O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Чақирсанг, худони ёрдамга чақир

Чақирсанг, худони ёрдамга чақир
175 views
23 March 2016 - 5:00

 Shadow on road

Ҳадик ҳақида латифа

Хонамда айланиб юрарди ҳадик,
У ёқ ва бу ёққа тегиб берухсат.
Ҳали нафасимни олардим тетик,
У эса кутарди қулай бир фурсат…

Бирдан очилганда фикрат эшиги –
Кўзим қамаштирди ёрнинг жамоли.
Ҳадикни қайгадир коптокдек тепиб
Олиб кетди шу он эркнинг шамоли.

*****

Яхшироқ

Менинг танлаганим сизга мос эмас,
Балки юролмасман сиз юрган йўлдан.
Ахир, палапон ҳам, ҳеч қачон тўймас,
Башарти, ризқини берсалар қўлда…

Лаззат-ла маст бўлиб йўқолган ҳушдан
Афзалдир азобда тирилган титроқ.
Яшагандан кўра миллион йил ҳуркиб,
Эрк билан севишиб ўлган яхшироқ.

*****

Таваккул

Хато қилсанг, каттароқ хатоларни қил,
Токи буюк бўлсин олажак дарсинг.
Ҳайқирсанг, баландроқ овозда ҳайқир,
Тоғларни уйғотсин забардаст сасинг.

Бўлсанг, бўри бўлгин – тикка ҳужум қил,
Курашсанг, юзлангин улкан ғанимга.
Чақирсанг, Худони ёрдамга чақир,
Суянмагин Ундан бўлак ҳеч кимга!

*****

Йўл

Агар эрк бўлмаса, жоннинг не нафи?!
Сени зикр этмаса, борми шарафи?!
Ҳақ учун ҳаётим тика билмасам,
Менга ҳаром эрур эрларнинг сафи!

*****

Гўрўғли