O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари
247 views
25 May 2017 - 6:00

Ўзбекистонни ҳаробалардан гулистонга олиб чиқамиз – 8.
(“Эрк” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ билан интервью.)

– Кўпчилик Ўзбекистон фуқаролари Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда шлаётганлари ҳамда уларнинг сони тобора ўсиб бораётгани боис “Ўзбекистон хориждаги фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керакми?” деган савол айниқса долзарб бўлиб қолмоқда. Расмийларнинг бу йўналишдаги фаолиятини қандай баҳолайсиз? Бу жабҳада нима ишлар қилиш керак деб ўйлайсиз?

– Биринчидан, МДҲ раҳбарлари миграция масаласида ягона фикрга келишлари керак. Шундан кейин МДҲнинг барча аъзолари миграция процессини тартибга солувчи қонун лойиҳасини муҳокама этишлари лозим. Агар у МДҲ давлатлари парламентлари томонидан тасдиқланса, муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади. Барча мигрантларда бир хил шароит бўлади ва ҳеч ким шикоят қилмайди.

– “Чиқиш визаларига” муносабатингиз қандай? Улар керакми?

– Чиқиш визалари – феодалларча тафаккур маҳсули, инсонларнинг эркинлиги олдида қўрқув маҳсули бўлиб, бу инсоний қадр-қимматни камситиш демакдир. Янги ҳокимиятнинг биринчи куниёқ ушбу шармандали “визалар” бекор қилинишига ишонаман.

– Қўш фуқароликка муносабатингиз қандай?

– Инсон истаган мамлакатида яшаши ва унинг фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўлиш керак.

Фарғона,
07.02.2011

(153)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (500-501-саҳифалар.)

(давоми бор)