O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шарқий Туркистон имомлари оммавий рақс тушишга мажбур қилинди

Шарқий Туркистон имомлари оммавий рақс тушишга мажбур қилинди
198 views
18 February 2015 - 16:16

1Хитой ҳукумати диний эркинликларни топташнинг навбатдаги усулини намойиш қилди. Шарқий Туркистондаги хитой раҳбарияти мусулмон имомларини репрессия қўрқуви остида шаҳарнинг бош майдонида рақс тушишга мажбур қилди, деб ёзади маҳаллий ахборот агентликларига таяниб World Bulletin.

Шунингдек, диний хизматчилар мусулмон анъаналари ва ислом таълимотини тарғиб қилмаслик ҳақида қасам ичишга мажбур бўлишган.

Хабарга кўра, имомларни шаҳарнинг бош майдонига ҳайдаб келишган ва давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш шиори остида оммавий рақс тушишга мажбур қилишган. Бундан ташқари, имомлар ўз маошларининг Аллоҳ томонидан эмас, компартия тарафидан берилаётганини эътироф этишга мажбур қилинган. Уларнинг кўпчилигига Хитой байроқлари берилган.

Давлатнинг мазкур ҳақоратомуз акцияси олдидан мулозимлар чиқиш қилиб ёшларга масжидлардан узоқ бўлишни тавсия қилишган. Шаҳар бош майдонига ҳайдаб келинган мусулмон талабаларга ибодатнинг соғлиқ учун “зарарли” эканлиги ва рақс тушишнинг эса фойдали эканлиги уқтирилган.

Ўқитувчиларга болалар олдида диндан оғиз очмаслик ҳақида кўрсатма берилган ва улар ҳам болаларга Ислом асосларини ўргатмаслик асосида қасам ичишга мажбур қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб Шарқий Туркистон мусулмонларига Рамазон ойида рўза тутиш, ҳижобга ўраниш ва болаларга Ислом асосларини ўргатиш таъқиқлаб қўйилганди.

ЎХҲ ахборот бўлими