«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН
ЧИРОҚЛАР ЎЗГАДИР
Чироқлар ўзгадир. Парвоналар йўқ.
Дарахтларнинг шохи – оддий бир илмоқ
Баъзан қорин очдир, аммо кўнгил тўқ –
Ҳали ҳам бахт эрур, ахир, севилмоқ!
Ҳали ҳам кимнидир ўлдирмоқ мумкин
Севги, номус учун – мен суюнаман –
Бу муқаддас йўлда адашмаслик-чун,
Севгининг кўзларин боғлар сийнабанд!
Эҳтимол, лаблар йўқ, лекин бўса бор.
У яшай олади лабсиз ва майсиз.
Гарчи, чироқ ўзга, шам йўқ бу сафар,
Гарчи, парвонани энди кўрмайсиз.
1977
(95)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (62-саҳифа.)