Шабнамни сал кам бир йилдан бери биламан! Тўғри у билан қарашларимиз, иш услубларимиз турлича, бироқ баъзан ундаги шижоатни, мардликни кўриб ҳайратланардим. Унинг баъзи чиқишларини ўзига айтиб танқид қилардим, босиқлиқга холисликни маслаҳатлар бериб, ёзишиб турардик.
Тўғри Шабнам ўта ҳиссиётларга берилувчи, таъсирчан бироқ юз фоиз кафолат бераман у ақлан ва руҳан соғлом инсон! У фидойи, ўз сўзига ва фикрига, қарашига эга инсон! Муҳими кимгадир ёқсин кимгадир ёқмасин ўз услубига эга блогер!
Унинг руҳий носоғломликда айбланиши ортида жуда кўп жумбоқлар бордек! Инсон хатосиз бўлиши мумкин эмас! У қилмишига яраша ўн кунлик маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқди!
Уни руҳий касалликлар диспансеридан озод этилиши ва оиласи бағрига қайтиши лозим!
Давлвт Назар



ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида