O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳушёр бўлинг: МХХнинг “хос имоми”!

Ҳушёр бўлинг: МХХнинг “хос имоми”!
37 views
01 June 2017 - 9:00

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Мустабид Каримов Ўзбекистонни ялпи назоратда тутиб туриш учун давлат идорасида Ленин ва Сталин қўллаган давлат террорини удумга айлантирди. Бу машина комига тушган ўн мингларча инсон 27 йил давомида қамоқларда қийновга солинди, ўлдирилди, майиб қилинди. Бу бахайбат ва даҳшатли машинани ҳаракатга келтирган, унинг қусурсиз ишлаб туришини таъминлаган “хизмат персонали”нинг сони ҳам ақл бовар қилмайдига даражада юскак: миллионларга етади.

Янги раҳбар Мирзиёевнинг бу аксилинсоний режимни ўзгартириш учун қилаётган заиф уринишлари юқорида айтилган даҳшатли машинани металлоломга топиширмасдан туриб ҳеч бир натижага эришмаслиги кундай ойдиндир.

Ҳатто бу машина Мирзиёевнинг ўзига ҳам бир таҳлика унсури экани борган сари бўртиб кўринмоқда.

Бу қабоҳат салтанатининг аскарлари бугун ҳам актив фаолиятдадир.

Улардан биз билган иккитасининг исмини фош қилиб, инсонларни ҳушёрликка чақирмоқчимиз.

Улардан бири КГБ подполковниги Бахтиёр Топиловдир. Бу кимса Совет даврида КГБ тарафидан таъсис этилган “Ватан” жамиятининг ходими бўлган. Топиловнинг вазифаси чет элда яшаётган ўзбеклар ичида иш олиб бориб, потенциал “ватан хоинлари”ни тасбит этиш ва уларга қарши чора кўриш бўлган.

Б.Топилов 2007 йилда Ўш шаҳрида ўзбек “чекистлари” тарафидан қатл этилган журналист Алишер Соиповни йўқ қилиш амалиётида билвосита иштирок этган шахсдир. Унинг Алишер отиб кетилмасдан 3 кун олдин журналистнинг уйига келиб, унга таҳдид қилгани ҳақда билгилар мавжуд.

Бундан ташқари Топилов “тижоратчи” ниқобида Истанбулда фаолият кўрсатар экан, журналист Соипов билан суҳбатлашиб, унинг Каримов режимига қарши мақолалар тайёрлаётганини ўрганган, бу ҳақда Ўзбекистон МХХсига ихбор этиб, Наманган ТВсида Соиповни қораловчи программалар уюштиришда қатнашган.

Биз тилга олмоқчи бўлган иккинчи шахс ҳам айнан шу Наманганда яшайди. У ҳам Алишер Соиповни таниган ва унга қилинган суиқасдни тайёрлашда гумон қилинаяпти.

Бу кимса ўзини доим “тўраларданман” деб тақдим этадиган, Наманган масжидларидан биттасида имомлик қилувчи Валихон (Абдували) Юсуповдир.

Бу нусха МХХнинг “хос имомлари”дан. Фақат Наманган эмас, Тошкентда ҳам МХХ эшигини тақиллатмасдан кираолиш “мақоми”га эришган. Бу дин тужжори, соҳтакор имом МХХга “донос” қилиб, жуда кўп мусулмоннинг бошига етган, жуда кўп иймонли инсонларнинг қамалиб кетишига сабабчи бўлган.

Бу шахснинг яна бир қабих жиҳати бор: у тижорий баҳоналар билан инсонлардан ўн мингларча доллар пул олиб, қайтариб бермайдиган, қайтариб бериш у ёқда турсин, берган пулини сўраб келганларни ўзининг МХХга яқинлиги билан қўрқитиб, бойлик орттираётган бир маҳлуқдир.

Бу нусха шу кунларда тўплаган ҳаром пулларини Туркияда қийматлантириш учун жонбозлик кўрсатиб юрибди. Туркиядаги ўзбекларни, айниқса мусулмон жамоатларни огоҳлантириш бизнинг мусулмонлик бурчимиздир.

Бу икки хоиндан эҳтиёт бўлингиз.

Хасан Мусулмон

Манба: facebook.com