Чет элда нотаниш ўзбеклар суҳбатидан лавҳалар.
“ДЕНГИЗДАН СЎЗ ОЧМАГИН ЗИНҲОР ТУРКУМИДАН”
1-Эпизод
– Кечирисаз, ака ўзбекмисиз?
– Ҳа
– Қаердансиз?
– Фалонободданман
– Мен Пистонободдан. Нима иш қиляпсиз?
– Анақа манақа ану машинақа…
– Бизга иш топиладими ёниздан?
2-Эпизод
– Ие ҳамшаҳар қалесиз, сизам бу ерларда экансизда
– Ҳа яқинда келдим.
– Ишга тушдизми?
– Ҳа
– Ойлик қанақа?
– Машнақа…
– Манам ёнизга ўтиб олсам қандоқ бўларкан. Бизни шеф беш ойдан бери ойлик бермаяптида….
3-Эпизод
– Ало Писмидонхон опа сизмисиз?
– Ҳа менман. Сиз кимсиз?
– Фалонбой ака номеризни бергандида. Бизам яқинда ишлашга келувдик. Беш кишимиз. Пистон ака деган одам иш бор деганди, алдаб кетиб қолдида. Бирон иш йўқми?
– Ман у Пистон иплосни таниман. Нечи марта айтганман одамларга, ишонманглар унга деб, ўзларинг лохсизлар ҳамманг. Алданиб қолиб кейин ёрдам деб йиғлаб юрасизлар. Ҳа майли, бир жойда иш бор.
– Хўп опа нима иш бўлсаям айтаверинг ишлайверамиз
– Аввал келишиб олишимиз керак. Биринчи ойликни тенг ярмини берасизлар. Ҳар биринг…
– Хўп опа рахмат…