун иккитагача фарзандли бўлишга рухсат берилган.

ХИТОЙ ШАРҚИЙ ТУРКИСТОННИНГ ЯДРО СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН ҲУДУДГА АЙЛАНТИРДИ

Хитойнинг ядро синовлари Шарқий Туркистонликлар бошига тушган энг катта муаммолардан биридир. 1966-1997 йилларда минтақада ўнлаб ядро синовлари ўтказилгани айтилади. Бу ҳолат минтақада ногирон болаларнинг туғилиши ва саратон каби таҳликали касалликларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

ИСЁНЛАР ВА ҚАТЛИОМЛАР СОДИР БЎЛГАН ҚАДИМ ТУРК ДИЁРИ

2009 йил 5 июлда Урумчида босқинчилик сиёсатига қарши бошланган ғалаён Хитой қуролли кучлари томонидан қонли бир тарзда бостирилди. Хитой манбаларига кўра 200, уйғур манбаларига кўра эса 5000 одам ўлдирилган. Ушбу воқеалардан сўнг эса норозилик билдирганлиги туфайли минглаб уйғурлар қамоқхоналарга ташланди. 2009 йили Халқаро амнистия ташкилоти Хитой ҳукуматидан ўлим жазосига ҳукм қилинганларнинг сони бўйича маълумот беришини сўради. Бироқ, бу талаб эътиборсиз қолдирилди.

Хитой бу каби қатлиомларни амалга оширар экан бу воқеаларга нисбатан дунёнинг сассиз қолиши жуда ачинарли ҳолдир. Биринчи навбатда инсон сифатида барчамиз қатлиомга қарши турмоғимиз даркор. Туркиядаги инсон ҳуқуқлари жамиятларининг бу ҳодисага нисбатан муносабат билдирмаётгани жуда ғалатидир. Ваҳолангки улар ўн йиллардан бери Туркияда алоҳида бир давлат қуришни истаган қурд гуруҳларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келишди.

Южел ТАНАЙ