O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шахрисабзда олтита бола ОИТС (СПИД) туфайли вафот этди

Шахрисабзда олтита бола ОИТС (СПИД) туфайли вафот этди
165 views
18 July 2014 - 14:54

6ОИТС (СПИД)га қарши самарасиз олиб борилган кураш натижасида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 2007-2013 йилларда 26 та вояга етмаган шахс ОИТС (СПИД) билан касалланган ва улардан 6 таси вафот этган.

Бу ҳақда Шаҳрисабз прокурори Шерали Аширов маълум қилди, деб ёзади Ўзбекистондаги ярим расмий 12news.uz сайти.

“Мазкур факт юзасидан Жиноят кодексининг 113 моддаси 3 қисми бўйича (ОИТС (СПИД) касаллигини тарқатиш) жиноий иш очилди”, – дейди Аширов.
Агар судда далиллар ўз тасдиғини топадиган бўлса айбдорлар беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

ЎХҲ ахборот бўлими