O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хўжайин сўкағон бўлса

Хўжайин сўкағон бўлса
21 views
10 November 2012 - 11:13

Русиядаги бир интернет саҳифаси (http://rabota.mail.ru/news/2177) тадқиқот бўлимнинг натижаларига кўра, ҳар ўн кишидан бир киши ўз раҳбари уни сўкадиган бўлса, бунга чидаб, индамай кетаверар экан. Сўралганлардан бир проценти ҳатто хўжайинлари уларни калтаклаши мумкинлигини ҳам айтишган. Бу ерда келтирилган маълумотларга қараганда, 69% ҳолларда хўжайинлар ҳеч қандай сабабсиз қўполлик қилишлар экан. 13% бундай қўполлик ишчилар хато қилганда, 6% эса ходим ишга кеч келганда, 4% эса вазифа кечикиб бажарилганда кузатилади..

Бу хусусда дунёда Ўзбекистон чемпион (!) бўлса керак, албатта. Чунки Ўзбекистон деган янги давлатнинг сиёсати зулм ва инсонларни таҳқирлаш асосига қурилган. Бош муштумзўр ва Бош сўкағон Президент Каримов, бу масалада унинг ўринбосари Бош Вазир Шавкат Мирзиёев эканлиги маълум. Вилоят ҳокимлари мушт кетдида Президент ва Бош Вазирни ўзларига ўрнак олишади. Фожеа шундан иборатки, бундай юқори лавозимли раҳбарлар ўзларидан юқори мансабли раҳбарлар уларни сўкканда ёки урганда буни бир мукофот сифатида кўрадилар. Бундай ғурурсиз ва шарафсиз раҳбарлардан газ олган туман ҳокимлари мактаб директорлари, касалхона бош врачлари ва умуман истаган одамни истаган жойда, эркак аёл бор демай, бўралатиб сўкади, қулоғининг остига шаполоқ тортиб юборади ёки бўлмаса ерга ётқизиб тепади…

Хўш, бундай қўполлик нима билан изоҳланади? Буни раҳбарларнинг умумий жоҳиллиги, савиясизлиги, балиқнинг бошидан сасиганлиги, аҳолининг эса давлат қўлига қараб қолганлиги билан изоҳлашимиз мумкин. Хуллас, эркинлик бўлмаган жойда қутурган раҳбарлар ўзлари истаган жирканч амалларни қилаверади. Токи Каримов диктатураси тугатилиб, унинг ўрнига эркин ва адолатли жамият қурулганга қадар…

 

Абдурраҳмон Муҳаммад,

10 ноябрь 2012 йил