Шахсият:
Шу ўринда Навоийни ёд олиб ўтиш жоиз. (Сен ўз йўлингни танла. Тақлид” тақлид қилинган шахсни юксалтиради ҳолос.)
Муҳаммад солиҳнинг ҳаёти ва ижоди дер эканмиз, Унинг ижодига Адабиёт жабҳасидан Адабиётчиларнинг баҳо бериши, сиёсатда тутган ўрнига сиёсатчилар муносабат билдириши менга ёқмасди. Чунки иккала хусусият бир инсон шахсиятидир. Агар бу иккала йўналишни айро тутишга ҳаракат қилар экансиз, Муҳаммад Солиҳнинг тарихий шахс бўлишига болта уриш деб ҳисоблар эдим. Ҳали ҳамон шу фикрдаман.
Муддао:
Туркистон
Ҳар бир сонияда юз бор тинтилган,
Юз бор сўроқланган шаппатдай диёр.
Сенми, ҳали ўша кўкка интилган,
Сенми, қоронғуда ахтарган зиё?
Фаровон ҳаётдан ношукур банда
Нон эмас,
Эрк ҳақда куйлаган сенми?
Ёмон отли бўлиб ҳаммага бунда
Яна ҳамма ҳақда ўйлаган сенми?
Сенми, тутиб қолган Адл қамчисин,
Сенми, ҳақ жазога халақит берган?
Сенми, нишон олган кўз ёш томчисин,
Сенми, ҳали ўша такаббур мерган?
Сенми ҳамон бўйинсунмаган бўйин,
Қақраган лабларнинг ол қаҳри – сенми?!
Қуллар саҳросида кўтариб қуюн,
Ҳеч не кўрмагандай, лол даҳрий сенми?
Соқчи уйқуда деб умид-ла боққан,
Қочишни кўзлаган сенми пиёда?
Бу оғир занжирни шалдиратмоққа
Журъат этган сенми жимжит дунёда?!
А-ҳа, сенми?!.» (1985)
Шернинг умумий моҳиятини англашга ўринар экансиз, бу шернинг моҳиятига ўнлаб китоблар ёзса бўлади. Омма сиз аввало шернинг тугалланган нуқтасига этибор беринг А-ҳа сенми?
Мен ана шу ҳааа сенми жумласида улкан юрак эгасини бир вақтинг ўзида ҳам шоир, ҳам сиёсатчини кўрганман.
Шерият қироллари Араблар эмас. Туркийдаҳам сўзлар кўп.
Бобомурод Гафуров
Манба: facebook.com



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди