O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Хўш аслида ким босмачи эдию, ким душман?”

“Хўш аслида ким босмачи эдию, ким душман?”
158 views
02 February 2018 - 16:39

Афғон халқи Афғонистон ҳукуматининг илтимоси билан Халқаро байналминалчилар сифатида кириб келган шўро аскарларини дастлаб хушкайфиятда, ҳатто гуллар билан кутиб олишди.

Аммо кўп ўтмай айрим шўро ҳарбийлари маҳаллий халққа нисбатан ўз тазийқларини ўтказа бошлади.

Уларни талон-тарож қилиш, аёлларни зўрлаш, ароққа ва нашага тўйиб олиб, снайперда бегунох, ўз юмуши билан юрган одамларни овлашни “ўйин” деб билиш, тинч аҳолини камситиш, яшаб турган кулбаларни, қишлоқларни танк билан атайин вайронага айлантириш ва бошқа кутилмаган хунрезликлари ниҳоят халқни ғазабини қўзғаб, уларни шўроларга қарши исёнга ундади.

Бу ҳолат хорижлик қуролфурушларга жуда қўл келди.

АҚШ ва Британия хуфия кучлари исёнкор халқни шўро босқинчиларига қарши гиж-гижлаб, гўё Ислом динини ҳимоялаш ниқоби остида тиш-тирноқларигача қуроллантира бошлашди ва уларни жиҳод қилувчи-мужоҳидларга айлантиришди.

Шўролар бўлса норози кайфиятдаги оддий халқни “душман” деб қабул қилишди.

Ҳа, ўз она тупроғини чет эл босқинчиларидан ҳимоя қилувчиларни бизлар “душман” деб атадик.

Ҳудди шунга ўхшаш шўролар томонидан она Туркистонни истило қилиб олинаётганида ҳам, юртимизни талон-тарож қилаётганда ҳам Ватанимизни ҳимоя қилишга шайланган ота-боболаримизни “босмачилар” деб аташган эди.

Босмачи бу “босқинчи” демакдир.

“Хўш аслида ким босмачи эдию, ким душман?” – деган савол туғилади.

Набижон Ҳошимов, “Афғон фиғонлари” китобидан.

Абу Абдулвадуд

facebook.com