Чингиз Айтматов «Қайта қуриш ошкоралик — омонлик дарахти» мақоласида ўзбекларнинг кимлиги ҳақида тарихнинг ўз баҳоси борлигинн айтди:
«Ўзбек халқининг мамлакат учун қилган меҳнатини бирма-бир санайверсак, буларнинг бари бошимизни қуйи эгиб, таъзим этишга сазовордир. Қадимдан қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византия Қадим Русга кўрсатган таъсир билан қиёслаш мумкин.
Советгача бўлган даврларда ва совет даврида ҳам Ўзбекистон бизнинг Шарқдаги сўзимизу юзимиз бўлиб келди. Йўқ, ўзбек халқининг бокира юзига ҳеч нарса доғ туширолмайди!»
(«Правда», 1988 йил, 13 февраль) Таржимон – Ш.Убайдуллаев. Иқтибос Ш.Убайдуллаевнинг “Осмонни ким суяб турибди” мақоласидан олинди.
Анвар Шукуров