O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хоразмдаги аукцион хизматидан ким манфаатдор?

Хоразмдаги аукцион хизматидан ким манфаатдор?
138 views
26 March 2013 - 15:02

Хоразмлик кўплаб фуқаролар, турли мутасадди ташкилотларга ариза билан мурожаат қилиб, берилган аризаларига ижобий жавоб ололмаганлари,  ҳеч бир ижобий натижага эришолмаганлари учун куп ҳолларда жамоат ташкилотларига, хусусан, «Нажот» инсон хукуклари ташкилотига мурожаат килишмоқда.  Қуйида уларнинг бир нечтасини мисол тариқасида келтириб ўтамиз:

“Нажот”  инсон ҳуқуқларини химоя қилиш ташкилотига Хоразм вилояти Хазорасп  тумани Б. Матризаев маҳалласи “Пичоқчи” қишлоғидан Анагул Сапарбаевна Қурязова (тел:+998914314936) шундай ёзади: Биз бир хўжалликда тўрта оила бўлиб яшаймиз. Хўжалигимизда жами 18 нафармиз. Эримдан ажрашиб, 2 нафар фарзандимни катта қилаётирман, инсонларча яшаш шароити бўлмаган авҳолда кун кечриб келаяпмиз. Мазкур хонадонда болаларнинг улғайиб, катта бўлиб бораяпти,   аммо катталарнинг мустақил инсонларча ҳаёт кечиришлари учун шароит ўта оғир аҳволда.

Мен шароитимни яхшилаш мақсадида хўжалик ахволини баён қилиб, кўпчиликни ташкил қилган фуқароларнинг ахволини иноботга олишар, деган мақсадда Хазорасп тумани хокимлигига иморат қуриш учун ер ўрни ажратишни сўраб мурожаат қилган эдим.  Аммо илтимоснома аризам жавобсиз ва мақсадим амалга ошмай қолмоқда.

Ҳокимлик таклиф қилаётган “аукцион”да қатнашиш бизда катта муаммога айланган. Мен каби бечораҳол фуқаролар ҳеч нарсага эриша олмай, бошни турли тошларга урмоқдалар. Аммо амалдор, пулдор шахсллар негадир экин майдонлари ва бошқа шароити яхши майдонлардан иморат қуришга жой ўрни олишмоқда, яна уларни ўзгаларга катта пул эвазига қайта сотишмоқда”.

Шуниси қизиқки, Хива ва Ҳазорасп туманларида иморат қуриш учун ер майдони сотилиши бўйича ким ошди савдоси ўтказилиши тўғрисидаги эълонларни Хоразмдаги бирорта ҳам оммавий ахборот воситасида кўрмайсиз. Аммо шу туманларда яшовчи амалдор ва бой-бадавлат шахслар ҳар бири ўнлаб ер участкаларини кўзга кўринмас аукционларда сотиб олиб, аҳолига қайтадан қиммат баҳода сотиб фойда кўрмоқдалар. Лекин уларнинг бу хатти-ҳаракатларидан давлат хазинасига ҳеч қандай даромад келиб тушмаяпти.   

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қонуний меъёрларга мос шароитда яшаши бўйича бир неча қонуний ҳужжатлар мавжуд. Жумладан: Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси бош вазири томонидан 2007 йилнинг 24 августида тасдиқланган республика аҳолисига, шу жумладан, ёш оилаларга кўп хонали турар жой бинолари қуришни ташкиллаштириш ҳақидаги қарори ва республикада  30 ёшдан ўтмаган, биринчи никоҳдаги  ёш оилаларга,  ҳар бирига 16 квадрат метрдан кам яшаш жойи тўғри келса, Ипотека банки кредит ажратиши мумкинлиги ҳақида Вазирлар маҳкамасининг қарори бор.  Имтиёзли Ипотека кредити олиш ҳуқуқлари ҳам кўрсатилган. Лекин оддий халқ бу имтиёзлардан, ҳуқуқлардан керакли даражада фойдалана олмаяпти.

Ҳазорасп тумани  Ғ.Ғулом кўчаси 7-уйда яшовчи  Меҳрибон Абдуллаева ( тел:+998912794895) қуйидагиларни ёзади:  Мен, Абдуллаева Меҳрибон, 2 нафар фарзандим билан эрим Шокир Давлетовнинг устахонасида ҳеч қандай шароит бўлмаган аҳволда кун кечираяпман.  Отам дунёдан ўтган, онам ногирон, нафақўхўр онамга тегишли хонадонда 3 оила бирга яшайди, шунинг учун уларнинг ҳам, бошқа қаридошларимнинг ҳам ёнида яшаш имкониятим йўқ.

Кўриниб трибдикики, Меҳрибон ҳам Анагул каби танг аҳволда. У ҳам иморат қуриш учун ер майдони ажратиладиган аукционда қатнашишга уриниб, ҳокимликка бир неч абор аризалар ёзган. Лекин унинг аризалари эътиборсиз қолмоқда.   

Бу аризалар «Нажотга» берилган шикоятларнинг юздан бири. Фуқаролар ташкилотимизга уй-жой, ижтимоий-иктисодий масалалардаги сансолорликлар ҳақида жуда кўп мурожаат қилишмоқда. Конституцияда, конунларда, Республика вазирлар махкамаси карорларида хар бир оила, хар бир шахс уй жой олиш хукукига эгалиги таъкидланса-да, купчилик холларда бунга амал килинмайди.

Тўғрироги, бу конунлар аризаларда ҳам айтилганидай, амалдорлар ва уларнинг ҳамтовоқларигагина хизмат қилади. Оддий халқ ўз мақсадига эришолмай, ҳамиша сарсон саргардонликда кун кечиради. Бундан ҳам қизиғи, худди шўро давридаги каби, туман ёки вилоят амалдорларидан шикоят қилиб ёзилган аризалар, марказдан худди ўша амалдорларнинг ўзларига юборилади. Натижада сансолорлик бир неча марта ошади: муаммо ечилмасдан, отангга бор онанга бор, қабилида иш кўрилади. “Нажот” вилоят ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларидан қонунлар ижросини жойига қўйишни, ҳуқуқи поймол қилинаётган инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилади.

Хайитбой ЯҚУБОВ,
Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси