O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хоразмча непотизм

Хоразмча непотизм
449 views
25 November 2021 - 19:09

Маҳаллий ОАВ хабар қилишича Хоразмда таъсисчиси вилоят ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг укаси бўлган компания 20,4 млрд сўмлик тендер ғолиби бўлган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган анжуманда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Қайд этилишича, Хоразм вилоятида вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигидаги қиймати 20,4 млрд сўмлик “Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш” объекти ўрганилганида, тендер ғолиби бўлган ташкилот таъсисчиси Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг яқин қариндоши, яъни туғишган укаси экани маълум бўлган.

Бундан ташқари, бюджет буюртмачилари томонидан қурилиш бўйича “dxarid.uz” ва “tender.mc.uz” порталида жойлаштирилган эълонлар жойларга чиққан ҳолда ўрганилганида, республиканинг 10 та вилоятида жами қиймати 81,9 млрд сўмлик 137 та қурилиш объектларида танлов ва тендерлар юзасидан ғолиблар аниқланмасдан қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилгани ёки якунлангани аниқланиб, мазкур қонунбузишлар бўйича жами 28 та материаллар прокуратура органларига юборилган.

Эрк ДП хабар бўлими