Мўғул миллати тарихда мавжуд бўлмаган, бу сиёсий атама, дея таъкидлайди тарихчи-чингизшунос олим, академик Анатолий Оловинцов. Унинг фикрича, XIII-асрда Оврўосиё чўлларида барча турклар бўлган, шу жумладан Чингизхон ҳам, ва улар ҳар хил қабилаларга бўлинганлар. Кейинчалик, уларнинг барчасини ягона давлат остида йиғиб, Чингизхон бу давлатни шартли “Мўғулистон” деб атаган, бу эса “Мангу қўшин” деган маънони англатади.
– Анатолий Григорьевич, сиз нега Чингизхон турк бўлган деб ҳисоблайсиз?
– Бу кашфиётни мен турли тарихий ҳужжатларни узоқ вақт ўрганишдан кейин қилдим. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Тарихда мўғул тилида ёзилган бир дона ҳам сўз йўқ, турк тилида эса истаганингизча топасиз. Чингизхон яқин атрофидагиларининг ғарб қироллари билан ёзишмалари сақланиб қолган, улар турк тилида олиб борилган. Хубилай хоннинг авлодларига мактуби, баъзи Марказий Осиёлик ҳукмдорларнинг хатлари турк тилида битилган ва қадимий уйғур шрифти қўлланилган. Бундан ташқари, бизгача буюк ҳукмдор ҳаётлигида ишланган чингизийлар тоши етиб келган, ундаги ёзувлар ҳам турк тилида. Агарда ўша вақтда мўғул тили мавжуд бўлган бўлса, нега Чингизхон туркчадан фойдаланган? Бундан хулоса шуки, Чингизхон турк тилида гарпирган ва ёзган.
– У ҳолда мўғуллар қаердан пайдо бўлган?
– Бундай этник гуруҳ умуман мавжуд бўлмаган. “Мўғулистон” – бу сиёсий атама. Бу ҳудди АҚШда америкалик миллати бўлгани каби. Америкаликлар ким? Булар шу мамлакатда яшайдиган инсонлар: инглизлар, африкаликлар, италияликлар ва ҳоказо. Ёки мисол учун, аввал ҳаммамиз Совет халқи эдик, аммо ҳеч ким совет тилида гапирмас эдику. Қозоқлар қозоқ тилида гапирар эди, руслар эса рус тилида.
Чингизхон даврида Оврўосиё чўлларида барча турклар бўлган, улар татарлар, керейлар, жалоирлар, найманлар ва бошқаларга ажратилган. Солномаларга кўра, бир куни Чингизхон ҳузурига Хитой элчиси Менхун келади, аммо ҳукмдор қўшин бошчилигида юришда бўлади. Шунда элчи Чингизхон бошқарувчиси Мухали билан гарлашади ва ундан сўрайди: “Сен кимсан?”. Мухали: “Мен татарман”, дея жавоб беради. Авваллари татарлар юксак эътиборли ҳисобланишганку.
Шундай қилиб, Чингизхон атрофида турли миллат вакиллари йиғилган. У ўз давлатини ташкил қилишга қарор қилганда эса, барча шу одамларни ягона халқ сифатида бирлаштирлан. Бундай кўп миллатли мамлакатга қандай ном бериш керак? Мўғулистон (Монголия) – “мэнгу” – мангу ва “кол” – қўшин – энг жарангдор ва тарафсиз ном.
– Яъни ҳозир мўғуллар турк тилида гаплашаяптиларми?
– Йўқ. Ҳозирги халха-мўғул тили XVII-асрда, уларни Манжурлар босиб олганда шаклланган. Биласизми, ўзининг Ўрта Осиё ва Кавказ салб юришларида Чингизхон ва унинг ўғиллари Мўғулистоннинг деярли ярим аҳолисини олиб чиқиб кетишган. Мўғуллар Хитойни босиб олдилар ва хитойликлар уларни суриб чиқаргунга қадар у ерда 100 йил ҳукм сурдилар. Хитойликлар Мўғулистоннинг ўзида ҳам икки маротаба қирғин уюштирдилар, шунчаки аҳолининг бир қисмини сўйиб ташладилар. Кейин эса, Чингизхоннинг ўлимидан сўнг, қолган ҳукумат мансабдорлари биринчилик учун ўзаро жанг бошладилар. Натижада XVII-асрда мамлакатда турк бўлган ва турк тилида гаплашадиган бор йўғи 60 минг туб аҳоли қолди. Буни кўрган Манжурлар Мўғулистонни босиб олди, уларнинг тиллари турк тилидан тубдан фарқ қилар эди. Аралашув натижасида бир авлод ўтиб тунгус-турк-манжур тили шаклланди – бу эса ҳозирги замонавий халха-мўғул тилидир.
Аввал мўғуллар тангричилар бўлишган, кейинчалик будда динини қабул қилишган, бу уларни манжурлар билан боғловчи ягона алоқадорликлари бўлган. У вақтда иқтидорли ёш мўғулларни хитой, тибет ва турк тилларини ўрганиш учун Тибетга юборишган. Шу одамлар қайтиб, бизнинг кунимизгача етиб келган солномаларни ёза бошлаганлар. Бу битиклар хитой белгиларида, аммо турк тилида ёзилган, шу сабабдан олимлар узоқ вақт, деярли 30 йил уларни ўқий олмаганлар.
– Чингизхонга қайтайлик.Унинг қозоқ миллатига мансуб бўлиши эҳтимоли борми?
– Ҳозир буни аниқлаш қийин. Менимча, унинг миллатини ўз тарафимизга тортиб, қозоқ дейиш нотўғри. Аммо ҳозир ҳамма шундай қилишга урунмоқда. Татарлар ва ҳаттоки Ёқутлар ҳам ҳозирда у бизнинг миллатдан бўлган деяпти. Бу нотўғри, у турк, ўз давлатини ташкил қилганда эса мўғул бўлди ва ўзини шу мамлакат ҳудудида дафн этишларини буюрди.
– Айтмоқчи, қозоқлар мўғуллар билан аралашгандан сўнг ранглари қоралашган деб ҳисобланар эди. Сиз эса униси ҳам, буниси ҳам қизғиш бўлган деяпсиз…
– Қозоқ хонлиги Чингизхон ўлимидан 250 йил ўтиб юзага келди. Қозоқлар у вақтда ҳақиқатдан ҳам оқиш рангда бўлганлар. Шунингдек, олтин одамни топишганда, у ҳам қизғиш бўлган. Қозоқ хонларининг исмларини эсланг, ўша Кенесари – “кене” – кана, “сари” – сариқ. Тарихда Тўғум исмли хон ҳам бўлган, у ўзининг тўққиз ўғли билан жангда ҳалок бўлган. Шундан сўнг уларга бир достон битилган, номи “Тўғиз сари”, яъни тўққиз сариқ.
Аралашув бўлган, аммо мўғуллар билан эмас, балки хитойлар билан. Туркларда Модэ номли ҳукмдори бўлган, у Хитойга ҳужум қилган, буюк Хитой деворидан ўтган. Туркларни у ерда нима қизиқтирган? Чой, ипак ва минглаб асир олинган ёш қизлар. Мана шулар уларга кўплаб метис фарзандлар туғиб берган, шулардан аралашиш бошланган. Бу каби босқинлар Хитойга деярли минг йил давом этган. Секин-аста қозоқларнинг ташқи кўриниши ўзгарди, улар қизғишдан буғдой рангга айланишди.
ЎХҲ хабарлар бўлими