O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Чамангул Негманова: Ўғлим Ғайратдан жиноятчи ясашмоқчи…

Чамангул Негманова: Ўғлим Ғайратдан жиноятчи ясашмоқчи…
212 views
22 July 2016 - 7:35

chamangul new - KopyaИлгари кўп бор таъкидлаганимдек, мен 8 йилдирки собиқ давлат маслаҳатчисининг ўғирликларини фош қилиш билан шуғулландим.

Коррупцияга қарши курашишим ортидан ёлғизгина ўғлим Ғайрат Негмановга нисбатан чидаб бўлмас босимлар бошланиб кетди.

Ҳуқуқ-тартибод идораларининг ценарийси асосида қўшним Ягишев Насим билан ўғлим ўртасида жанжал уюштирилди. Бунинг оқибатида олий ўқув юртига бюжетга ўз салоҳияти билан киришга эришган 22 ёшли ўғлим Ғайрат Негманов ва қўшним Ягишев Насимга нисбатан ЎзРесЖКнинг 277-моддаси, 2-банди билан жиноят иши қўзғатилди. Бироқ, гарчи, қўшни ўртасида уюштирилган жанжал ўғлимнинг боши ёрилиши, тан жароҳати олиши, мия чайқалиши каби ташҳезлар билан шифохонага ётқизилиши билан якун топган бўлишига қарамасдан, асосий айбдор ўғлим бўлиб қолаверди. Жабрдийда ҳам ўғлим, жиноятчи ҳам ўғлим бўлиб қолди.

Ҳуқуқ-тартибод идораларидаги адолатсизликни қарангки, қўшним Насим билан ўғлим ЎзРесЖКнинг 277-моддаси, 2-банди билан айтбдор деб топилган бўлса-да, 2016 йилнинг 20 июль куни бўлиб ўтган Жиноят ишлари бўйича Яшнаобод туман судида қўшнимиз Ягишев гувоҳ курсисига, менинг фарзандим эса қўллари кишанланган ҳолда панжара ортига, жиноят курсисига ўтқизилди.

Аслида, ўғлимнинг ИИБ томонидан ўғирланиши тўсатдан рўй бреди:

2016 йилнинг 27 июнь куни Тошкнет Шаҳар, Бектемир тумани ИИБ ходимлари томонидан дўкондан нон олиб қайтаётган 1994 йилда туғилган ўғлим Ғайрат Негманов кутилмаганда куч ишлатиш йўли билан мажбурий тарзда машинага босиб олиб кетилиди ва бир сутка давмида ушлаб турилгач, пинҳонан Яшнабод туман ИИБ идорасига тортиқ қилиб юборилди.

ИИБ ходимларининг юқоридаги каби ноқонуний ҳаракталари токи суд жараёни бошлангунга қадар, яъни 24 кун давомида мендан, онадан сир тутилди.

Тошкнет шаҳар Яшнабод ва Бектемир туман ИИБ ходимлари уюшган ҳолда Ўғлим Негманов Ғайратнинг бўйнига қастдан туҳмат, уйдирма ва бўҳтондан иборат сохта айбловларни илишга уриниб келишмоқда.

ИИБга кўра, гуёки ўғлим “побег”да эмиш. Гуёки қидира-қидира, ИИБ болам қидирувга берилганмиш. Қидирувда юрган ўғлим Ғайратни дўкондан нон олиб уйга қайтаётганида кўчадан топиб олиб, тутиб кетганмиш….

Бироқ, ИИБ ходимларининг айбловларида асос йўқ. Чунки ўғлим Олий ўқув юртида ўқийди ва ҳар куни ўқишга борганлиги тўғрисида йўқламадан ўтган ва давлат имтиҳонларини топширган. Ўқишни тугатгач, таътилга чиққач эса орадан 10-15 кун ўтгач, қидирувдаги одам мақомида кўчадан тутиб олиниб, машинага босиб олиб кетилиб, шу кунга қадар ноқонуний тарзда пинҳон тарзда Тоштурмада сақланиб келинган.

Яна бир шубҳали томони шундаки, 2016 йилнинг 20 июль куни соат 14.00 да Жиноят ишлари бўйича Яшнаобод туман судининг жиноятчи судьяси Нурматов Зафар Абдуваҳобович ҳудудий жиҳатидан ўзига тегишли бўлмаган (ЎзРесЖКнинг 391-моддаси) ўғлим Ғ. Негмановга боғлиқ ишни ноқонуний равишда кўришга чоғланди.

Суд мажлисини бошлашдан аввал жиноятчи судья Зафар Нурмтаов “Қани, Чамангул Негманова?” деганча мени суд залидан ҳақоратли тарзда ҳайдаб чиқарди.

Ўғлим Ғайратга оид суд жараёнида судья Нурмтаов жиноят иши моҳиятини таҳлил қилиш бир ёқда қолиб, “Негманова ёзувчи, ёзмаган одами қолмаган” дея, менинг, судланувчининг онасини муҳокамасига ўтиб кетган.

Суд мажлисида қандай гаплар бўлганидан мутлақо бехабарман. Билганим шуки, суд тугагач, панжара ортида қўллари кишанланган, кийимлари йиртилган, сочлари тагидан қириб олиб ташланган, озиб-тўзиб кетган, ўта тушкун ҳолатдаги ўз ўғлимни таний олмай, анча вақтга қадар унга тикилиб қолдим…. Она бола бир-биримизга термулганча қолавердик…

Ўғлим бунингдек адолатсизликдан, зўравонликлардан унсиз йиғларди.

Ўғлим Ғайрат Негмановни 26 кундан бери ноқонуний тарзда бандиликда ушлаб турган ва фарзандимдан жинотячи ясашга уриниб келаётган одил судловни майнавозчилкка айлантириб, одамларнинг тақдири билан ўйнашган масхарабоз ва жиноятчи судья Зафар Нурматовга Олий суд раисидан қонуний чора қўллашини сўрайман.

Шунингдек, Республика Бош прокуратурасидан айбсиз айбдор қилиш мақсадида ўғлимга нисбатан сохта айбловлар ёпиштиришга уринган судья Нурматов билан ўзоро жиноий тил бириктирган жиноий шериклари Яшнаобод туман прокурори, Яшнаобод ва Бектемир туман ИИБ ходимлари ҳам қилган жиноятлари учун қонун олдида жавоб беришларини таъминланишини талаб қиламан.

Ўғлим Ғайрат Негмнаовни айбсизлиги зудлик билан қонунан тан олиниб, озод қилинишини, ҳақиқий зўравон Ягишев Насимга қонуний чора қўлланишини сўрайман.

Ўғлимни 26 кундан бери ноқонуний тарзда Тоштурмада тутқунда ушлаб келаётган ҳуқуқ-тартибод идоралари ходимлари қонун олдида жавоб беришлари таъминлансин.

Шу билан бирга,

БУТУН ДУНЁ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ НАМОЁНДАЛАРИГА, МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ҲОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ЭЛЧИХОНАЛАРИГА, ЖАМИКИ ДЕМОКРАТИК МАМЛАКАТ РАҲБАРЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛАМАН:

Мамлакатда илдиз отган коррупцияга қарши курашганим ортидан менинг овозимни ўчириш пайида бўлган ҳуқуқ-тартибод идоралари ходимларининг босимлари остида қолиб кетган ўғлим Ғайрат Негмановга ёрдам беринг. Ўғлимдан жиноятчи ясашларига йўл қўйманг. Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида. Боламни қутқаринг. Мен ва ўғлим сизнинг кўмагингизга муҳтожмиз.

ШУНИНГДЕК:

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча ҳорижий мамлакатлар элчихоналари вакилларини, барча ваколатхоналарни, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти жонкуярларини, мустақил журналитсларни 2016 йилнинг 22 июль куни Тошкнет вақти билан 14.00 да Жиноят ишлар бўйича Яшнаобод туман судида ўғлим Негмановга оид суд мажлиси давом этади.

Барча-барчангшиздан суд жараёнининг кузатувчиси сифатида иштирок этишларингизни сўрайман.

Чамангул Негманова