ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ўзининг Twitter саҳифасида оммавий ахборот воситаларини пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатураларини эълон қилишга чақирди.
Айни пайтда Ходорковский париждаги террорчилик амалиёти натижасида ҳаётдан кўз юмган журналистларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Ходорковскийнинг ушбу сўзларига жавоб тариқасида турли хил мазмундаги изоҳлар қолдирилди. Изоҳларнинг баъзиларида Ходорковский узоқни кўра олмасликда ва ўйламасдан гапиришда айбланади.
Изоҳ қолдирувчилардан бирининг сўзларига кўра, Россия 24 телеканалининг собиқ журналисти В.Третьяков амалга оширилган терактда карикатурачиларнинг ўзлари айбдор деган.
Муҳаммад алайҳиссалом карикатураларини эълон қилган Charlie Hebdo сатира журнали нашриётига чоршанба куни эрталаб ҳужум уюштирилди. Қуролланган учта эркак бино ичига бостириб кириб ўт очишди. Ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди. Қурбонлар орасида нашрнинг бош муҳаррири Стефан Шарбонье ҳам бор.




ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида