Кеча мунаққид Аҳмад Аъзам билан суҳбатлашганимда бир таклиф билдирди.
Рауф Парфи ҳақида бўлар бўлмас чучмал гапларни ëзиш унинг хотирасига ҳурматсизлик бўлишини ҳисобга олайлик деди Аҳмад ака.
Бундай андишани укам Қудрат ҳам билдирди.
4 сўмга ароқ олиб бергани миннат қилиб ëзилган саëз матнлар урчимасин дея дўстлардан илтимос қилган бўлар эдим.
Рауф Парфи аввало собитлик ва маънавий бутунлик ҳамда миллатнинг шарафли тимсолидир.
Мустақиллик¸эрк ва ҳуррият ҳақида энг кўп орзу қилган миллатпарвар шоирга лойиқ бўлайлик.
Шуҳрат Бобожон
2013 йил 28 сентябр
Прага шаҳри



Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
“Мен сендан хат эмас, хавотир олдим…” – Муҳаммад Солиҳ шеърига басталанган қўшиқ
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
ОРЗУ ИЖОДИДАН