O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ШАЙТОН КИРАДИГАН МАНЗИЛЛАР.

ШАЙТОН КИРАДИГАН МАНЗИЛЛАР.
27 views
25 June 2012 - 11:57

Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,

руҳшунос олим, халқ табиби.

 

Билимсизлик ва  жохиллик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги дин ишлари бўйича қўмита рухсати билан чоп этилган “Жин шайтондан сақланиш йўллари” китобида қайд этилганидек, шайтоннинг асосий кирадиган жойи жоҳиллик ва илмсизликдир. У инсоннинг жоҳиллигига суяниб, қувватланади. Чунки, жоҳил шайтон кирадиган жойларни билмайди ва уни тўсолмайди. Шайтон ҳийланинг энг кичиги билан ҳам бундай кишилар устидан осонликча ғолиб келади. Жоҳил инсон яхши билан ёмонни, суннат билан бидъатни ажрата олмайди. Баъзи ёмонликни яхшилик деб билса, баъзида бидъатни суннат деб ўйлайди.

(Эй, Муаммад) Айтинг: «Сизларга қилмишларидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайликми?! Улар қилган саъй (ҳаракат)лари дунё ҳаётидаёқ йўқ бўлиб кетгану,  аммо ўзларини ишини чиройли қилаётган ҳисоблайдилар» (Каҳф, 103-104).

Нодонлик қалбни ўлдиради, кўзни кўр қилади. Бас, шайтон нодонга шаҳватни рўбару қилади ва уни ҳавои нафс билан шаҳватнинг ва ўзининг асирига айлантиради.

«Огох бўлингки, албтта, шайтоннинг хизби зиён кўрувчидир!» (Мужодала, 19).

Шайтоннинг қалбга кирадиган йўлларидан бири, кибрдир. У илм талабгорига дейди: «Сен катта бўлдинг. Жуда кўп нарсани ўргандинг. Энди олимнинг олдида жоҳилга ўхшаб ўтиришинг яхши-ми?» Толиб илмсизлик туфайли шайтоннинг макрига учади.

Абу Ҳасан ал-Моваридий деди: «Ўз вақтида илм ўрганмаган инсон жоҳилликка рози бўлади. Бу нодонлик кирдикорлари ва дангасаликнинг алдовларидандир».

Чунки илм-фазилат, катта ёшдагиларнинг ҳам унга қизиқиши кучли бўлиши керак. Илмсиз қариядан кўра, илм ўрганувчи қария яхшироқдир. Айтилдики: жаҳолатга қаноат қилиб яшагандан кўра, толиби илм 6ўли6 ўлган яхшидир.

Али Ибн Абу Толиб (р.а) деди: «Олим бўл ёки таълим олувчи бўл ёки эшитувчи бўл ёки яхши кўрувчи бўл. Лекин бешинчиси бўлма-ҳалок бўласан!» Жоҳил инсонда илмга қизиқиш пайдо бўлса, шайтон дейди: «Агар илм олиб амал қилмасанг, у сени зарарингга ҳужжат бўлади (энг яхшиси, илм олмаслик. Чунки жавобгарлигинг кам бўлиб, узиринг катта бўлади)».

Мискиннинг илми бошига тушган зулматни кўтариб, машаққатини йўққа чиқаради. Уламолардан бири деди: «Биз илмни Аллоҳ йўлида ўргандик. Чунки, илм Аллоҳдан ўзга йўлда бўлишидан бош тортди».

Бир киши Абу Ҳурайра (р.а.)га деди: «Мен илм олишни хоҳлайман. Лекин уни зое қилишдан қўрқаман».

Абу Ҳурайра (р.а.) деди: «Илмни тарк қилиш, уни зое қилишга кифоя қилади».

Энг ажабланарлиси, шайтоннинг баъзи жоҳилларга: «Сен зўр олимсан» дея хийла қилишидир. Бу гапга ишониш мағрур иблисга қўшилиш демакдир.

Ал Хайл Ибн Аҳмад инсонларни илмга дахлдорлиги жиҳатдан тўртга бўлади: «Киши билади ва билишини ҳам билади. У олим бас, ундан сўранглар. Киши билади, аммо билишини билмайди. Бас, у эсдан чиқарувчи, унга эслатинглар. Киши билмайди, лекин билмаслигини билади. Бас у тўғри йўл изловчи, унга таълим беринглар. Киши билмайди, билмаслигини билишини истамайди ҳам. Бас, у жоҳилдир, уни қайтаринглар.

  Ғазаб

Китобда шайтоннинг ғазаб орқали инсон Қалбига жуда осонликча кириши алоҳида таъкидланади. Ғазаб ҳийланинг энг буюгидир. Бола дўппи билан қандай ўйнаса, шайтон ҳам ғазабнок киши билан шундай ўйнашади. Кузатув бунга энг кучли далилдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий деди: «Қаттиқ  ғазабланиш, қалб қонини қайнаши натижасидир. Бу вақтда қоронғулик тутуни димоғига кўтарилиб, фикр маъданларини булғайди. Ғазаб баъзида кўз маъданига ҳам ўтади ва кўз ҳеч нарсани кўрмай қолади. Димоғи бир олов алангланаётган ғорга ўхшайди, ички тараф қора тутунга тўлади. Баъзан ғазаб алангаси кучайиб қалбдаги ҳаётни қуритиб ташлайди ва ғазаб соҳиби жаҳлдан ўлади.

Ушбу ғазабни зоҳирий аломатлари: Ранг ўзгариб, тана титрай бошлайди. Оғиз четларида кўпик зоҳир бўлади, кўз қорачиғи қизил рангга киради. Агар ғазабнок киши ўз ҳолатини суратининг хунуклигини кўрса, ҳаё қилганидан ўша заҳотиёқ, уялиб, ғазабидан тушади. Ботиний хунуклик зоҳирий хунуклигидан ёмонроқдир. Ғазабнок кишинг ботиний тасвири янада хунукроқ.

Ғазабнинг тилдаги асорати. Тилдан фаҳш каломлар чиқади. Аклли киши бундан хаё килади, хатто ғазабнок кейинчалик, ғазаби босилгач, хижолат бўлади Аъзолардаги холат киши қаттиқ ҳазабланганда бирор жойи хатто синса сезмайди. Оғриқни сезгудек бўлса, баттар ғазабланади.

Ғазаб қалбда хам ўз асоратини қолдиради. Адоват ва ҳасад каби иллатлар билан ғазабланган киши хотиржам тортгандан кейин ҳам шайтон уни жунбушга келтиради. Мусулмон учун бундай пайт шайтоннинг енгишнинг ягона йўли ғазабни босиш ва бошқалардан узр сурашдир. Ал Баззор Анос (р.а.) дан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в) курашаётган қавм олдидан ўтиб «Бу нимаси?» дедилар Улар «Фалончи қурутса, ҳамма билан уришади» дейишди. Расулуллох (с.а.в.) дедилар. «Сизларга у кишидан кучлироқ ҳақида хабар берайинми? Бир кишики, ғазабини ичига ютиб, ўзининг ва ўртоғининг шайтонини тутиб туради. Ҳақиқий ботирлик ғазабни енгишдир.

Абу Дардо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллох (с.а.в.) га бир киши деди: «Мени жаннатга киритадиган иш (амал) буюринг». «Расулуллох (с.а.в.) дедилар:

«Ғазабланма, жаннат сеники бўлади» (Табароний ривояти).

Абу Хурайра (р.а.) дан ривоят қилинади: «Бир киши Расуллох (с.а.в) га деди: «Менга (бирор нарсани) тавсия қилинг». Расулуллоҳ «ғазабланма” деган сўзни бир неча бор такрорлаб охири яна дедилар. “Ғазабланма”!.

Бухорий ривояти. Аҳмад (р.а) бир ривоятда (бунга қўшимча) қилади. «Бир киши деди:

Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деган вақтларида ўйлаб кўрдим. Билсам ғазабда барча ёмонликлар мужассам экан»

Абдуллоҳ  Ибн Амр деди: «Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) дан сўради: Аллоҳ ғазабидан мени нима узоқлаштиради?» Расулуллох (с.а.в.) деди: «Ғазабланма» (Табароний ривояти).

Одам боласи ғазаб инстиктидан қутулиб, мўътадил ҳулқли бўлиши мумкин эмас. Чунки ғазаб шайтондандир. Лекин унинг кибр, нафс каби асоратларидан қутилиш мумкин. Китобни варақлашда давом этсангиз, бунданда ибратли жумлаларни ўқийсиз.

Ғазабдан тушиш:

Ғазабланган киши учун ғазабдан тушиш зарур бўлади. Ғазабдан тушишнинг бир неча босқичи бор дейилади китобда.

Биринчиси, Аллох таолодан панох сўраш Сулаймон Ибн Сард (р.а) деди: «Икки киши раулуллох (с.а.в) олдида сўкишди, улардан бири ғазабланганидан юзлари қизариб, қон томирлари шишиб кетди. Шунда Расулулох (с.а.в.) унга қараб деди: «мен бир калимани ўргатаман, ким уни айтса хотиржам» бўлади. У калима: «Тош бўрон қилинган шайтонга алданиб қолмаслик учун Аллохдан панох сўрайман» Сард Расулуллох (с.а.в) дан эшитган нарсасини бир кишига (етказиш учун) деди: Расулуллох (с.а.в.)деди: «мен бир калимани ўргатаман, уни айтса, ундаги жаҳл кетади. У калима: Тош бўрон қилинган шайтонга алданиб қолмаслик учун Аллохдан панох сўрайман» (Бухорий ва Муслим рирвояти).

 Иккинчиси, ғазабдан тушишнинг ажрини эслаш. У киши Аллох индирган нарсага рағбат қилиб жахлидан тушди. Ибн Умар (р.а.) дан ривоят қилинади: Расулуллох (с.а.в.) дедилар Аллохнинг жамоли истагида ғазабидан тушган банданинг ажри микдоричалик ажри йўқ». (Ибн Можа ривояти).

Абдурахмон Ибн Маймуна Сахл Ибн Маоз Ибн Анас (р.а.) дан ривоят қилади: «Расулуллох (с.а.в.) дедилар ким ғазабини босса Аллох у бандани халқларнинг бошига чақиради ва хохлаган хур аёллардан танлаб беради» (Термизий Ибн Можа ривояти).

 Учинчиси, жим туриш сукут уни хатога йўл қўйишдан сақлайди.

Ахмад, Ибн Абу дунё Табароний Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади: «Агар ғазабнок бўлсанг, жим тур»,

 Тўртинчиси, ўтириш ёки ётиб олиш.

Ахмад, Абу Довуд. Ибин Хиббон Абу Зар (р.а.) дан ривоят қилади: «Агар ораларингиздан кимдир ғазабланса, ўтирсин шунда хам ховури босилмаса, ётиб олсин».

Термизий, Абу Саъид Ал-Худрийдан ривоят қилинади: «Расулуллох (с.а.в.) дедилар «огох бўлинглар, одам болалари турли табақалардан яратилди. Огоҳ бўлинг уларнинг энг яхшилари ғазаби секин чиқиб, тез қайтганидир. Энг ёмони эса тез ғазабланиб, секин қайтганидир. Огох бўлинг ғазаб одам боласининг қалбида ёнаётган бир парча кўмирдир. Сизлар ғазабланган одамнинг кўзлари қизариб, қон-томирлари шишганини кўрсангиз уни дархол ёткизинглар.

Бешинчиси, ғазабланган пайтда ташқи кўринишини тасаввур қилсин, чунки, бу ғазабни қайтаради.

Олтинчиси, узрни қабул қилиш. Бу яхшиликнинг Аллох хузуридаги савоби хақида ўйласин, ушбу нарса Аллохнинг розилиги учун савоб ишлар қилишга ундайди.

Аллох таолох деди: ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) авф этадиганлардир. Аллох эзгулик қилувчиларни севар» (Оли Имрон, 134).

Мусулмон ғазабини ютса, нафсини мутақийлар одатига хослаган бўлади. Агар кечирса, мухсинларнинг даражасига кўтарилади. Ибн Аббос (р.а.) дан ривоят қилинади: Аллох деди: «Ғазабни чиройли нарса эвазига тарк қил.

Ғазаби келганда сабр қиладиган кечиримли бандаларини Аллох поки домон холда тутиб туради. Ва уларга душманлар бўйсунади (Бухорий ривояти) Хасан Ал-Басрий деди:

«Муслимнинг белгилари: Динда мустахкам туриш, юмшоқ кўнгилли бўлиш, мехрибон, хақ йўлида фидойилик, мулкда тежамкорлик, йўқчилида сабр, тўқликда эса эхсон қилиш: ғазабга қул бўлмаслик, шахватпарасликдан қочиш, бечораларни қўллаб-қувватлаш, хам тежамкорлик хам саховатпешалик, золимларни кечириш, қийинчиликда ўзи билан, рўшноликда эса инсонлар билан бўлиш».

 Еттинчиси, ўзини сўкишдан ва бошқани лаънатлашдан тийилиш. Чунки бу сифат тентакларгагина хосдир.

Салмонни бир киши сўкканда: «Агар паллам енгил келса, айтгин нарсангдан тутаман. Агар паллам оғир келса, сенга зарар бермайман, деди.

Бир киши Абу Бакр (р.а.) ни сўкканида у «Аллох кўп нарани сендан сатр қилмабди», дедилар.

Бир аёл Молик Ибн Динорга: «Эй мунофиқ, деди. Шунда у: «Сиздан бошқаси мени бундай атамаган» деди.

Ахнаф Ибн Кайс менга бирор киши душманлик қилмади. Мен хар уч ишдан бирини тутдим. Агар мендан улуғ бўлса уни қадрладим; агар мендан кичик бўлса, қадримни билдим; агар тенг бўлса мурувват қилдим.

Ғазаб икки турли бўлади: кимдир нафс йўлида ғазабланади, кимдир Аллох йўлида. биринчиси қораланган. Икинчиси қадрлангандир. Зеро, Расулуллох (с.а.в.) хам шариатга зид ишларни кўрганларида ғазабдан юзлари қизариб, ишни бостирмагунча тинчимас эдилар.

Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади: Расулуллох (с.а.в.) олдимга кирганларида уйимдаги пардада сурат бор эди. Шунда, юзлари ўзгариб пардани йиртиб ташладиларда, сурат чизганлар учун охират азобини эслатдилар (Муслим Бухорий ривояти).

Расулуллох (с.а.в.) масжид қибласида шилимшиқ нарсани кўриб уни қўллари билан ишқалаб тушириб юбордилар ва жахллари чиқиб: Агар сизлардан бирартангиз намозда бўлса Аллох унинг қаршисидадир у намозда ўзининг қаршисига балғам ташламасин (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ушбу хадисдан кўриниб турибдики, агар Аллохнинг хурмати харом қилган нарсалари) топталса, Расулуллох (с.а.в) ғазабланардилар.

Шундай экан қалбимиз мусаффо бўлиши учун доимо Аллоҳни ёд этайлик. Яратгандан иймонимизни пок сақлашни шайтону инс-жинслардан асрашни сўрайлик “ТАНБЕҲУЛ-ғофилийн” дан бир мисол келтириб ўтайлик. Ҳакимлардан бири айтади;”шайтоннинг инсонга  10 та эшикдан келишини кўрдим: 1.Шайтон ҳирс ва ёмон гумон тамонидан келади. Уни ишонч ва қаноат билан кутиб олдим. Сўнг Аллоҳнинг китобидан унга қарши ушбу сўзни топдим:  “Ўрмалаган нарса борки барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир” (ХУД.6 оят).Ва ушбу оят билан унинг эшигини синдирдим. 2. Қарасам шайтон ҳаёт ва узун орзулар билан келияпти, уни тўсатдан келувчи ўлим хафи билан кутиб олдим. Сўнг Аллоҳнинг китобидан унга қарши ушбу оятни топдим: “БИРОР ЖОН ҚАЕРДА ШЛИШИНИ БИЛА ОЛМАС” (луқмон, 34оят) ва унинг эшигини синдирдим. 3.Кўрдимки, шайтон кейин роҳат ва неъмат тамонидан келияпти. Уни неъматнинг заволи ва ёмон ҳисоб китоб бўлиши билан кутиб олдим. Сўнг уни дафъ қилиш учун Аллоҳнинг ушбу сўзларини топдим: “(ЭЙ Муҳаммад) уларни қўяверинг, еб ичиб фойдаланиб қолсинлар…” (хижр,3 оят)   “(Эй Мухаммад) хабар берингчи, агар биз уларни (узоқ) йиллар (сихат саломатлик, молу довлат билан)фойдалантирсак…”(шуаро, 205 оят) Шундай қилиб бу тамондаги эшигини ҳам синдирдим.

4. Кўрдимки, сўнг шайтон.Мағрурланиш томонидан келияпти: Уни оқибат хавфи ва миннат билан кутиб олдим ва Аллоҳнинг ушбу сўзлари билан ҳайдадим: “Бас у (кунга ҳозир бўлган)лар орасида бахтсизи хам бўлар бахтлиси хам …”  (худ,105 оят). Дархақиқат мен қайси тоифадан бўлишимни билмайман, шу билан унинг бу эшигини ҳам синдирдим. 5. Кейин у биродорларга эътиборсизлик тарафидан келди.Уни биродарчиликнинг хаққини ва хурматини билиш билан кутиб олдим ва уни бартараф қилишга Аллоҳнинг ушбу сўзини топдим: “КУЧ-ҚУДРАТ АЛЛОҲНИНГ, унинг пайғамбари ва мўминларникидир” (мунофиқун, 8 оят) Шу билан яна бир эшигини синдирдим. 6. Кўрдимки у ҳасад эшигидан келияпти. Уни адолат ва Аллоҳ таолонинг махлуқлари орасида қилган тақсимоти билан кутиб олдим ва Аллоҳнинг ушбу сўзи билан ҳайдадим: “Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат тирикчиликларни ҳам уларнинг ўрталарида Биз ўзимиз тақсилаганмиз” (Зухруф, 32 оят) ва шу билан унинг эшигини синди. 7. Кейин у риё ва одамларнинг мақтови билан келди. Уни ихлос сураси билан кутиб олдим ва ушбу оят билан дафъ қилдим: “Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у холда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирор кимсани (УНГА) шерик қилмасин “(қаҳф 110 оят). Яъни, қиладиган барча аммалларини ихлос ила қилсин. Ва шу биллан яна бир эшигини синдирдим. 8.. Сўнгра у баҳиллик эшигидан келади, уни банданинг қўлидаги бор нарса йўқ бўлиши ва Аллоҳ таоло ҳузиридаги нарсагина боқий қолиши билан кутиб олдим ва Аллоҳнинг ушбу сўзи билан уни ҳайдадим: “Сизларнинг хузурларингиздаги нарсалар йўқ бўлур, АЛЛОҲ даргохидаги нарсалар боқийдир” (нахл 96оят) Шу билан уни синдирдим. 9 . Кўрдимки , у кибр эшигидан келияпти. Уни тавозуъ билан кутиб олдим ва ушбу оят билан уни хайдашга куч топдим: “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (ОДАМ) ва бир аёл ( ҲАВО ) дан яратдик хамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст, бродор бўлинглар) улар сизларни (турли туман) халқлар ва қабилалар, элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ билгувчи ва огаҳдир” (хужуурат,13 оят) Ва унинг эшиги шу билан синди. 10. Сўнгра кўрдимки, у  тамаъ тамонидан келияпти. Уни одамларга қарам бўлмаслик ва Аллоҳ хузиридаги нарсага ишонч билан кутиб олдим. Унга қарши эса, ушбу оят билан кўришдим ;: “КИМ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚСА, У зот унинг учун (барча ғам кулфатлардан) чиқар йўлни (пойдо) қилур ва уни ўзи ўйламаган тамонидан ризқлантирур” (талоқ 2-3 оятлар). Хабарда зикр қилинишича, ИБЛИС (унга АЛЛОҲнинг лаънати бўлсин) МУСО (алайҳиссалом) Алоҳга муножат қилиб турганларида у кишининг олдиларига келди. Фаришталардан бири иблисга: “СЕНГА ЎЛИМ БЎЛСИН, унинг бу холатидан нимани умид қиласан?”  деди. Айтди “Ундан унинг отаси ОДАМДАН жанатдалигида умид қилган нарсамни УМИД қиламан деди.

 

                                                   Абдуқодир Сатторов Нурмухаммад ўғли

                                         “Малхам”табобати маркази рахбари, халқ табиби.