Ўзбекистонимизда янгиланишлар даври бораяпти. Ҳокимлар алмаштрилган, вазмирлар алмаштирилган ва ҳаказо казо-казолар қамоққа ташланган. Аммо бир қари тулки алмашмаяпти. Яъни ҳукмдоримизнинг шахсан ўзи. 23 йилдан ошди унинг ҳокимият тепасига келганида ва шу кунларда у ўзи томонидан тузилган бир қанча кланларни ўз қўли билан йўқ қилишга киришди. Эндиликда эса қизи Гулнорага ҳокимятни бе хавфу-хатар қилиб топшириши лозим.
Ўзбекистонда ҳокимият тизимларида ишлаётган одамларнинг аксарида коррупцияда айбланиб қамоққа ташланаётгани сабаби ҳам айни мана шунда. Масалан, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Зариф Бурхонов исмлик бир ҳуфёна ҳоким бўлгучи эди. У расан Китоб жамоа хўжалиги раиси бўлган, кейинчалик қишлоқ-фермер хўжаликлари бирлашмасининг раҳбари ҳам эди. Бир қанча фермерларнинг додини бериб қаматиб юборган, ватангадо қилган Зариф Бурхоновнинг ўзи ҳозирда қамоқда ётибти. Бор буд шудини давлат ҳисобига ўтказиб юборди. Албатта халқ ундан безор эди ва “президентимиз адолатни тиклагандирки, Зариф Бурхонов қамоққа тушди” дегувчилар ҳам топилар. Асло ундай эмас! Зариф Бурҳонов Исмоил Жўоабековнинг одами эди ва унга таянарди. “Районда қонун ҳам, чуд ҳам ўзим” деганди у Китоблик фермер Акрам исмлик фермер устида олиб борилаётган суд мажлисида. Исмоил Жўрабековнинг ортидан энди унинг одамлари ҳам йўқотилинмоқда.
Шу йилнинг 2 июнь кунида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумнига 8 йил давомида ҳокимлик қилиб келган шахс, 62 ёшлик Ўктам Хидиров вазифасидан озод этилиб, сўнгра қамоққа олинганди. У аввалига Шаҳрисабз тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида лавозимидан четлатилди. Сессия тугагач Ўктам Хидиров Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ҳибсга олинганди. Ишидан четлатилиниб, қамоққа олинган ҳокимлар орасида энг баъдбахти Ўктам Хидиров бўлган бўлса ҳам ажаб эмас. Ҳокимнинг 62 ëшга киргани муносабати билан вилоят ҳокими уни ўз аризасига биноан пенсияга кузатиб, бошига дўппи ва елкасига тўн кийдириб, гўзал бир мажлис ўтказиб кузатиб қўйганди. Сессия залидан чиқган собиқ ҳокимни вилоят прокуратураси ходимлари ҳибсга олишди. У кооррупцияда айбланди!
Албатта Ўзбекистонда коррупция – бу жиноят эмас. Пора олмайдиган ва пора бермайдиган раҳбарнинг ўзи йўқ. Нафақат раҳбарлар, ҳатто уларнинг жойлардаги лайчалари ҳам порахўр ва таъмагир бўлиб қолишганига кўп қовун пишиғи ўтди. Бу текинхўрларнинг худоси ҳам, пайғамбари ҳам ўгша ўзимиз билган оқил ва доно президентимиз Ислом Абдуғаниевич бўлади.
Мана шу оқил ва доно раҳбар яқин кунларда Қашқадарё вилоятига сафар қилмоқчи. Муроди не, буни ҳозирча ҳеч ким билмайди. Сўнги маълумотларга қараганда Шаҳрисабз туман Ички ишлар бўлимининг тергов изольяторида сақланаётган Ўктам Хидиров вафот топган. Нима сабабдан, буни тергов томонпи очиқламаяпти. Балки у ўз жонига қасд қилгандир, балки кимдир уни боқий оламга ўтишига ёрдамлашиб юборгандир. Ахир унинг судланиши ортидан яна қанчадан қанча шефларнинг калласи кетади. Балки Ислом Абдуғаниевич айни шу масалага ойдинлик киритишни истаётгандир. Хуллас, Қашқадарё вилоятида шундай алғов-далғов янгилик. Президентимиз Қашқадарёга сафар қиларкан, ҳар сафар бутун вилоят сукунат домига чўкади. Президентимиз ўтадиган кўчаларнинг мактаб болалари супириб-сидириб, ёғ тушса ялагудай қилиб қўйишади. Одамлар орасида тарқалган миш-мишларга ишонилса, “зоти олий” юртбошимиз Қашқадарё вилотятига янги ҳоким тайнламоқчи эмиш.
Тўлқин Қораев
Швеция.