O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ШЕРИКЛАРИНИНГ 12 000 ДОЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРДИ..

ШЕРИКЛАРИНИНГ 12 000 ДОЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРДИ..
19 views
15 February 2014 - 17:44

ШЕРИКЛАРИНИНГ 12 000 ДОЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРДИ..

Қашкадарёнинг Миришкор туманида истиқомат қилувчи Одил Алимов Департаментнинг туман бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу туманда яшовчи Юсуф Фоттоҳов одам савдоси билан шуғулланганлигини бўйича ариза берган. Ушбу ариза ўрганилиш жараёнида ҳақиқатан ҳам Юсуф Фоттоҳов бир неча кишини алдаб хорижга олиб бориб, уларни чув туширганлиги маълум бўлди. Юсуф Фоттоҳов Одил Аминов, Анор Очилов, Ориф Сайимов, Ўткир Расулов каби фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг ҳар биридан 700 минг сўмдан пул йиғиб олган. Шундан сўнг Юсуф Фоттоҳов бу фуқароларни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига олиб бориб, у ерда ёлланиб ишлашга келган ушбу кишиларнинг паспортларини олиб қўйган. Шу ўринда Ю. Фоттоҳов ўзи олиб борган ушбу ишчиларнинг ҳар бирга ойига 500 АҚШ доллари миқдорида маош олиб беришини ваъда қилган. Шерикларини ишга жойлаштиришда унга Аббос ва Олег исмли кишилар кўмаклашган. Сочидаги “Омега” қурилиш фирмасида олти ой ишлаган тўрттала ёлланма ишчига Юсуф Фоттоҳов бир доллар ҳам бермаган. Шу тариқа Юсуф Фоттоҳов Ўзбекистондан олиб бориб ишлатган Одил Аминов ва унинг шерикларига бериши керак бўлган 12 000 АҚШ доллари миқдорида иш ҳақини ўзлаштириб юборган. Мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши натижасида Юсуф Фоттоҳов йўл қўйган жиноятига мос даражада жазо олди.

15.02.2014 йил.

Ганжа Муҳсин