Баъзи майдагап юртдошлар Жаҳонгир Отажоновни кўриб айҳоннос солишяпти. Жаҳонгир акани уйига обончи шаллақилар бостириб кирганда ҳам ҳеч бўлмаса шундай айҳоннос солиб ҳақиқат излаганларида балки миллат ўлароқ бир-биримизни қадрлашни эплаган бўлардик, ҳеч бўлмаганда!
Қўшиқ айтадими, айтмайдими кимга зарари тегяпти? Аксинча, халқнинг манфаатлари яъни фойдаси учун ўзи зарарга қолиб бўлса ҳам жасорат кўрсатиб тўғри сўзни айтгани билан тарихда қолди.
Худдики Ўзбекистон ватандоши сифатида юрт учун нимадир қилиб, ёки Жаҳонгир Отажонов учун 1 сўм ошириб қўйгандай дод-вой қиласизлар. Халқимиз орасида юрган зиёли қатламнинг ҳеч бўлмаса ярми шу инсонга ўхшаб жасурлик кўрсатганда, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила олганда, ҳозиргидай абгор ҳолга тушиб қолган бўлмасдик. Қачон ҳар қандай воқеа юзасидан атрофлича фикр қилиб, инсоф билан мушоҳада қилишни ўрганамиз? Ўзимиз ўзимизни ислоҳ қилайлик, яхшилар!
Раҳмиддин АБРАЕВ



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?