O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шайтонни айблашга банданинг ҳаққи йўқ.

Шайтонни айблашга банданинг ҳаққи йўқ.
179 views
21 January 2013 - 15:38
20130110_200912

Санжарали Имомов

 “Ким ҳукмдор бўлади?”    Бу муаммо мамлакатдаги ҳар бир фуқарони чуқур изтироб  билан ўйга толдиради, ҳавотирга солади.Чунки янги тахт эгаси хукмдорнинг кимлиги янги туғилган чақалоққа ҳам,хомиладор аёлга ҳам,тўғри-ю каззобга-ям,художўй худосизга,қўйингчи ўлим олдида оғзига сув томизилаётган кишидан ташқари хар бир кишининг бахтли ё бадбахт бўлишига қай бир даража хоссатан таълуқли.

“Мустақил бўлдик” деган йилларимиз нималарга эришдик?Нималарни  йўқотдик, йўқотмаган бирор нимамиз қолдими? Дунёнинг юртимизга таъсири қай даража бўлди?Юртимизни дунёга таъсири қандай бўлди?

Бу саволларга жавоб берганда аксариятимиз “фақат расво бўлди,мустақил эмас қул бўлдик.Мустақиллик давлат рахбарларига бўлди.Халқ  хор нотавон бўлди”.Деган фақат ва фақат нохуш манзарани кўрдик ва тасвирладик.

Ҳамма кўргилик шунда-ки биз жамиятда адолат учун курашиш нари турсин унинг тантанасига умид ҳам қилмай қўйдик.”Болам-чақам” деган ўта тор худбин тушунчамизда қотиб қолдик.

Айнан шу ҳудбинлик оқибати “бола-чақа” келажаги сўниб боришига “беминнат хизмат” қилиб қўйдик.

Ҳамма бало шундаки буни била-кўра туриб ҳам миқ этолмадик.

Бу давлат диктарторлик тузумими,манархиями,баломи,баттарми қандай бўлишидан қатъий назар у бизни бу аҳволга солди дея олмайман.Давлат фақат сабабчи бўлди халос.Чунки ўзимизни ўзимиз шу кўйга солдик.

Нафсониятимизни,қадр-қимматимизни ўзимиз аянчли холга келтирдик.Аёлларимизни юртма-юрт сарсон бўлишига,бегона эркакдан қизғониш хисси йўқолиб қолганига,ака-ука,ота-бола мол талашиб қозилашиб қир-пичоқ бўлишига,дунёга энг арзон нархларда мардикор-у фохишаларни етиштириб берадиган,мактаб болалари қамчи остида пахта далаларида очин-тўқин терга ботиб ишлашига,оқил кишиларни юртдан қувилиши,панжара ортига,тупроққа қорилишида наҳотки бу  миллат маъсум гўдакдек бегуноҳ бўлса?

Шайтонни айблашга банданинг ҳаққи йўқ. Нега-ки Оллох бандасини  синовдан муттасил ўтказиб туриш учун Шайтонни ўз ихтиёрига қўйиб берган.

Шу ҳақиқатни  тан олсак,Оллох бизни бу хукумат орқали синамоқда.

Бугун қайси жойда бўлмайлик ким билан рубарў бўлмайлик ҳақиқатни  айта олишни

Машқ қилайлик.

Таклифим : Мамлакат ичкарисда амалдаги хукуматни уни рахбарларини танқид қилишдан қўрқамиз…Сабаби маълум…

Унда келинг ўзимиз ишлаб юрган масканлардаги рахбарчаларни гирибонидан олиб хақ сўзни айтишни машқ қилайлик.

Дейлик: у порахўр,қари зинокор ва жуда кўп оғир гунохлардан тийилмайдиган фосиқ .

Унинг харомхўр,мўйсафид зинокорлигини  ниҳоятда одоб билан юзига маданиятли қилиб гурзи билан туширгандек айтсак қандай бўларкин?

Албатта ҳозирги рахбарчаларимиз ўта сурбет диёнатини фақат тилида кўрсатадиган,таниш-билишига суяниб,юқори поғонадагиларни кетини иштаха билан ялашга ўч эканлиги аллақачон сир эмас.

Биз аввало шу қуйи табақадаги харомхўр рахбарчаларни йўқ қилиш учун команда бўлишимиз керак.

Мана шу биз ишлаб турган кичкина масканни харомхўрдан тозалаш жамиятдаги харомхўрликни тозалашдан  осон-ку.Авваламбор айни шуни эплай олсак,командамиз кенгайишига аминман. Ҳақиқат учун курашиш,уни тантана қилиш нашъасини бир хис қилиб олсак ҳақиқат учун курашдаги иштаҳамиз яна-ям очилиб, навбат ундан юқори поғонага келади.Мухими курашдан тўхтамаслик керак.

Жамиятимиз бўндай тўғри сўз кишиларни “жинни санғи”га чиқарган.

Асли жинни-санғи ким? Бизми ё адолатсизлик тўлиб-тошган юртда миқ этмай ич-этини еб ранги чиқмай ўзлигини йўқотган авомми?

Одамларга Ҳақ сўзни айтиш керак десанг “ношукурлик қилма” дейишни биладилар-у,аслида айни шу сўзлиги билан ори-номусни йўқотаётганликларини хаёлга келтиришмайди.

Курашни қуйи поғонадан бошлашга бир латифани мисол келтириш мумкин.

Афандини бир хокимда юмуши бор экан. Ишни  битириш учун афанди хокимнинг хотини билан танишибди. Одамлар афандидан “юмушингиз хокимда-ю, хотини билан танишиб нима қиласиз?” деб сўрашса, афанди “ дарахтни тепасидаги мевани олиш учун аввал уни пастки шохини эгиш керак” деб жавоб қилган экан.

Демоқчиманки зулмга курашишни дастлаб шу рахбарчаларда машқ қилайлик. Аёвсиз курашишни машқ қилайдик. Суворовчасига айтилса “машқда оғир бўлса,жангда енгил бўлади”.

Санжарали Имомов.