Хитой олдиртирган Қуръони Мажид аппликацияси дунёдаги энг оммабопи бўлади. Ундан миллионлаб мусулмонлар фойдаланиб келишади.
Apple хитойлик мулозимларнинг сўрови билан бу ишга қўл уришга мажбур бўлган.
Хитойда Қуръони Мажид аппликациясини олиб ташлаган.
Қуръони Мажид аппликацияси бутун дунё бўйлаб Apple дўконида имконли.
Мазкур аппликацияга баҳо берганларнинг сони эса, қарийб 150 минг кишини ташкил этади.
Би-би-сига маълум бўлишича, у ноқонуний диний матнларни жойлаштиргани учун олиб ташланган.
Хитой ҳукумати эса, Би-би-сининг бу хусусда изоҳ сўраб қилган мурожаатига ҳалича жавоб бермаган.
Тафсилот ўрнида
Дастурнинг ўчирилганини биринчи бўлиб Apple Censorship пайқаган.
Apple Censorship App Store даги барча иловаларни кузатиб боради.
Аппликацияни ишлаб чиқарувчи PDMS ширкати ҳам бу хусусда баёнот билан чиққан.
“Apple маълумотларига кўра, маҳаллий масъулларнинг қўшимча рухсатлари лозим бўлган матн ҳам жойлаштирилгани боис, Қуръони Мажид аппликацияси Хитойдаги App Store дан олиб ташланган”, – дейилган мазкур баёнотда.
Компаниянинг маълум қилишича, “мазкур масалани ҳал қилиш учун Хитойнинг Киберфазолар маъмурияти ва бошқа тегишли органлари билан боғланишга ҳам ҳаракат қилишмоқда”.
Уларга кўра, Хитойда бир миллионга яқин фойдаланувчилари бор.
Хитой Коммунистик партияси Исломни мамлакатда расмий дин сифатида тан олади.
Аммо, шу билан бирга, Шинжондаги аксарияти мусулмон уйғур бўлган миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини топташ ва ҳатто уларни қатлиом қилишда айбланади.
Шу йил бошида Би-би-си уйғур уламолари ҳам Хитойнинг мазкур бўлгадаги қатағонлари нишонига айланишгани ҳақида хабар берганди.
Apple ҳам изоҳ беришдан бош тортган.
Аммо Би-би-сига ўзларининг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Сиёсатларини тақдим этган.
Унда Apple нинг, “ўзларидан маҳаллий қонунларга риоя этишлари талаб қилиниши ва баъзида ҳукуматлар билан келиша олмасликлари мумкин бўлган мураккаб масалалар бор”лиги айтилган.
Бироқ мазкур аппликация Хитойда аниқ қандай қоидаларни бузгани маълум эмас.
Қуръони Мажиднинг айтишича, дунё бўйлаб 35 миллиондан ортиқ мусулмон ўзларига ишонади.
Бошқа аппликациялар тақдири
Ўтган ой Apple ҳам, Google ҳам қамоқдаги Россия мухолифати лидери Алексей Навальний томонидан ишлаб чиқилган тактик овоз бериш дастурини олиб ташлашганди.
Россиялик масъуллар эса, акс ҳолда ҳар икки ширкатни ҳам жаримага тортишлари билан таҳдид қилишганди.
Мазкур аппликация бошқарувдаги партия номзодларини сафдаб чиқаришга имкон бериши айтилган.
Хитой Apple нинг энг йирик бозорларидан бири ва ширкатнинг таъминот занжири ҳам асосан худди шу мамлакатдаги ишлаб чиқаришга боғлиқ.
Apple Бош ижрочи директори америкалик сиёсатчилар томонидан иккиюзламачилик – АҚШ сиёсати ҳақида бонг уриш, аммо Хитойники ҳақида сукут сақлашда танқид ҳам қилинган.
Аммо у 2017 йилда Дональд Трамп томонидан аксар аҳолиси мусулмон етти давлатга қўйилган тақиқни қоралаганлардан бири бўлади.
Лекин, бунга қарамай, Apple Бош ижрочи директори Хитой ҳукуматининг цензурасига амал қилиш ва расмий Пекиннинг Хитойдаги мусулмон озчиликларга нисбатан муносабатини ошкора танқид қилмасликда айбланади.
Apple ва Хитой
Нью-Йорк Таймс шу йил бошида Apple Хитой ҳукуматининг чекловларига мос келмайдиган аппликацияларни олиб ташлаши ҳақида ёзганди.
Тяньаньмэнь майдони, Хитойнинг Фалуньгун диний ҳаракати, Далай-лама, Тибет ва Тайваннинг мустақиллиги – аппликацияларда муҳокама этиб бўлмайдиган мавзулар бўлади.
Aplle Censorship лойиҳаси директори Беньямин Исмоилнинг айтишича, “ҳозирда Apple Пекиннинг цензура бюросига айлантирилмоқда”.
“Хитой ҳукуматининг муносабати қандай бўлишидан қатъиназар, улар тўғри йўл тутишлари керак”, – дейди у.
Шу ҳафта Хитойда яна бир оммабоп аппликация – Olive Treeнинг Инжили ҳам олиб ташланди.
“App Store ни тафтиш қилиш жараёнида Olive Treeнинг Инжил дастури ҳам Хитойда китоб ёки журналлар бўлган иловаларни тарқатишга рухсатномалари бор-йўқлигини кўрсатишлари талаб қилиниши билан огоҳлантирилган”.
“Рухсатномамиз йўқлиги, аппликациямизни янгилаш ва буни мижозларимизга етказиш учун Инжил дастуримизни Хитойнинг App Store дан олиб ташладик”, – дея маълум қилган лойиҳа директори.
Жума куни Mac Observer Amazon га тегишли Audible аудиокитоблар ва подкастлар хизмати ҳам Apple нинг Хитойдаги дўконидан чиқарилгани ҳақида хабар берди.
Бунинг сабаби ҳам “рухсатнома билан боғлиқ талаблар” билан изоҳланди.
Хитой давлатининг талабларига риоя қилиш қийинлашиб бораётганини айтиб, пайшанба куни Misrosoft ҳам Хитойда Linkedln ни ёпаётганини айтди.
Сайтда айрим журналистларнинг профиллари блок қилиниши юзасидан саволлар юзага чиқиши ортидан бунга қарор қилинди.
Манба: BBC Uzbek