O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Чорасиз қолган қонун идоралари амнистияни чора деб билишмоқда

Чорасиз қолган қонун идоралари амнистияни чора деб билишмоқда
191 views
17 December 2015 - 14:00

Амнистия тўғрисидаги қарорЎктамнинг иши уйдирма эди.

Ўктамнинг иши бошдан оёқ уюштирилган эди.

Аслида, Жиззах вилояти қонун идораларининг “Пардаевни панжара ортига тиқиш” сценарийси мана бундай ниятда ёзилган эди: “Ҳаддидан ошиб кетган” Ўктам Пардаевнинг попугини пасайтириб қўйиш мақсадида бўлган маҳаллий қонун идоралари ҳуқуқ фаолини уютириш йўли билан “ушлаш”га шошиб қолишганди. Негаки улар Конституция қабул қилиган куннинг 23 йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Сенатининг Амнистия тўғрисидаги Қарори чиқишига яқин кунлар қолганини жуда яхши билишарди.

Шу сабаб, асл мақсад: Ўктам Пардаевнинг кўзини қўрқитиб қўйиш умидада уюштириш йўли билан унга зудлик билан жиноят иши қўзғатиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоқда ушлаб туриш бўлган. То Амнистия тўғрисидаги қарор чиққунига қадар ҳуқуқ фаолини тобга олиб, тавбасига таянтириб туриш ва ҚАРОР чиқиши билан ҳукуматнинг “ҳотамтойлиги”, “инсонпарварлиги”ни кўз-кўз қилиб, Пардаевни Амнистияга “илинтириш” режалаштирилган эди.

Ишонинг, аввал, бошданоқ сценарий худди шундай битилган эди.

Шундай бўлди ҳам.

Фирибгарлик ва товламачиликда айбланаётган Руҳиё Боитованинг асоссиз кўрсатмаси асосида Ўктам Пардаевни хибсга олишга ошиққан Дўстлик туман прокуратура ва ИИБ ходимлари ой ўтмай боши берк кўчага кириб қолишларини ўйламаган эди.

Ҳали айтганимиздек, Амнистия тўғрисидаги Қарор Дўстликдаги қонун “қўриқчилари”га қўл келиб қолди. Ўзларининг “ижод” маҳсули бўлган “лабиринт”дан қандай қилиб эсон-омон чиқиб олиш учун жон-жаҳти билан йўл ахтараётган қонун идоралари ходимлари Амнистия тўғрисидаги Қарорни “лабиринт”дан бошни омон олиб чиқувчи, боши берк, қоронғу кўчани ёритгувчи маёқ сифатида қабул қилишди.

Ниҳоятда танг аҳволда қолишларини тасаввур ҳам қилмаган Жиззахлик қонун идоралари ходимларининг ҳийлакор режаси Амнистия тўғрисидаги Қарор чиққач янада ойдинлашди.

Дўстлик туман ИИБ терговчиси Ориф Анорбоев айни дамда хибсда сақланаётган ҳуқуқбон Ўктам Пардаевнинг укаси Ўткир Пардаев ва унинг оила аъзоларини “Ўктамнинг Руҳиё Боитова билан шерикчиликда” аризачиларга етказилган моддий зарарни қоплаш”га чақирди ва “Қоплансагина Ўктам Амнистия актига асосан озод этилади” деган алдов йўли билан уларни кўндиришга эришди ҳам.

Катта терговчи Ориф Анорбоев 2015 йилнинг 6 декабрь куни “Етказилган моддий зарарни қабул қилиш ҳақида” ҚАРОР қабул қилди. Ўткир Пардаев терговчи О. Анорбоевга кўра акаси Ўктам Пардаев “шериги Руҳиё Боитова билан олдиндан ўзаро тил бириктириб” “аризачиларга етказган моддий зарар – 3.484.592 (Уч миллион тўрт юз саксон тўрт минг беш юз тўқсон икки) сўм” деб белгиланган миқдордаги маблағни қоплаш мақсадида Жиззах вилояти молия-иқтисод бўлимининг депозит ҳисобида сақлаш учун топширади.

Ўткир Пардаев томонидан етказилган зарарни қоплаганлик тўғрисидаги квитанция

ЗАРАР ҚОПЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА КВИТАНЦИЯ

ТЕРГОВЧИ ОРИФ АНОРБОЕВ НОСТРАДАМУСМИ?

Дўстлик туман ИИБ тергов гуруҳининг катта терговчиси 2015 йилнинг 6 декабрь куни “Етказилган моддий зарарни қабул қилиш ҳақида” қабул қилган ҚАРОРида “… Қабул қилинган 3.484.592 (Уч миллион тўрт юз саксон тўрт минг беш юз тўқсон икки) сўм пуллар СУД ҲУКМИ ҚОНУНИЙ КУЧГА КИРГУНИГА ҚАДАР Жиззах вилояти молия-иқтисод бўлимининг депозит ҳисобида сақлансин” дея “фатво” беради.

О. Анорбоевнинг зиённи қоплаш тўғрисидаги қарори

Ажабланарли жиҳати шундаки, О. Анорбоев терговчи сифатида ҳали тергов ҳаракатлари тугатилмаганлигини, иш судга “ошмаганлигини”, ҳали суд гумондор Ўктам Пардаевни ЎзРесЖКнинг 167-168-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс сифатида эътироф этмаганлигини, ҳуқуқ фаолига нисбатан жиноятчи дея ҳукм чиқармаганлигини жуда яхши билади. Демак, бунингдек ҳолда Ў.Пардаев айбсизлик презумпциясига асосан жиноятчи эмас, гумондор саналади.

Шундай экан, терговчи Ориф Анорбоев нега тўйдан олдин ноғора чалдийкин, суд Ўктам Пардаевни айнан “АЙБДОР” деб топишини, “Жиноятчи” дея ҳукм чиқаришини элдан бурун қаердан билдийкин? Фол очдимикин? Башоратчилик ҳунари ҳам бормикин?

Ўзбекистоннинг мустақил судлари фуқарога оид жиноий иш юзасидан қандай мазмунда ҳукм чиқаришини ҳатто терговчи ҳам билмайди, тахмин ҳам қилолмайди, бундай бўлиши мумкин ҳам эмас-ку?

Суд ҳали Ўктамга “Пардаев етказилган моддий зарарни қопласин” деган мажбурият юкламасидан туриб, терговчи Ориф Анорбоевнинг ҳуқуқбондан етказилган зиённи қоплашини талаб қилиши ва бунга эришиши не чоғлик қонуний бўларкин?

ҲУҚУҚБОН АМНИСТИЯГА “ИЛИНИБ” ҚАМОҚДАН ҚУТИЛМАСЛИГИ КЕРАК, Ў.ПАРДАЕВ ТУҲМАТЛАРДАН ҚУТИЛИШИ КЕРАК!

Дўстлик туман ИИБ тергов гуруҳининг катта терговчиси Ориф Анорбоев Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 6-банди, “Г” қисмини рўкач қилиб кўрсатиш орқали, “Етказилган моддий зарар қопланган куниёқ Ўктам озодликка қўйиб юборилади” деган алдов йўли билан ҳуқуқбон Ўктам Пардаевнинг оила аъзоларини гуёки “Ҳуқуқбон ва унинг шериги Р. Боитова томонидан етказилган зарар -3.484.592 (Уч миллион тўрт юз саксон тўрт минг беш юз тўқсон икки) сўм”ни қоплашга кўндирди.

Айтиш мумкинки, терговчи Ориф Анорбоев эҳтиёт чораси сифатида хибсда сақланаётган Ўктам Пардаевнинг оила аъзоларини алдаб, ишончига кириб, уларга Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 6-банди “Г” қисмини қасддан нотўғри талқин қилиб бериш орқали ғаразли мақсадига эришган, яъни гуёки шу йўл билан ҳуқуқбонни тўҳматлар уммонида чўктирмоқчи, “ловушка”га туширмоқчи бўлган.

Терговчининг ғаразли мақсадини тушиниб етиш учун терговчи О. Анорбоев томонидан рўкач қилинган Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 6-банди, “Г” қисмини мазмунан кўриб чиқишнинг ўзигина кифоя. Унда айнан шундай дейилади:

“… Г) 1-3, 5-бандлари амал қилиши – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-, 168- моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этиб, етказилган моддий зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга нисбатан тадбиқ этилмасин;” дейилган.

АМНИСТИЯ ТУҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИНГ 6-БАНДИ Г БАНДИ

“1-3, 5- бандлари амал қилиши” деган сатрларни шарҳлайдиган бўлсак, Амнистия Қарорининг 1-бандида шундай дейилган:
“ а) аёллар;
   б) жиноят содир этган ватқда 18 ёшга тўлмаган шахслар;
   в) 60 ёшдан ошган эркаклар;
   г) чет давлатлар фуқаролари;
   д) I – ва II – гуруҳ ногиронлари, шунингдек, ушбу Қарор кучга киргунга қадар бир йил ичида қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликларга чалинган, деб топилган шахслар жазодан озод этилсин.”

1- банднинг а), б), в), г) д) –қисмлари баёнидан маълумки, ҳуқуқбон Ўктам Пардаев бу бандларда назарда тутилган категорияларнинг бирортасига тўғри келмайди: аёл киши эмас, жиноят содир этганлиги гумон қилинаётган вақтда 18 ёшда эмас, ёши 37 да бўлган. Амнистия талабига кўра, ёши ҳали 60 дан ошган ҳам эмас. Чет эл фуқароси ҳам эмас. I – ва II – гуруҳ ногирони эмас, суд ҳукмига кўра белгиланган тартибдаги жазони ўташга киришган ҳам эмас, шукурки, оғир касалликка ҳам чалинган эмас. Шундай экан, Ў. Пардаев Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 6-банди, а), б), в), г), д) қисмларида кўзда тутилган шахслар сарасига кирмайди.

Энди эътиборимизни 3- банд талабларига қаратамиз: “3. Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати икки йилу олти ойдан кўп бўлмаган, Ҳукми ушбу Қарор эълон қилинган кунга қадар қонуний кучга кирган маҳкумлар жазодан озод қилинсин”, дейилган.

Ана энди ўзингиз айтингчи, Ўктам суд томонидан жазога ҳукм қилинганми? Йўқ. Пардаевга нисбатан чиқарилган суд ҳукми Амнистия тўғрисидаги Қарор эълон қилинган кунга қадар қонуний кучга кирганми? Кирмаган. Бас шундай экан, 3- банд ҳам Ўктам Пардаевга талуқли эмас.

5- бандда назарда тутилган талабларни ҳам ҳуқуқ фаолига алоқадор деб бўлмайди: “5. Ушбу Қарорнинг 1- бандида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги барча ишлар тугатилсин.

Қарорнинг 1-бандида қандай шахслар назарда тутилганди: аёллар, 18 ёшга тўлмаганлар, чет эл фуқаролари, I – ва II – гуруҳ ногиронлари,
Шундай экан, айбсизлик презумпциясига асосан, Қарор кучга киргунга қадар бир йил ичида қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликларга чалинган шахслар санаб ўтилган. Демаки, ўз-ўзидан аёнки, Қарорнинг 5-банди ҳам Ўктам Пардаевни четлаб ўтади.

Негаки, эътибор беринг, Қарорнинг юқорида таҳлил қилиб ўтганимиз барча бандлари ва қисмларида “… жиноятларни содир этиб”, Қарор эълон қилинган кунга қадар суд ҳукми қонуний кучга кирган шахслар ва ё “… Белгиланган тартибда суд ҳумига асосан жазо муддатини ўтаётган шахслар” дейилган.

Юқорида таъкидлаганимиздек, модомики, ҳуқуқбонга нисбатан ҳали суд ҳукми ўқилмаган экан, суд ҳали жиноятчи деб топмаган экан, Ўктам Пардаев жиноятчи саналмайди. Айбсизлик презумпциясига асосан Ў. Пардаев жиноят содир этишда гумондор шахс ҳисобланади, холос.

Шундай экан, ҳали суд ҳукми билан жиноятчи деб топилмаган шахсдан қандай қилиб “етказилган моддий зарарни қоплаши”ни талаб қилиш ва ё “Зарарни қоплаш” хусусида Қарор чиқариш мумкин? Бу қадар ошиқишнинг боиси не?

Амнистия тўғрисидаги Қарор моддаларининг юқоридаги таҳлилидан келиб чиқиб, комил ишонч билан такроран баралла айтишимиз мумкинки, Дўстлик туман ИИБ тергов гуруҳининг катта терговчиси Ориф Анорбоев эҳтиёт чораси сифатида хибсда сақланаётган Ўктам Пардаевнинг оила аъзоларини алдаб, ишончига кириб, уларга Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 6-банди “Г” қисмини қасддан нотўғри талқин қилиб бериш орқали ғаразли мақсадига эришган, яъни гуёки шу йўл билан ҳуқуқбонни тўҳматлар уммонида чўктирмоқчи, “ловушка”га туширмоқчи бўлган.

Аслида, Амнистия тўғрисидаги Қарор кимларга нисбатан қўлланилади? Жиноят содир этган шахсларга нисбатан. Ўктам Пардаевга қўйилаётган айблар уйдирма экан, демакки ҳуқуқ фаоли ҳеч қандай Амнистияга муҳтож эмас, зориққан жойи ҳам йўқ.

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, ҳуқуқ фаоли