Чўлпон
ШАРҚ ИСЁНИ
“Жаҳонлари йиқуб, ёқуб галан ул
Надир?”, дея сўраюрсанг,
гўзалим,
Сийнасинда ўлим тўлу,
қон тўлу
Амалимдир; ҳайди,
гедуб гўралим,
Йўлларинда гула-гула ўлалим!..
Эски дуня унинг пойи алтинда
Қонли ёшлар дўка-дўка оғлаюр,
Умидини шайтонлара боғлаюр;
Боқ, кандиси, бўғилиюр
ол қонда!..
Бўғул, бўғул, ол қонларнинг ичинда,
У қонлари кандинг тўкдунг,
олчоқ Ғарб;
Бу гун Араб, Ҳинд,
Усмонли ва Чинда,
Ҳар тарафда бағирирлар:
“Сўнгги ҳарб!”
“Золим Ғарб!”
Бу сўнгги ҳарб, қатъий ҳарбдир, қолдирир
Шарқ устидан сенинг олчоқ элингни;
Гелан “Шарқнинг исёни”дир, олдирир
Маҳкумлара ғасб эдилмиш ерини.
Хароб ўлмиш элини.
“Жаҳонлара оташ сирпан”,
қон сочан
Кимдир?” дея
сўраюрсанг, малагим,
Жаҳонлара оташ сирпан,
қон сочан –
Шарқ исёни!
Ҳайди, биз-да
гедалим,
У шарафи биз-да элда
Эделим!..
Туркистонли Чўлпон.
1920 йил, 28 август. Боку.