O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Чўнтак партияларнинг сиёсий кўзбўямачиликлари

Чўнтак партияларнинг сиёсий кўзбўямачиликлари
168 views
17 September 2016 - 19:09

uzbekistan_partiiЎзбекистонда президент Ислом Каримовнинг кутилмаганда содир бўлган вафотидан сўнг мамлакат конституциясига мувофиқ 4 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда  иштирок этиш учун мамлакатда расман рўйхатдан ўтган 4 та партия ўз номзодларини эълон қилган.

Бу партияларнинг чўнтак партиялар эканлигини айтиб ўтирмаса ҳам бўлади. Халқ ҳам, дунё сиёсий саҳнасидаги жараёнларни кузатиб борадиган ер юзидаги афкор омма ҳам, бу партияларнинг сиёсий жиҳатдан жамият ичида ҳеч қанақа таъсир кучи йўқлигини, уларнинг вақти-вақти билан диктаторларнинг мавқейини мустаҳкамлаб бериш учун хизмат қилишини яхши билади.

Албатта, уларнинг туриш-тумуши, ҳар қадами жиноят, Ўзбекистон қонунларига тамоман зид эканлиги, бошқа бир мавзу, бошқа бир масала.

Аввалроқ, 16 сентябрь куни Ўзбекистондаги ЎзЛиДеп партияси мамлакат муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг номзодини илгари сурган эди.

“Миллий Тикланиш” партияси президент сайловига ўз лидери Сарвар Отамуродовни номзод ўлароқ эълон қилган.

“Адолат” социал демократик партияси 17 сентябрда бўлган ўз йиғинида партия раҳбари Наримон Умаровни президентликка номзод қилиб кўрсатишга қарор қилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам Марказий Кенгашининг 17 сентябр куни бўлиб ўтган йиғинида партия раҳбари Ҳотамжон Кетмоновни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатди.

Мамлакатдаги вазирликлардан биридаги манбанинг айтишича, “Миллий Тикланиш” партияси томонидан илгари сурилган Сарвар Отамуродов номзоди ҳам, бошқалари сингари шунчаки кўзбўямачилик учун қўйилди.

Ўзбекистонда аҳволнинг бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

С. Отамуродов аввал автосуғурта компаниясида ишлаган ва у ерда фирибгарлик фаолиятини олиб борган.

Шунингдек, Наримон Умаров ва Ҳотамжон Кетмоновларнинг бу иккинчи маротаба ўз партиялари томонидан президентликка номзодлари қўйилиши. Бу икки номзод исмлари 2015 йилги президент сайловларида ҳам жамоатчилик, жаҳон сиёсий доиралари ва мабуотни чалғитиш мақсадида, кўзбўямачилик учун Каримовга рақиб сифатида кўрсатилган эди. Бу йилги сайловларда ҳам уларнинг номзодлари Шавкат Мирзиёевга рақиб сифатида кўрсатилган оддий кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмаслиги барчага аён.

Қолаверса кеча вақтинча президентлик вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Жиззахга вилоятига ташриф буюриб, бир неча кадрларни лавозимидан олиб, бошқа шахсларни тайинлаган. Шулардан бири Тошкент шаҳрининг олдинги ҳокими Тўхтаевни Жиззах шаҳрига ҳоким қилиб тайинлаган.

Тўхтаевнинг машҳур бир ароқхўр эканлиги, унинг халқ наздидаги жиноятларини Шавкат Мирзиёевнинг хаспўшлаши ва уни юқори лавозимга тайинлаши, албатта, ҳар икки шахснинг сиёсий жиноятлардан ҳам кўра иқтисодий жиноятларни бақамти амалга ошириб келганларига бориб тақалади.   

Шу важдан унинг Жиззах шаҳрига ҳоким бўлиши асносида бир кун келиб, халқ ичида норозиликлар келиб чиқиши мумкинлиги ҳам манба томонидан тилга олинади.

ЎХҲ хабарлар бўлими