O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Шаҳидлар хиёбони”даги масхарабозлик (7)

“Шаҳидлар хиёбони”даги масхарабозлик (7)
176 views
05 December 2014 - 4:54

abc
“Бир бемаза, мутлақо аввал билинмаган оқимларнинг вакиллари нималар қиляпти?!” деб, валдирайсан. Бу устинсиз дунёда, сендан бемаза, сендан бетайин ҳам бирор кимса бор эканми? Бор бўлса, бордир. Аммо, сендан ўтадигани топилмаса керак. Сен “..мутлақо аввал билинмаган оқимларнинг вакиллари нималар қиляпти?!” дея, улардан эмас, “чорак асрдан буён бутун бошли халқнинг бошига чиқиб олиб, қанақанги ҳунарлар кўрсатяпман, ўзи?!” дея, ўзингдан ҳол сўра. “…билинмаган оқимларнинг вакиллари..” дейсан, халқнинг пешонасига битилгунингча, сен ўзинг билинганмидинг? Сенга ўхшаган мисли кўрилмаган бир маразни “тақдири аъмолимизга битилади”, дея, бизлар хаёлимизга келтирганмидик? Йўқ, албатта!

Рости, бу ишларнинг ҳеч бири ҳам тасодиф эмас. Тортаётган кўргуликларимизга лойиқ куфр ва гуноҳ ишларни билиб-билмаган ҳолатларда, амалга оширганмизки, ҳосилини оляпмиз. Аллоҳ нимаики қилмасин, замирида ибрат бор. Биз ожиз бандаларнинг кўп нарсаларга ақлимиз етавермайди. Ақлимиз етган нарсалар хусусида эса, жиддий ўйлаб кўрмаймиз. Қилиниши лозим ишларни қилишга эринчоқлик қилиб, арзимаган нарсалар учун беҳудага куч-қувват ва бекорга вақт сарфлаймиз. Омонатга берилган умрнинг нақадар бир қийматли бойлик эканлигини англаб етганимизда, ҳаммасига кеч бўлган бўлади. Умримизнинг темир изларидан юк поездлари сингари елиб ўтиб кетган йилларни, сезмай ҳам қоламиз. Дунё ва охират ҳаёти учун сарфлашимиз лозим бўлган юкларнинг рахи бузулмасдан келиб кетганини, сўнгги нафасимизда англаб етамиз. Ўзимиз кетаётган поездга ўзимиз қўл силтаб, ичимиздан ўсиб чиққан пушаймонликнинг соясида ёлғиз қолиб кетаверамиз.

Балки, сен беҳавсаласизлигимиз, лоқайдлигимиз, қадр-қимматимизни билмаганимиз, бир-биримиздан меҳр-муҳамматимизни, мурувватимизни дариғ тутганимиз ва ўзимиз билмаганимиз, бошқа гуноҳларимиз учун Аллоҳ томонидан бизга юборилган жазодирсан. Сен каби бир мараздан ҳам, дардларимиз ва жароҳатларимизга муносиб бир шифо бордир. Меҳрибон Аллоҳ ғофиллигимиз боис содир этган гуноҳларимиз жазосини бу дунёда бериб, нариги дунёдаги тортажагимиз, азоб-уқубатларни, афсус ва надоматларни шу йўл билан енгилаштираётгандир.

Аммо, нима бўлганда ҳам, сенга ва сенинг одам боласи тасаввурига сиғмайдиган хурмача қилиқларингга тоқат қилиб бўлмайди. Сенга мойиллик – Аллоҳнинг бирлигига шубҳа уйғотгани каби, сен билан муросаа қилган кишининг шайтони лаъйиндан фарқи қолмайди. Сенга дўст бўлган киши, Аллоҳнинг душманига дўнади. Сенинг душманинг, муқаррар Аллоҳга вафодор дўст, содиқ банда ўлароқ бахтиёр қулга айланади. Сени ўлдирган ғозий, сенинг қўлингда ўлган шаҳидлик мақомига эришади. Ҳар икки ҳолатда ҳам, мусулмон нусратга – Аллоҳнинг васлига нозил бўлади. Мукофот олади. Ҳар икки ҳолатда ҳам, унинг йўқотадиган нарсаси йўқ, ҳар икки ҳолатда ҳам у учун ғалаба нақд қилиб қўйилган… Афсуски, сен бу сўзларнинг маъносига тушуниб етмайсан. Чунки, сен самимият ва ихлосдан тамоман, мосуво қилинган қуруқ бир овоз, реал ҳаёт устига ибрат учун қурилган изсиз бир соя – сароб ичра саробсан. Сен, шунинг учун ҳам бадбахтсан…

Яна, Сурия ва Ироқдаги қирғинбаротлар ва биродаркушликларда, ўзингнинг етарлича ҳиссанг борлигини биласанми, ўзи? Ўша ёқларга бориб жанг қилаётган ўзбек мужоҳидлари, сенинг зулминг туфайли юртдан чиқиб кетганидан ҳам бехабардирсан, балки?!

Афсуски, ҳаммасидан хабаринг бор! Нимаики қиляпсан, ҳомийларинг чизиб берган режа асосида қиляпсан. Ҳеч бир нарса, ўз-ўзидан содир бўлаётгани йўқ. Ўзинг тасодифлар ва вазиятлар ўртага келтирган ҳолатларнинг қули бўлсанг ҳам, амалга ошираётган жиноятларингдан тасодифлар ҳам, кутилмаган вазиятлар ҳам мустасно эканлиги барчага маълум.

Ота-ўғил Жорж Бушлар Исроилнинг иғвосига учиб, сенга ўхшаган қайдаги жулдурвақи мустабид Саддам Ҳусайнни рўкач қилиб, Ироқнинг устига икки марта бостириб келганда ҳам, “…мусулмонларнинг дунёси, олами нима бўлади?!” деб ташвишга тушмаган эдинг-ку? Акси, улар томонига ўтиб, ниятинг мусулмонларнинг бошига мусибатлар ёғдириш эканлигингни кўрсатиш учун майдонга чиқиб, кўкрагингга муштлаган эдинг. Энди, мусулмон дунёси келажагини ўйлаб, ичинг ачийдиган орқадоғ, тарафкаш бўлиб қолдингми? Бир ярим ойда, зўрға калимаи шаҳодатни ёдлаб, беш дақиқа аввал халқнинг кўзи учун бўйнинг ёр бермаса ҳам, калимани чала-чулпа айтиб, бир пастда мусулмонга айландингми? Қанчадан-қанча оловингга ёнган, бедодликларинг туфайли моли-жонидан, бору йўғидан айрилиб ҳам, иймон-эътиқодидан кечмаган мусулмонларга ҳеч ким кутмаганда, ҳе, йўқ-бе йўқ раҳминг келдими? Мусулмонларнинг шунча йиллар қонини сурункасига ичиб келганларинг хаёлингдан кўтарилиб, энди қурбонларингга меҳрибон бўлдингми?

Сенинг бунақанги масхарабозликларингни халқ йигирма беш йилдан буён кўравериб, кўзи пишиб қолганидан хабаринг йўқ, десам, ёлғон бўлади.

Чамамда, сен ўзбекни тўғри ва текист йўлда кетаётиб, ҳар беш қадамда гурсиллаб, йиқилиб, ўрнидан ирғиб туриб, чангини қоқиб кетаверадиган бир анойи билан қаттиқ адаштиряпсан? Берган жабр-ситамларимни эсидан чиқариб юборган, уни ҳоҳлаган куйимга жилпанглатиб, хоҳлаган ашуламга рақсга тушириб юравераман, деб ўйлаяпсан, шекилли?

Бу каби эски трюкларинг билан ҳеч кимни ортиқ ҳайратга тушира олмаётганингга қарийиб, йигирма йил ўтаяпти. Ҳалигача ўзинг сийқаси чиққан эски қўшиғингни айтиб, алмисоқдан қолган куйларга рақсга тушиб юрипсан, хумкалла…

Бироқ, хавотирларинг бекорга эмаслигини, нималарни кўзлаб талвасага тушаётганингни бугун бутун халқ яхши англаб турипти.

Ҳомийларинг тўғри ҳисоб-китоб қилаётганлари сингари сен қамаган, қийноқларга солган, урган-қирган, майиб-мажруҳ қилиб, ногиронлар аравачаларига михлаб қўйган оилаларнинг ўша замонларда, бешикларда етим-есир бўлиб қолган болалари бугун вояга етди. Зулм ва истибдодинг дастидан хорижларга қочиб жон сақлаган ўзбек мусофирларининг болалари дунёнинг нуфузли дорилфунунларида таълим олиб, яхшигина мутахассис бўлиб етишдилар. Уларнинг ичларида турли касб эгалари, турли соҳаларни эгаллаган “комил шахс” дейишга арзийдиган юз минглаган ўзбекнинг ўт юракли ўғил-қизлари бор. Уларнинг ва дунёга сочилиб кетган мужоҳидларнинг ва милёнлаган меҳнат муҳожирларининг бугун мурод-мақсадлари, битта! У ҳам бўлса, сен золимни тахтдан ағдариб, демократик бир тузумни ўртага келтиришдан иборат. Буни ҳар куни лайчаларинг қулоқларинга қуйиб, сени ҳушёр тортиришга уринаётганлари, дунёйи оламга маълум. Ҳомийларингнинг ҳам патагига қурт тушиб, нима қиларларини билолмай қолганларини ҳам ким билмайди, дейсан. Сенинг шундай бир вазиятда, ўзингни мусулмон суратига солиб, Ироқдаги ва Суриядаги ўзбек мужоҳидларини Америка ёхуд европаликларнинг қўли билан қириб, таҳликадан қутулмоқчи бўлаётганингни ўзинг ўйлаганингдек, ҳеч ким тушунмаяптими?! Икки томонни бир-бирига едириб, ўзим сувдан қуруқ чиқаман, деб ўйлаяпсанми?! Чучуварани хом санабсан. Энди, бунақа номерларинг ўтмайди. Энди, ё шармандаларча қочасан ёки ўласан. Ёки қўлга олиниб, барча қилган жиноятларинг учун қонун олдида, тикка туриб жавоб берасан. Бу сўзлар сен ва сенга ўхшаган баъзи бир кимсалар учун кулгули туюлиши мумкин. Аммо, мен учун кулгули эмас. Мен Аллоҳнинг тақдирига ишонганим каби халқнинг иродасига ҳам ишонаман. Халқ хоҳласа, Аллоҳ таоло ҳар қандай ишни хамирдан қил суғургандай битиришга изн беради. У хоҳласа, минг йиллик музлар эриб, дарёлар тескари оқади. Тоғларни ер ютиб, саҳроларнинг остидан осмонўпар тоғлар ўсиб чиқади… Сен ва мен ким бўлипман. Бизлар бир хасча ҳам эмасмиз…

Ҳомийларинг гумон қилганлари каби ташқаридан сен ва сен тузган ҳукумат устига бостириб кириладиган бўлса, халқнинг ёппасига оёққа қалқишига бугун ҳеч бир кимсада шубҳа қолгани йўқ. Ҳатто, юз минг атрофидаги мамлакатдаги хавфсиз кучлари ҳам, шунақа бўладиган бўлса, сени ҳимоя этмайди. Сени, деб кўкрагини ўққа тутиб, сени деб ўзини таҳликага қўйиб бермайди. Сени, дея, жонини қурбон қилса, бола-чақаси жаҳаннамда қолиб кетиши мумкинлигини, улар яхши биладилар. Сени, дея, жонидан кечганларнинг уй-рўзғорлари бир бурда нон дея, оч қолмаслик учун пораганда бўлганини, болалари уйсиз-жойсиз қолиб кетганини, улар ўз кўзлари билан кўриб туриптилар. Қолверса, улар ўтган йиллар мобайнида, оқ билан қоранинг фарқига борадиган бўлиб қолганлар. Сенинг бедодликларинг ва тантиқликларингга улар ҳам тиш қисиб, зўрға чидаб турипдилар. Шунинг учун ҳам, улар сени дея, ўз халқига ҳеч қачонда қарши боролмайди.

Ота-онасига, ака-ука, опаси-синглига қўл кўтариб, осий бўлишни, шармандаю, шармисор бўлишни хоҳламайди. Ўзини вояга етказган миллатига ўқ узиб, падаркуш, деган ном орттиришдан ҳазар қилади. Бераётган арзимаган моянанг билан уларнинг қўлини ортиқ қонга ботира олмайсан, энди. Ҳолбуки, уларнинг устидан зар сочиб, оғизларидан бол оққизсанг ҳам, улар жиноятга қўл урмайдилар. Андижон фожеалари уларга сабоқ бўлгани учун ҳам, улар энди обдон ўйлаб, етти ўлчаб, бир кесиб, ҳаракат қиладиган бўлиб қолганлар.

Яна, сени ва сен тузган ҳукуматни халқнинг ҳаётидан юлиб, ахлат каби ирғитмоқчи бўлганлар, Аллоҳнинг ризоси учун, миллат Озодлиги ва Ҳурлиги учун, Адолатнинг қарор топмоғи ва мамлакатнинг Тараққиёти учун жангга кирадилар, жоиз бўлса, жонларидан кечадилар.

Хавфсизлик кучлари атрофида жипслашган ичкаридаги юз мингга яқин ўзбекнинг йигитлари нима учун жангга кириб, ким учун жонларидан кечадилар? Қанақа ғоя, қайси мафкура учун қурбон берадилар? Сен ва сенинг куракда турмайдиган сийқаси чиққан коммунистик ғоянг учун жон бериб, яҳудийларнинг режасини рўёбга чиқараётганинг – мусулмонларни чорак асрдан буён, сурункали қатлиом қилаётганинг учун улар қурбон берадиларми!… Шунинг учун ўзларининг ака-укаларини, ўғил-қизларини отадиларми…

(Давоми бор)

Эргаш Сулаймон