O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шеърингизни тушунтириб беринг, шоир!

Шеърингизни тушунтириб беринг, шоир!
366 views
08 October 2021 - 14:32

Қалбим буюрмаган сўзни мен айтмадим,
Аввал айтган бир гапимдан ҳеч қайтмадим.
Шоирлигим шиори шу, бор ҳаётим даъвати:
Давлатли эл шавкатлидир, шавкатли эл — давлатли.
Шундай шаъну шавкат учун овоз берамиз,
Мангу тожу давлат учун овоз берамиз!

Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири

Ҳақиқий адабиёт ва унинг таркибидаги шеъриятнинг ҳурматини юқоридаги ва яқиндаги “Тараққиёт стратегияси” каби шиғирлар туширади, нафақат туширади, лойга ҳам қоради.

Энди савол: агар Сирожиддин Саййид қўллаган сўз ва метафораларга ишонилса, у Ўзбекистонда монархия қуришни таклиф қиляптими?

Шеърингизни тушунтириб беринг, шоир.

Илёс Сафаров

Манба: facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди