O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шавкат ака, таҳорат олингда…

Шавкат ака, таҳорат олингда…
215 views
05 January 2020 - 10:29

ШАВКАТ АКА, ТАҲОРАТ ОЛИНГДА…

Шавкат ака !!!

Сир эмас,кўп ҳолатда Путинга итоат этасиз.Маслаҳати билан иш тутасиз.Нима ҳам дердик…Катта сиёсатнинг биз билмаган қанча сир синоати,мавхумликлари биздан кўра ўзингизга аён…Жон сақлаш,жой асраш учун буни “Ягона чора” деб билаётган бўлсангиз,бу ҳам сизга аёнроқ балки.Юзингизга бетма-бет самимий ҳолисона айтиладиган танқидлардан гоҳ қўрқиб,гоҳ қочиб,гоҳ менсимай Путинга сажда қилишингизга ҳам биз билмаган бирор жиддий асос ҳам бўлса бордир.

Сизга ҳеч киноя истеҳзосиз Раббимнинг ҳокисор қули сифатида сиртдан арзимас,асли ўта муҳим тавсиямиз бор.Асли бу бизни эмас Ҳақнинг сизга маслаҳати бўлур.

Намозхон биродарлар яхши биладиган бир намоз бор.Бу Расули Акрам бутун умматга ўргатиб кетган “Истиҳора намоз”дир.

Бунинг учун яхшилаб таҳорат оласиз(иложи бўлса ғусул қилинг).

Нима масалада иккиланиб муқим қарорга келолмаётган бўлсангиз.Икки ракат Истиҳора намози ўқиб Оллоҳга юзланиб тиланасиз…

Мисол учун муҳолифат бобида тиланиш матнини тавсия этай.

“Ё Раббим!!! Сен билурсан,мен билмасман. Сен Қодирсан мен ожизман.Сен ғайбларни билувчи Зотсан…

Агар-ки муҳолифатга йўл беришим динимда,яқиним ва узоғимда,ҳаётим ва оҳиратимда хайрли эканини билсанг, Муҳолифат сабаб енгилмас забардаст қудратга эга бўлсам,муҳолифат сабаб юртимга ҳеч ким ҳаёлига келтирмаган файз барака ёғилса.,Улар таклифига амал қилиб Мамлакатни Президент бошқарувидан Парламент бошқаруви даражасига кўтариб, ўзим иккинчи учинчи сайловларда осонгина ғолиб бўб,тинчгина ғам ташвишсиз яшашим мумкин бўлса,муҳолифат орқали халқ ҳар қандай зўравон мамлакатларга енгилмас куч бўладиган даражотга кўтарилса, яккаҳокимлигим мамлакатни харобага яъни халқим ёппасига солиқлар билан кафангадо бўб чет элга қочмаслиги учун муҳолифатни менга зарур деб билсанг, соғлом муҳолифатга изн беришга мени қодир эт…

Агар-ки…Муҳолифат ички низони кучайтириб,халқни менга қайрайдиган,халқ орасида фитна фасод авж олдириб, фуқаролар урушига олиб борадиган,бегуноҳ одамлар қони тўкилиб,оқибат давлат тўнтаришига олиб келса мени муҳолифатдан,муҳолифатни мендан нари қил.” деб дуо қиласиз.

Бирор қарорга кела олмасангиз қайта қайта Истиҳора ўқийверасиз.Ниҳоят Оллоҳ қай йўл танлашни кўнглингизга солиб ўшанга мойил қилади.

Ёки тушингизда ҳам аён бериши мумкин.(ҳадеб сизни туш кўравераманми? Энди бизни туш кўриш навбати сизга келди)

Муҳими аллақандай чуки кесилмаган зўравонга дингиллаб бориб маслаҳат сўраб юрмай,осонгина Раббимнинг ўзидан маслаҳат олиб, тўғри йўлни топасиз қўясиз.

Санжарали Имомов