O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Швециядаги терактда гумонланиб ўзбекистонлик ушланган

Швециядаги терактда гумонланиб ўзбекистонлик ушланган
140 views
08 April 2017 - 12:13

“Озодлик радиоси”нинг Швеция полицияси Стокхольм шаҳрида 7 апрель куни юк машинаси одамлар устига ҳайдалиши ортидан икки кишини кўлга олган. Швецияда чиқадиган “Aftonbladet” нашрига кўра, қўлга олинганлардан бири тўрт фарзанднинг отаси бўлган 39 ёшли ўзбекистонликдир.

Нашрга кўра, у Стокхольм чеккасида яшаган ва қурилиш ширкатида ишлаган.

Унинг “Facebook” саҳифасида ИШИДга оид ташвиқот материаллари топилган.

“Aftonbladet” хабарида айтилишича, Стокголмнинг Арланда аэропортига яқин Маршта мавзейидан ушлаб келинган бу шахс сўроқ пайти айбига иқрор бўлган.

7 апрель куни Швеция пойтахтида номаълум шахс юк машинасини одамлар устига ҳайдаши оқибатида 4 одам нобуд бўлди, 15 одам жароҳатланди.

Швед полцияси ҳодисани теракт сифатида баҳолаб, тергов қилмоқда.

Қўлга олинган шахсларнинг исмини полиция очиқламаган.

Озодлик тафсилотларни ўрганмоқда.

Манба: ozodlik