O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Чўққиларга, нурга, зиёга…

Чўққиларга, нурга, зиёга…
130 views
13 April 2018 - 5:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

«Гуноҳимми менинг интилсам
Чўққиларга, нурга, зиёга.
Лочин бўлиб туғилдим, ахир,
Шунқор бўлиб келдим дунёга.
Мен истасам, истамасам ҳам
Тўрт тарафга шоним тарқалар…
Сизларга ҳеч ёмонлигим йўқ,
Бунча қағилламанг, қарғалар».

* * *

«Мендан ўзиб бораётган зот,
Қанотингни кергил яна кенг.
Шахдамлик касб этсин қадаминг,
Бўлгил тулпор, лочин билан тенг.
Учсанг оёқ, елсанг қанотинг
Борсинлар чарчашмай-толишмай.
Лекин… мен ҳам, мен ҳам илойим,
Учай сендан сира қолишмай».

* * *

«У чиндан ҳам ҳаммадан баланд,
У ҳаммадан, чиндан, юқори.
От ҳуркитар савлати унинг,
От ҳуркитар унинг виқори.
Ҳамма гўё кемтигу, фақат
Фақат ўзи бутундек баланд…
Аслида-чи салладаги чанг,
Гулхандаги тутундек баланд».

(давоми бор)