(72 с.) Шоир МИР ХУДОЁР
Бу киши ҳам шоирлардан бўлса ҳам айрим тахаллус тутмай ўз номида тахаллус ишлатди. 1850нчи йилларда касбулҳол ортдириб Насриддинбекнинг Андижонда ҳоким бўлиб турган замонида бунинг ёнида шеър устози сифатида ҳам сарой Шоири бўлиб турди. Бир вақт бу кишининг рақиблари бекка яқинлигидан ҳасадланиб Худоёрхонга бу киши тефасидан шикоят билдирдилар. Чиройли кўринишда бўлган Насриддинбекка хуштор қилиб кўрсатдилар. Ниҳоят бундан ғазабланган Хон уни калтаклатди. Охирда саройдан чиқиб кетди. Исфарада турди.
Шунда вафот этди. Исфарага қочоқ бўлиб борган, жуда нафси ёмон, ришватхўрлиги билан халқни талаб халқ нафратига сабаб бўлган Хўқандлик қози Ашур Муҳаммаднинг аламон томонидан уриб ўлдирилиши тўғрисида узун бир тожик тилида бир ҳажвий назм ёзган эди. Ниҳоят танқидий назмнинг уста ва қалами ўткур бир Шоир эди. Туркча шеърлари ҳам кўп. Тўғри сўзли, қотма, буғдой рангли, чўққи соқолли, қирра бурунли, хомуш, кулар юзли, қора кичик кўзли бир киши бўлган эмиш. Мадрасада қиш турган. Арабча илми фиқҳ таҳсил қилган, Мирзо Абдулқодир Бедил, Мулла Абдураҳмон Жомий, Навоийнинг куллиётлари билан мутолаага берилган хуштабъ бир Шоир эди.
Ғози Ашур Муҳаммадни ҳимоя қилган хон тахтдан кетгандан кейин фурсатдан фойдаланиб Исфара атроф одамлари деҳқон ва косиблар Исфара бозор бошида қозини уриб ўлдирадилар. Ана шул воқеага доир бир назм билан бир шеър ёзди. (Бу киши Солеҳжон маҳдум қози Қўқон районли эди – Муҳаммад Ашур қозининг рақиби эди).
(71 с.) Назми Мир Худоёр
Оҳ аз жабру жаҳон не сабот
Вой аз зулми замони пур хатар
Қозии пайдо шуд андар Исфара
Малжуз надину ханносу башар
Зоби хун ошом мору захрдор
Дев мардум хурагию пардадар
Ёраб ин калби ғафури чорчашм
Дур бодо зад дадар моҳи сафар
Хон эл тахти тахти худ афтол дур
Пок шуд Фарғона аз хавфу хатар
Дийдам он соатки он хаффош шакл
Ҳамчу мурғу содал бе болу пар
Варна он мурдор ашъорам ки баст
Зихи у бевоод омад дар асар.
* * *
(74 с.) Шоири ХОТАМ
Бу кишининг номи Мирзо Хотам бўлуб, Исфара қарясинда туғлиб Бухорода илми таҳсил қилди. Бунинг бир акаси Исфарада турадур эди. Акаси Бухородан мол олиб юбориб тургани акаси катта бойлардан бўлиб кетгани тўғрисида сўзланади.
Хўқандда Умархон замонида ҳам кўп турди. Ёзган шеърлари жуда ўткур кинояли бўлуб, кўпи тожик тилидадур. “Мажмуат-уш-шуаро”да бир икки намунасида бор эди. Ҳар ҳолда бу Хўқанд Шоирлари зумрасига киради, ва мирзога қариндошдур. Қачон ўлганлиги маълум бўлмасада, 1822нчи йилда ҳаёт экани сўзланади. Шеъридан намуналар:
Нав хати мушки дили ушшоқ ро танҳо гирифт
Зулф шуд шероза банду дафтари дилҳо гирифт
Ҳеч дил юз файзи ин ҳамхона набвад бетараф
Субҳ хандон гашт то соқий майи мийно гирифт.
Рафт дар гулшан саҳаргоҳи ҳадиси қоматат
Сарв аз хижлат саропо хилъати савдо гирифт.
Гавҳари маҳсуд ҳосил аз тавофи Каъба нест
Иҳтиёж хуш бояд аз дари дилҳо гирифт
Доғ шуд булбул димоғи нағмсозиҳо намояд
Боғбон хори сари деворро онхо гирифт.
Нест асбоби жаҳон манзури олий ҳимматон
Хотам он бошадки у домони истиғно гирифт.
* * *
(75-76-77 с.) Шоир ФАЗЛИЙ
Бу кишининг номи Мулла Абдулкаримдур. Тахаллуси Фазлийдур. Туғилган ери Наманган бўлуб, Қўқонда Умархон саройида яшаган, баъзаг қувилган, баъзан илтифотга мойил бўлган буюк Шоирдир. Умархонда6н кейин бутунлай Намангонда қолиб шунда вафот этган. Умархоннинг буйруғи билан ўшал замоннинг шоирларининг шеърларини тўплаб бир китоб қолдириш билан танилган киши эди. Ҳақиқатдан агар Фазлий бўлмаганда бу давр қоронғу ҳолда қолган бўлар эди. “Мажмуат-уш-шуаро” китобининг эгаси бўлиб, хизмати шундадур. Ҳар бир шоирнинг ўзига қараб қисқа маълумот берган маснавийлар бор.
Бухороча донад рамузи сухан
Ба Хўқанд ясолиб ин шева фан
деб Хўқандийларнинг адабиёти Бухородан[1] устун турганини махтаниб сўзлайди.
Синса кўнгул шишаси пайванд ила бўлмас бутун
Устухона эрмаски они рост қилсун мўмиё
деб дилга озор беришнинг қандай ёмон эканлигини мувофиқ мисолга усталик билан боғлаб аҳлоқ ўргатади. Йўғон, тўла гавдали, бурунлари узун содда либосда юрувчи киши экан.
Бир куни кечроқ Фазлий этагига сўк солиб кетиб борар экан. Бир бола сўраган: “Бобо, этагингизда нимадур?” деб. Фазлий ўйламай болага қараб: “сўк, сўк болам” деб жавоб қайтаради. Бола бўлса унга жавобан “Бурнинга…” деб сўкиб юборади. Алданган Фазлий кулиб қўя қолади.
Умархон ўлганда айтган тарихи бор. Бунинг ўғли ҳам шоир бўлуб, тахаллуси “Бандазодадур”. Наманганда унинг набиралари бор эканлиги “Фазлиев” фамилиясинда юрганликлари сўзланади.
(76 с.) Ғазали ФАЗЛИЙ
Гул юза узра зулфунгни боғ аро анмоён қил
Лола бирла сунбулни доғ этиб паришон қил.
Лолагун қабо жайбин тугмасин очиб гоҳи
Гул яқосин чок эт, ғунча бағрини қон қил.
Давлати висолингни шукрин этмаганларни
Ғам ўтига доғ айлаб мубталои ҳижрон қил.
Соқиё юзунг акси қилди бодани гулгун
Лоларанг соғар тут базмини гулистон қил.
Фазлиё, Умар султон даргаҳига йўл топсанг
Кўзларингга туфроғин сурмаи Сулаймон қил.
Шароби ноб ичарман орзу айлаб дудоғингни
Лабингдан ком олурмен, лек топмасмен сўроғингни
Самандинг наълига, жоно, юзум суртарга йўқ ҳаддим
На толеъдур узангу кўзга жо қилмиш аёғингни.
Асир ўлған кўнгуллар кўптур, эй машшота ҳозир бўл
Тарарда ёр зулфин чекма бепарво тароғингни
Дедим, ғажрингда жоно, ташнакому хушк лабдурмен
Деди ҳанжар чекиб бу сўз ила нам қил тамоғингни.
Чу очтинг пийраҳан боғини кўксин норини кўрсат
Тамошо айлагунча олма деб беркитма боғингни.
Маломат ўқларига гар десанг бўлмай нишно, Фазлий
Очиб кўксингни ҳар бедардга кўрсатма доғингни.
* * *
Асири ишқинг ўлдим кимсага, эй ёр билдирма
Санга сиррим дедим ағёрга билдирма.
(75 с.) Тиларсен ком топмоқ лоларуҳларни висолидин
Юрак доғини пинҳон айлагил, зинҳор билдирма.
Кўнгилга неча маҳфий доғлардур мушки ҳолидин
Бу пинҳон нуқталарни олмасин ағёр, билдирма.
Мени маст айладинг, эй дилрабо, зуҳд аҳлини кўрсанг
Ичурдим деб анга бу жомни саршор билдирма.
Юзунгни кўргач ўйла сарви гулдин эҳтироз этдим
Гули шамшодга, эй сарви гулрухсор, билдирма.
Бугун майхона ичра неча сўзлар ҳукм қилдингким,
Қабул этмай май ичдим, боғладим зуннор билдирма.
Харобот ичра кирдим санга сиррим айтай, эй соқий
Салоҳи офиятдин қилдим истиғфор билдирма.
Рамузи ишқдин бедардга сўз айлама ҳаргиз
Ҳариф эрсанг ўзингдин ўзгага асрор билдирма.
Санга ишқим ҳадисин шарҳини пинҳон дедим Фазлий
Ани ҳар ерга бориб айлама такрор билдирма.
* * *
(78 с.) Шоир МУШРИФ
Бу кишининг номи Мулла Мирза Қаландар бўлуб, Исфара шаҳарчасининг аъёнларидандур. Машҳур китобдор Мирза Айюб Беҳжатнинг отасидур. Хон саройида кекса Шоирлардандур. Форсча ёзган шеърлари, қитъа, қасидалари бир қанча бор. Лекин ўзбек тилида ёзган шеърлари оздур.
Исфарада туғулиб вафот этган буюк шоирдур[2].
Манга эй боди сабо зулфи сумансодин гапур
Жон лабимга етди ул лаъли шакарҳодин гапур.
Кавсари тубий сўзини айтма, эй воиз манга
Ул лаби жон бахш ила бул қадди болодин гапур.
Гарчи гулшан ичра кирдинг, соқиё махмурмен
Ғунча бу гул васфини этма жомий минодин гапур.
Гул била савсан сўзини демагил, эй боғбон
Менга гул юзлик нигору сарви раънодин гапур.
Ўзга бутлардин ҳикоят қилма, эй роҳиб манга
Истасанг кўнглимни ул бебок тарсодин гапур.
Тавсиф этсанг эт менга нозофарин жанонани
Сиймтан нозик бадан ул чашми шаҳлодин гапур.
Ишқнинг бетобиман унноб васфин айлама
Эй ҳаким, оғритма жоним, сўйла масиҳодин гапур.
Кўрсанг ул маҳвашни бир кун бўлма хомуш, эй кўнгул
Мушрифи девонаи мажнуни шайдодин гапур.
* * *
Ҳар қачон ушшоқ элига айласангиз ҳасби ҳол
Дарду ғам девонида Мушрифни ашъорин кўринг.
* * *
(79 с.) Шоир БЕҲЖАТ
Бу кишининг номи Мирза Айюб бўлиб, Мирза Қаландар Мушрифнинг ўғлидур. Булар Исфара қарясиндабўлиб мулкдор, мансабдор кишилар эди. Хон саройида китобдорлик мансаби буларга берилганидан буларнинг авлоди китобдор лақабининг ўзларига ифтихор фамилия этиб юритадилар. Булар фамилиясидан бир неча Шоир ва Шоиралар етишмишдур. Жумладан ҳозирги кунда ҳаёт бўлиб Каганович райони[3] Ойим қотир қишлоқда бўлган Шоир Роҳилахоним бўлиб шул Мирза Айюб Беҳжатнинг набирасидир… Китобдор фамилиясига мансуб кишиларни Исфарада айрим даҳмалари бор.
Ўлдирур ҳашм ила жоду сеҳри хунхорин кўринг
Тиргизур лаъли масиҳо мъжииз изҳорин кўринг
Сайр қилғч боғ ташрифи қудумиға баҳор
Шабнами гул нуқтадин сийму зар ийсорин кўринг.
Ҳажри ўлдургач мени ағёр ила ишрат тузар
Эй муҳаббат аҳли озор узра озорин кўринг.
Доғ улуб маъшуқ ошиқ мотамида йиғламиш
Шамънинг парвона чун ашки гуҳароорин кўринг.
Сарву шамшоду санобар поймол ўлди бугун
Боғ аро ул сарви гул рухсор рафторин кўринг.
Қоши икки мисраъани шарҳини қилди баён
Беҳжати дилхастани бир хаста афғонин кўринг.
* * *
(80 с.) Шоир ҲИЖЛАТ
Бу кишининг номи Мулла Ҳусайнхожа бўлиб, Ўратепа шаҳрида туғилган. Шунда ўқиб Жомий ва Навоийнинг куллиётларидан тўла баҳравар бўлган. Бухорода ўқиб яхши хатми кутуб қилиб адабиётда улуми масъалада олим бўлиб етишган; муфтий яъни фатво берувчи дин олими эди. Хожалардан бўлганидан тезда шуҳрат шиор бўлиб ёзган шеърлари билан Умархон саройининг аристократ Шоирлари орасидан тезроқ жой топа олди. Вазифадор Шоирлар жумласидан эди. Форсча ва туркча ёзган шеърлари, қасидалари кўпдир.
Қачон вафот этгани тўғрисида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Хўжанда яшади. Умархон вафотида тарих сўзлави маълумдир. 1815нчи йилларда ҳаёт эканидан Муҳаммад али даврида вафот этган бўлиши эҳтимолдир. Сарой Шоирларининг каттларидан бўлиб, Фазлийнинг кўрсатувича Умархонга пайрав ёзувчиларнинг энг буюгидир.
Сарвдек қомат уза рухсори гулнорин кўринг
Ул латофат аҳлини ҳусн ичра гулзорин кўринг.
Етишур ширинлигидан бир бири бирла мудом
Сўзлаганда ул пари лаъли шаккарборин кўринг.
Кимки, ул ёр олдида мен хастани кўрдим деюр
Ул қуёшни базмида бир зарра миқдорин кўринг.
Эй ки, истарсиз муҳаббат дарди доғидин нишон
Ўтлуғ оҳимдин аломат бирла осорин кўринг.
Жилва айлаб, ноз этиб тамкин ила айлар хиром
Мавқи гавҳардек анинг тахрики рафторин кўринг.
Ўзга иш тушмиш ғамидин боши узра дамбадам
Ишқи савдоси била Ҳижлат сари корин кўринг.
* * *
(82 с.) Шоир ХОТИБ
Бу кишининг номи Абдуннаби бўлиб Хўжандга қарашли қишлоқлардан бирида туғилган. Хўжанд шаҳарида ўқиб илми арабий таҳсил этган. Фақир оиладан бўлиб, қандайдир катта Шоирнинг хизматида тарбияланиб гоҳ сўфий, гоҳ кичикроқ масжидга имом бўлиб юрган бир мулла эди.
Умархон вақтида яхшигина шуҳратга эга бўлиб қолган. Бешариқ томонга имом бўлиб келади. Қандай бир восита билан бунинг ёзган ғазаллари Умархонга кўрсатилади. Ниҳоят сарой Шоирлари қаторига киришга муяссар бўлади. Ҳатто бунинг шеърдаги қобилияти кўрингандан кейин ажратилган 7 (нафар) шоир составига дохил бўлади. Ҳафталик сарой мушоараларида мукофотларга ноил бўлади. Охирда эътибор-обрўйи кўтарила бошлаб Исфарадаги Мирза Қаландар Мушрифнинг қизига уйланишга муваффақ бўлади.
Нозик, нафис, қора қошли, шаҳло кўзли гўзал бу оқ юз шишман гавдали, кичик тикка бурунли, қўй кўзи, катта оғизли, сариқ соқол мўйлабли Абдуннаби домуллага берилиб кета олмайди. Бечора домулла бу қизга мафтун эди. Нозу ситам остида қолади. Мадрасада қашшоқлик билан ҳаёт кечириб 35 ёшларда уйланган домулла хотинларига мутеъ ва хизматга тайёр эдилар. Хотинлари кир ювганда қозонда сув исистиб туриш, кирларни ёйиш каби хизмат бутунлай домуллага қарашли оддий иш бўлиб, ҳатто хотинлар бирор лавозим бўйича бирор жойга меҳмон бўлиб борганларида саватга солинган нон дастурхоннинг салла, чопон кийган домулла хотинлар олдида кўтариб бориб, қайтиб яна кўтариб келар эдилар. Бу париваш хушрўй хотиннинг ҳар бир фрмонига жону дил билан тайёр туришган… Фарзандлари ҳам бор эди. (Мулла Абдусаттордан). Шоир Қўқонда кўп тура олмади. Бунга юқоридаги сабаб кифоядур. 1258/1842-43 нчи йилларда ваот этди. Исфарада Мирза Қаландар Мушрифнинг даҳмасида малфундур.
(81 с.) Зулфини чангон этиб азм этди жонон ўйнамоқ
Вожиб этди гуле ҳар торига жон ўйнамоқ.
Рашк ўтидин халқ аро розимни фош ўлсун деб
Бошлади хилват тутиб ғайр ила пинҳон ўйнамоқ.
Эй кўнгул, жонбозликдин ўзга йўқтур чорае
Қошу кўзингга агар бу эрса фаттон ўйнамоқ.
Бул ҳавас лавҳини ошиқ важҳига қилма қиёс
Сояма бисмил рақсини беҳуда ҳарён ўйнамоқ.
Қон бўлиб кўнглимдин айру ашку жавлон айлади
Тифлни мажруҳ этар охир паришон ўйнамоқ.
Кулмагил эй зоҳили бемағз Хотиб ҳолига
Ман момуқ бас борму бу бут ила имкон ўйнамоқ.
* * *
Эй сочинг саргаштаси Чин мулкида мушки хито
Наргисингдиндур Хутан даштида оҳу бенаво.
Ташнаи лаъли лабинг зулмат аро оби ҳаёт
Кўк уза Исо хатинг Хизридин истар муддао.
Йиғларимдин хорадек кўнгил мулойим бўлмади.
Тошни ёмғур суви қилған эмасдур тўтиё.
Хоки даргоҳингга еткурди мени бахти баланд
Шукр толеъ каъбаи мақсуд бўлди раҳнамо.
Дайр пири лаъл нобинг шарбатидин журъакаш
Тоқи абруйингни зоҳид қилди меҳроби дуо.
Роҳи ишқингда муҳаббат аҳлини сарҳайлиман
Вомиқу Фарҳоду Мажнун менга айлар иқтидо.
То тирикдур Хотифий бедаст по ҳар субҳу шом
Қўл очиб сен нозанинг хаққингга айлар дуо.
* * *
(84 с.) Шоир ОЖИЗ
Шоир Муҳаммад бўлиб, Хўқандда 1884 нчи йилда туғилгандир. Бир кўзи кўр бўлиб руҳонийлар оиласидандур. Шеърда Мулла Сулаймонқул Рожийнинг шогирди бўлиб турли тахаллусда ижод қилиб сўфиёна шеърлар ёзган ҳолда ишқий шеърлари бор бўлиб, девонаваш, нозик табъ, кичкина жуссали, буғдойранг киши бўлиб табиати мазах ва мутоибага мароқли, шўх табъ киши эди. 1924нчи йиллардан бери кўринмай қолди. Асос ҳунари йўқ. Халифа Ҳаким эшон Маҳдумнинг кичик ўғли …нинг куёви эди. Мирза Ёдгор маҳаллада туғилди.
Сўфиёна шеърларидан бири: Шоҳ Машраб Намангонийнинг бир шеърига ўхшатма қилиб ёзилгани шулдир.
Ё Раб, карам эт муфлису бекор қулунгман,
Ҳар ён югуруб ит каби беор қулунгман.
На банда бўлибон санга ман бандалик этим,
Беғайрату шармандау айёр қулунгман.
Еб ичмак учун чобуку чолоку беғайрат,
Хизмат чоғинда оғриқу бемор қулунгман.
На зоҳиду на обиду на зокиру ориф,
Ғафлат элига сарвару сардор қулунгман.
Қуллар ҳама қуллуқ била бўлид санга восил
Ман йўлда қолиб турфа шошиб зор қулунгман.
Олим сифатим илмима, аммо амалим йўқ.
Мағрури фашу хуббаи дастор қулунгман.
Фазлинг сени гар бўлмаса уммиду нажотим
Расвои жаҳон феъли ёмон хор қулунгман.
Айёми йигитликни бериб хирсу ҳавога
Бир бехабару золиму таррор қулунгман.
Девона манам суду зиён бирлан ишим йўқ
Расвои ҳама растау бозор қулунгман.
Ул шаҳри адамдин мани дунёга келтурдинг,
Бандам демасанг ман нега даркор қулунгман.
Раҳмат назари бирла манга айла тараҳҳум
Бу Ожизи беморау афкор қулунгман.
Ожизнинг шеърлари бадиий томони кучсиз, кўпинча бошқаларга ўхшатиш билан бўлиб, фикрий кучи йўқлиги кўринади.
* * *
(83 с.) ДОҒИЙ
Илоҳо, ошкор эт лутфингни бўлсин ниҳон ёмғур
Наҳот этгил бу ғам боронидин бергил омон ёмғур.
Ҳама болу пари ҳўл бўлди ва лой остида қолди
Ёруғлиққа чиқар етсун хама аҳли жаҳон ёмғур.
Чиқалмай уйларидин кучау бозора мардумлар
Берибдур сувидин ортиқча элға кўп зиён ёмғур.
Бас эмди турганинг чиқ-чиқ деюб ҳар кимнинг томидин
Ўтуб чакка хароб этти ҳама кавну макон ёмғур.
Бу янглиғ жавр этар бўлсанг бизнингдек бенаволарға
Баҳор айёмида етсун санга фасли ҳазон ёмғур.
Шаҳар аҳли қутулсинлар сени шармингдин, эй борон
Зериккан бу кишиларким, ҳама яхши ёмон ёмғур.
Муҳаммад умматини қилма ёраб ғарқ туфонга
Нуҳ қавмига келиндек ёғди эмди ончунон ёмғур.
Илоҳо, бандаман ожиз дуо айлайки то тинсун
Баҳақки қурби он ҳазрат Расул охир замон ёмғур.
Худоё тавба қилдим афв этгил журму исёним
Гуноҳин олдида йўқ Доғийни бир дона дон ёмғур.
* * *
(86 с.) Шоир АДО
Бу кишининг номи Султонхожа бўлиб, тахаллуси Адодур. Асли Самарқандлик бўлуб Умархон даври Шоирларининг катталаридандур. Олим киши эди. Табиати, шеърияси кўп бўлуб, ифодалари очиқ, ўхшатишлари равшан, тизру пайравлари мароқли бўлиб чиқар эди. Адода бўлган қобилият Розий, Фазлий, Умархоннинг ўзида бўлса ҳам Адо Iнчи ўринда туради.
Маҳрам ўлмай васлинга кўз ёшим ўлди Бешариқ
Найлай, эй ороми жон Найманча афғон айламас.
каби байтлари бор.
Бир ёқдин холниёзидур у ёқдин бўлса Насриддин
Ики қмат алиф дарди Адо қаддини дол этмиш
деб жуда чиройли лутф тушурганлар. Адо қаддини дол этмиш каби ширин лутфлар Адода кўринади.
Муҳаммад Али даврида Қўқондан кетди. Самарқандда Шайх-ул-исломбўлуб турди. Анда вафот этди. Қанчалик улуғ мансабларда бўлсада, улуғ номга эга бўлсада фақирона турмуш ўткарганлиги кўринади. Бир байтида ул шундай хулосага келади:
Ман он риндамки, баъд зи мурданаш миросгиру
Ба ғайр аз пойи тобут ва асо чизи намегирад.
Таржимаси: Мен шундай риндманки, мен ўлганимдан кейин меросхўрларга тобутнинг дастаси билан асоига тегади холос, демишдур.
(85 с.) Ғазали АДО
Келдинг эй қосид, бўлибсен ҳудҳуди сеҳри сабо,
Марҳабо, эй парк фару ҳоли ошиқ марҳабо.
Хомаси тушган тил ила не сўзим айлай баён
Эл ўзимни нома қилмас ҳеч арзи муддао.
Ул қуёш юз ҳажридин бир кеча ҳаргиз кўрмадим
Субҳ янглиғ кам эмас пироҳани сабрим қабо.
Мен азалдин ишқин этдим ихтиёрин билмадим.
Интиқосиз ибтидо эркан бу дарди бедаво.
Ер жабри зулмидин қўш ғам баён сен озмагил
Эй кўнгул зайнидадур мендин вафо, сендин жафо.
Зарварақ бахтим табоқи ўлмай охир найласин
Мен ғариқи, ишқи ул бегоналарга ошно.
Йўқтурур инсон тараққийси таназзулдин бери
Еру кўкни ул яратди холиқи арзи само.
Гар Навоийдин Адо сўзни ўткарса не тонг
Шоҳ Умар ортуқму ё Султон Ҳусайни Бойқаро.
(Давоми бор)
Пўлатжон Қоюм