ЖАНОБ ШОРИХСИЕВ!
Сиз болалар боғчасидаги бебош болакайларни овутиш мақсадида чўпчак тўқийдиган боғча опа эмассиз!
Сиз мустақил мамлакат Ички Ишлар Вазирлигининг масъул лавозимидаги амалдорисиз! Қонуншуноссиз!
Аравани қуруқ олиб қочишни, “Алдагани бола яхши” қабилида аҳолини алдашни бас қилинг!
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И. А. КАРИМОВга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг раиси
Ниғматулла ЙЎЛДОШЕВГА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
Ихтиёр АБДУЛЛАЕВга
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири
Адҳам АҲМАДБОЕВга
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳорижга чиқиш-кириш
ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси
бошлиғи Б. ШОРИХСИЕВга
Алимбекова Зарнигор Авазовнадан
АСОСИЙ ЯШАШ МАНЗИЛИ: Тошаент шаҳри,
Учтепа тумани, Чилонзор, 23-мавзе, 16-уй, 39-холнадон.
Тел: +99894 6541282
ШИКОЯТ
(ИИВ ХЧК ва ФРБ бошлиғи Б. Шорихсиевнинг 2016 йилнинг 23 июнь куни мужмал мазмундаги №/22/А-408, А-412 _ сонли ахмоқона жавоб хати юзасидан шикоят)
Муҳтарам ҳукумат мулозимлари!
Муҳтарам Ички ишлар вазири Аҳмадбоев!
Республика ИИВ ХЧК ва ФРБ бошлиғи Шорихсией жаноблари!
Мен шу йилнинг 16 май куни ҳукуматнинг юқори турувчи идораларига, сизларга Самарқанд вилоят ИИВ ХЧК ва ФРБ бошлиғи ва ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан арз қиларканман, “Қай важларга кўра менга ҳорижга чиқиш визаси бериш рад этилганлиги сабабини изоҳлашингизни, нима учун менинг Конституция билан кафолатлаб қўйилган чет элга чиқиш ҳуқуқим паймол этилганлиги сабабини асослаб беришингизни сўрайман” деган талабни илгари сурган эдим.
Мен Ўз Конституцион ҳуқуқимни талаб қилмоқдаман.
Сиз эса, жаноб Бадриддин Шорихсиев, нуфузли органннинг раҳбари бўла туриб, юқоридаги мазмундаги шикоятимга Самарқнад вилоят ОВИР томонидан менинг ҳорижга чиқиш ҳуқуқим нима сабабдан чекланганлигини қонун асосида асослаб бериш ўрнига, 2016 йилнинг 23 июнь куни №/22/А-408, А-412 _ сонли мужмал маънодаги ахмоқона жавоб хати йўллаб ўтирибсиз.
Сиз “… Сизга аввал маълум қилганимиздек, Самарқнад вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБ бўлимига 14.03.2016 йилда Хитой давлатига вақтинча чиқиш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикерини расмийлаштириш юзасидан ариза – анкета билан қилган мурожаатингиз, кўриб чиқиш натижаларига кўра чет элга чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас деб топилган” дея жимжимадор имзо қўйилган ўз жавоб хатингизни ўта ахмақона эканлигини ўзингиз, ходимларингиз ҳам жуда яхши англаганингиз боис ҳам мантиқсиз мактубингизни почта орқали менинг манзилимга йўллашни лозим топмагансиз. Ва шунчаки ҳисоботга тиргак қилиш мақсадида иш хонангизда чанг босиб ётган менинг “дело”м ичига Хўжамкўрсин учунгина қистириб қўя қолгансиз, холос.
Шу боис ҳам мен шикоят хатимга “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунда белгиланган муддат ўтиб кетган бўлишига қарамасдан, масъул идоралардан жавоб хати ололмадим. Оқибат, 2016 йилнинг 8 июль куни шикоятимга ўз вақтида ёзма жавоб берилмаганлиги важи билан Республика ИИВ ХЧК ва ФРБси биносига боришга мажбурбўлдим. Мабодо, бормаганимда эди, сиз томонингиздан йўлланган ғализ жавоб хатининг ушбу нусхасини ҳамон қўлга кирита олмаган бўлардим.
Муҳтарам Шорихсиев жаноблари!
Сиз менга “Самарқнад вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБ бўлимига 14.03.2016 йилда Хитой давлатига вақтинча чиқиш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикерини расмийлаштириш юзасидан ариза – анкета билан қилган мурожаатингиз..” дея таъкидлайсиз ўз хатингизда!
Жаноб!
14.03.2016 йилда Самарқнад вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБга ҳужжат топширганим сиз жавоб хатингизда таъкидлаб ёдимга солиб қўймасангиз ҳам ўзимга ойнадек аён. Ўзим билган нарсани менга дастаклашнинг ҳожати йўқ!
Ва яна жавоб хатингизда “… кўриб чиқиш натижаларига кўра чет элга чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас деб топилган” дея чайналасиз!
Нега чайналасиз?
Ахир “… мақсадга мувофиқ эмас деб топилган”лиги учун ҳам сизга шикоят ёзганману, шундай эмасми?
Бунингдек мужмал жавоб хатини сизга имзолатиш учун қай бир ходимингиз қоралаб берди?
Матн муаллифи ким?
Жавоб хатингиздан кўриниб турибдики, менинг саволларимга, “Нима сабабдан менинг Конституция билан кафолатлаб қўйилган ҳорижга чиқиш ҳуқуқим топталди, нега менга чет элга чиқиш визаси берилмади?” деган мазмундаги ҳаққоний талабларимга жавоб беришдан қочиб, умумий гаплар атрофида айланиб, аравани қуруқ олиб қочишга урингансиз, қоғозни қоралаш учунгина ўзим билган, ўзимга аён ҳақиқатларни ўзимга рўкач қилгансиз.
Ҳукумат, айниқса, қонун идоралари фактга, исбот-далилга таянади!
Бунингдек олди-қочди гапларни гўдакларга чўпчак сифатида айтиш мумкин холос!
Сиз болалар боғчасидаги бебош болакайларни овутиш мақсадида чўпчак тўқийдиган боғча опа эмассиз!
Сиз мустақил мамлакат Ички ишлар вазирлигининг масъул лавозимидаги амалдорисиз! Қонуншуноссиз!
Жаноб Шорихсиев!
Мен 22 ёшдаман. Оилалиман.
Шу пайтгача ҳеч бир ҳорижий давлатда бўлмаганман.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ТАРТИБИ” тўғрисидаги қарорнинг “III. Чет элга бориш ҳуқуқидаги чеклашлар” деб номланувчи бобида чет элга бориш ҳуқуқини чеклашга асос бўладиган ҳолатлар санаб ўтилган:
“… III. Чет элга бориш ҳуқуқидаги чеклашлар
Қуйидаги сабаблар чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин:
а) агар шахс давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлса ёки унинг чет элга боришига монелик қилувчи бошқа шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — бу ҳолатларнинг амал қилиши тугагунга қадар;
б) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар;
в) агар шахс суднинг ҳукми билан алоҳида хавфли рецидивист деб тан олинган ёки ички ишлар органларининг маъмурий назорати остида бўлса — судланганлик бекор қилинмагун (олиб ташланмагун)га қадар ёки назорат қилиш тўхтатилгунгача;
г) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар;
д) агар шахс ўзи тўғрисида қасддан сохта маълумотларни берган бўлса;
е) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса — иш кўриб чиқилгунга қадар;
ж) агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса — ҳақиқий муддатли хизматни ёки сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматни ўтагунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан озод қилингунга қадар;
з) агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтда келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса — ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб икки йил ўтгунга қадар...”
Энди айтингчи, Мазкур қарорнинг қай бир бандига асосан менинг чет элга чиқиш ҳуқуқим чекланди?:
Давлат сиридан воқифманми, ёки менга нисбатан жиноят иши қўзғатилганми? Вазирлар Маҳкамасининг қароридаги III- қисмининг А)-банди асосидами, Б)-бандими, ёки В), Г), Д), Е), Ж), З) бандида кўрсатилган важларнинг қай бири асосида менга ҳорижга чиқиш визаси, стикер берилмади?
Менга аниқ жавоб керак: Айтинг, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ТАРТИБИ” тўғрисидаги қарорнинг “III. Чет элга бориш ҳуқуқидаги чеклашлар” деб номланувчи қисмининг, дейлик, г) (агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар;)бандига асосан Алимбековага чиқиш визаси берилмайди, унинг ҳорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилди ва бу қонуний”, дея нега қонун асосида изоҳли жавоб хати ёзмайсиз?
Негалигини мен билан!
Негаки, менинг ҳорижга чиқишга бўлган Конституцион ҳуқуқим ИИВ ХЧК ва ФРБ ходимлари томонидан қўпол тарзда топталганини биласиз!
Шу сабаб ҳам асосли тарзда жавоб хати ёзишга ожизсиз!
Муҳтарам Бадриддин Шорихсиев!
Бир қолипдаги олди-қочдиларни бир чтега суриб қўйишингизни ва Самарқанд вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБ томонидан нима сабабдан менга ҳорижга чиқиш рухсатномаси берилмаганлигини ва бунинг ортидан Конституция томонидан кафолатланган ҳуқуқларим нима важдан паймол этилганлигининг сабабини қонунан асослаб беришингизни талаб қиламан.
Илова:
1.2016 йилнинг 16 июнь куни юқори идораларга, жумладан сизга йўллаган шикоят аризамдан нусха;
2.2016 йилнинг 23 июнь куни №/22/А-408, А-412 _ сонли жавоб хатингиз нусхаси
Алимбекова Зарнигор
9 июль, 2016 йил.