Бугун журналист Маҳмуд Ражаб Гурлан туман ИИБ биносига Гумонланувчи сифатида Хоразм вилоят ИИБ хузуридаги тергов бошқармасининг катта терговчиси Умрбек Юлдашев томонидан чақирилган эди. Тайинланган пайтда етиб келган Маҳмуд Ражаб терговчини топа олмасдан уйига қайтиб кетган. Биз Ушбу ҳолат юзасидан терговчига телефон орқали боғланиб, расмий тушунтириш ола билмадик.
Яқин дақиқалар ичида Маҳмуд Ражаб қўзғатилган иш бўйича ким сифатида “гумон қилинувчи” сифатидами ёки “айбланувчи ” сифатида жалб қилинаётганлиги ҳақидаги жумбоққа расмий тушунтириш олишга ҳаракат қиламиз.
Бундан сал олдин ИИВ берган баёнатига кўра “2019 йилнинг 26 март куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига “Истанбул-Тошкент” йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистон Республикасига келган Махмуд Раджабовнинг қора рангли сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, ундан божхона кўригида тақдим этилмаган жами 26 дона китоблар (М.Солиҳнинг шеър китоблари дохил) ҳамда бир дона “Mi 5+” русумли уяли телефон аппарати хотирасида диний мазмундаги, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар (видео, аудио ёзувлар ва электрон китоблар) борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 30 апрель куни “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан Маҳмуд Ражабовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (Контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2019 йил 8 майдаги кўрсатмасига асосан жиноят иши бўйича дастлабки терговни ўтказиш Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилган.” эди.
Давлат Назар