Жавлон уриб, “мен ватанпарварман, мен ватанимни севаман, ватан хоинлари, тинчлигимизни кўролмаятганлар” деб ётганларни ҳаётига назар солсангиз, бирор марта ҳам бир ишни қойиллатиб қилмаган, ҳаётта яшашдан маьносини йўқотган, тинчликни худо қилиб олганини кўрасиз. У, шахсни давлат деб билади. Аммо ватан – бу халқдир!
Ер ости бойликлари тўла бўлган давлати бўла туриб,
Унга, чекка қишлоқда Холмат амакини олти нафар фарзандига бир ойда 1- кг гўш еётгани,
Манзура холани қишга тайёргарлик кўриш учун таппи ясаётгани,
Тешавой акани эса, уйида анча муддаттан бери свети йўқлигини,
Хошим тоға фермерни эса, Ҳоким бува тамонидан далаларини пайхон қилиши,
Исмат бувани, отасидан қолган оиласи яшайдиган уйи бузилиб, уйсиз қолаётгани, бузилган уйини пулини бермаётгани, қизиқтирмайди.
Чунки унга тинч бўлса бўлди, уни худоси тинчлик.
Соқол қўйганни, шу биргина туки учун ушлаб кетиши, уни қизиқтирмайди…
Муслимани рўмолини мажбуран ечтираётган маҳалда, ота ўз қизини ҳуқуқи учун курашгани эвазига ИИБ ходимлари тарафидан олиб кетилса, уни қизиқтирмайди. У “сабрга, шукрга” чақириб ўтиради.
Улар ўзбек ҳам эмас. Улар мусулмон ҳам эмас. Чунки мусулмон, бошқа мусулмон биродари қийналаётган маҳалда унга ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Уни кўзига ўз ҳаққини, талаб қилганлар тинчликни кўра олмайдиганлар бўлиб кўринади.
Давлат ўзи қўйган қонунга, ўзини ҳам амал қилишга чақирганларни, ватан хоинлари, ташқаридан молиялаштирилиб турадиганларга чиқаришади.
Бундай тинчликсевар манқуртлар, ҳар-қандай тоифадан чиқиши мумкин. Буларни дини битта, худоси битта, у ҳам бўлса – “Тинчлик.”
Манба: Facebok.com