O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шикоят

Шикоят
189 views
20 July 2016 - 14:35

Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга
Нусхаси: Узбекистон Республикаси Бош Вазири Ш.Мирзиёевга
Нусхаси: Узбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлигига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси Федерацияси раиси Танзиля Норбоевага
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси хотин – қизлар қўмитаси раисига
Нусхаси: Узбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматига
Нусхаси: Инсон хукуклари буйича Омбдсман вакили С.Рашидовага
Нусхаси: Узбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раисига
Навоий вилояти Кармана тумани Фарход мфй
Ширин қўрғони 6/1 хонадонда яшовчи
Фармонова Муножат томонидан
+99 890 646 22 29 +99 893 316 84 32

Ш И К О Я Т

Мухтарам Президент!

Мен Фармонова Муножат Рўзимуродовна 1990 йилда туғилганман. Ёлғиз онаман. Ўғлим Ҳамроев Асадбекнинг ёлғиз боқувчисиман. Карманатумангаз филиали туманида 2011 йилдан 2015 йилгача ишладим. Аммо бошлиқ Раҳматов Комилнинг шахсий адовати учун ишдан жабрланиб кетказилдим. Бундан ўғлим ҳам азият чекди. Чунки уни едириб, ичиришим, ишсиз, пулсиз аҳволда қийин эди. Мен ноконуний иш қилмаганман. Бу ташкилотдан манфаатим учун фойдаланмаганман. Аслида ташкилотдан ўз манфаати учун фойдаланиб, давлат мулкини талон-тарож қилган раҳбарлар яллама ёрим қилиб ўғирлик қилиб юриб отасидан мерос қолгандек мени кастдан ишдан кетказишди. Қуйидаги маьлумотларни сизга фуқаролик бурчим сифатида билдирар эканман авваламбор буни ишсизликда қийналиб юрганимни инобатга олиб ишимга қайтарилишимга амалий ёрдам қиласизлар деган умиддаман. Буни илтимос қилган ҳолда сизга Карманатумангаз филиали мансабдор шахсларининг қуйидаги жиноятларини батафсил ёритиб бермоқчиман. Шунга кўра Миллий хавфсизлик томонидан текширув ишлари олиб борилиб, (прокуратура ёки бошка органларга ўтказилмасдан, сабаби 2015 йил июль, август ойларида прокуратурага ариза ва маълумот берганимда бу иш холисона кўрилмай, тўлиғинча ўрганилмай қолиб, шунча факт берсак хам фақатгина бир кишини айбдор қилиш билан якун топганди) бу шахсларни қонуний чорасини кўрилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Карманатумангаз филиали мансабдор шахсларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-205-209-моддасига кўра ҳужжатларни сохталаштириб, кўп миқдорда давлат мулкини талон тарож қилганлиги ҳолатлари юзасидан шикоят бермоқчиман.

Карманатумангаз филиалида 2015 йил январдан 2016 йил арпель ойларида автохўжалик назоратчиси томонидан топширилаётган ёқилғи мойлаш махсулотлари ва эҳтиёт қисмлар тўғрисидаги хисоботлар умуман қониқарсиз ҳолда топширилмоқда. Автомашиналарга бериладиган йўл варақаларини рўйҳатга олиш китоби ва автомашиналарга олинган эҳтиёт қисмлар карточкаси юритилмаган. Бу китобларнинг юритилмаслиги натижасида автомашиналарга ортиқча ЁММ ва эҳтиёт қисмлар сарфланмоқда. Автохўжалик назоратчиси томонидан ёқилиғини қуйиш шахобчасида тўлдирилган ведомостьларнинг асл нусхалари топширилмасдан унинг ўрнига калбакилаштирилган, ведомостьлар бошқатдан тўлдирилиб, ҳайдовчиларнинг имзоларини автохўжалик назоратчисининг ўзи имзо кўйиб, ҳохлаган санани кўйиб, ҳохлаган ҳайдовчининг имзосини ўзи қўйиб, хохлаган газни литрда ёки м3 ни куйиб, ведомостьни калбакилаштириб топширмокқда.

1

7

8

6

Мисол учун қалбаки имзолар билан ҳайдовчи Сафаров Раҳматнинг автомашинасига 2015 йил январдан 2016 йил март ойларида 7081 литр газ пропан ёки 12 653 240 сумлик газ ортиқча олиниб ҳисобдан чиқарилган. Ҳайдовчи Раимов Баҳтиёр 2015 йилнинг 2015 йилнинг 15 октябридан 25 октябригача Жиззах вилоятида пахта терим мавсумида иштирок этаётган бир вақтда хам унинг бузилган автомашинасига газ заправка қилиниб, чиқимга чиқарилган.

4

Раимов Баҳтиёрнинг командировка ҳужжат нусҳаси

Айрим автомашиналарга 1 кунда 2 марта газ заправка қилинган, ваҳолангки бир заправка билан автомашиналар 4-5 кун юради. Айрим вактларда ведомостьни сохталаштириш ёки қалбакилаштириш вақтида ҳайдовчи билан автомашиналар бир бирига тўғри келмайди ёки автомашина бошқа бўлади, ёки ҳайдовчи бошқа бўлади.

Қисқаси, ўз ҳамёнини тўлдириш мақсадида Карманатумангаз ҳисобидан Қўштирноқ ичидаги очилган шахсий ЁҚШ си ҳисобидан 2015 йил январдан 2016 йил апрель ойига қадар Карманатумангаз филиалида суюлтирилган газдан 20773 литр, 36 739 324 сумлик ва табиий газ (метан газ) дан 10676,5 м3 14 275 225 сумлик, жами: 51 014 549 сумлик маблағ ўзлаштирилган.

Бундан ташқари автомашиналарга олинган эҳтиёт қисмлар карточкаси юритилмаслиги натижасида 2015 йил 1 январдан 2016 йил апрель ойигача олинган эҳтиёт қисмлардан 20 млн дан ортиқ маблағ ўзлаштирилган. Автомашиналарга бир хил эҳтиёт қисмлар ишлаш муддати тугамасдан яна қайтадан олиниб чиқимга чиқарилмоқда. Ҳайруллаев Исмат ва Қодиров Жамшидларнинг бошқарувидаги автомашиналар Газ-52 маркасида бўлсада, автомашиналарга Газ-53 маркадаги автомашинанинг эҳтиёт қисмлари олиниб, Газ-52 автомашиналарига ўрнатилди деб ёлғондан чиқимга чиқарилмоқда.

Сувон Асрор Қурувчи МЧЖ га 14.05.2015 йилда 30 512 478 сўм миқдорида пул кўчган, асос: Тўлов топшириқномаси, Бу фоизга накд килувчи фирма хам деб аталар экан, 14.08.2015 йилда ҳамда 26.06.2015 йилда Кармана Кафолат Қурувчи ХК га 30 000 000 сўм пул кўчган асос: Тўлов топшириқномаси.

5

Хуллас мана шу ўғирликлар орқасидан Автохўжалик назоратчиси Ядгаров Ихтиёр қиммат автомашиналар алмаштириб, унинг жиноий шериклари бухгалтер Каримов Рустам Ядгаров Ихтиёр билан биргаликда кир ювиш кукуни ишлаб чиқариш фирмасини очди, бошлиқ Рахматов Комил эса ўтган йили Маликрабод худудидаги сотилган газ қувурини ўзлаштириб олган спарк русумли автомашинасини сотиб, коблт русумли қиммат автомашина сотиб олган. Аслида ташкилотга матиз русумли автомашина билан келган эди Ядгаров И ва Рахматов К лар. Каримов Р эса фирма очишдан ташқари акасининг номига матиз русумли автомашина олиб қўйган эди. 2015 йил май ойида Каримов Рустам ва Бошлиқ Раҳматов Комил биргаликда Сувон Асрор Қурувчи МЧЖ га 30 512 478 сум ташкилот ҳисобидан пул кўчирди. 2015-2016 йилларда Раҳматов Комил билан Каримов Рустамга ДСИ томонидан уларни иш хақига жарима қилинган бўлиб, бу кўзи тўймаган шахслар бу жаримани ташкилот ҳисобидан кўчиришган. ДСИ кимга штраф қиляпти ўзи? Бунга Бош ҳисобчи Каримов Рустам ҳам хамтовоқ бўлиб фойдаланмоқда. Шофёрларга бириктирилган машиналарни ўрни алмаштириб ёзилиб, имзолар ҳам со хта. Шофёрлар Раимов Бахтиёр, Қодиров Жамшид, Сафаров Раҳмат, Хайруллаев Исматлар имзо сохта экани ва уларга тегишли эмаслигини айтишган.

2

2016 йил май ойида Ядгаров Ихтиёр техник ҳисобчиси Ахмедов Чори акага материалный отчётни топшириш учун борганида Чори ака ҳужжат сохта эканини кўрсатиб қабул қилмаслигини айтган. Шунда Ядгаров Ихтиёр Чори акани урмоқчи бўлган эди. Бу билан мансабдор шахсларлар тил бириктириб Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-209 моддаларига кўра жиноят содир этишган. Шофёрларни чақириб имзолари сохта эканини билиш қийин эмас. Буни техник ҳисобчи Ахмедов Чори акани чақириб сўралса бу криминал ишни очилиши учун кўрсатма беришига ишонаман. 2015 йил апрель ойида йирик ҳудудларга ўрнатилган 14 та электрон газ ҳисоблагичлар учун етти миллиондан маблағ ажратилди деб яна ёлғон ҳужжат тўлдирилиб, кетган ҳаражатларни ёлғондан ошириб ёзилган. Аслида энг юқори нархда ҳисобланганда ҳам битта бино учун 3 024 000 сўмлик ҳаражат кетмаган. Кетган ҳаражатлар рўйҳати:

bino xarajati

 

Бу ерда харажатлар энг юқори нархда ҳисоблансада барибир етти миллионга бормайди.

Аммо ҳар бир бино учун етти миллиондан маълумот қилишиб 14 дона бино учун ҳар биридан сал кам тўрт миллиондан пул маблағи ўзлаштириб юборилган. Бунда 55 664 000 дан ортиқ пул ўзлаштиришган. Ташкилотдаги автомашиналарга запчастга кўчириш баҳона яна бу нафси ҳакалак отган мансабдор шахслар 5 миллиондан фирмалар билан тил бириктирган баҳона пул кўчириб 1 миллион атрофида автомашинага кўчиришса қолганини чўнтакларига жойлашади. Солиқдан келган текширувчилар томонидан Карманатумангаз филиали бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Раҳматов Комил Зиятович, бош ҳисобчи Каримов Рустам Мамадолиевичга штраф қилинадию аммо бу штрафлар ҳам уларнинг иш ҳақига қаратилиши керак бўлсада ноконуний равишда яна филиал ҳисобидан кўчириб юборилади. Хуллас филиал улар учун отасидан мерос. Буни холис тушунадиган текширувчи буларни аввалдан огоҳлантириб қўймасдан келиб ўргансагина бу жиноятлари очилади. Ҳар ойда уй-жиҳоз газ асбобларига хизмат кўрсатиш чилангарлари томонидан 15-20 миллион атрофида нақд пул келиб тушади. Аммо нақд пуллар кассага топширилмай бош ҳисобчи Каримов Рустамнинг буйруғи билан филиал кассири Нуримов Улуғбекнинг сефида сақланади ва нақд пулларни ушбу мансабдор шахслар навбат билан ўзаро келишган ҳолда бўлиб олишади. Кейин иш ҳақидан қайтариб расходной ордер ёзишади. Қолган ишчилар фақат 100% пластикка иш ҳақиларини олишади, бу ноинсофлар эса ана шундай доим нақд пул олишади. Аслида нақд пул ўша заҳоти банкка топширилиши шарт, аммо бизда текширувчилар ҳам кўзи кўр қулоғи кар бўлиб келиб бухгалтерияни камчиликларини гўёки кўришмайди. Ишчиларнинг иш ҳақиларидан ҳар ойда 30% дан пул кесилади ва бундан ташқари аҳолидан пеня учун талашиб тортишиб пул олишади. Ҳар ойда ўртача пеня учун 20 миллионлар атрофида тушум бўлади. Текширувчилар келади, ёки тушунчаси йуқ ўз соҳасини тушунмайди ёки аввал бошдан бошлиқ ва бош ҳисобчи билан ҳаммасини айтиб эшиттириб, кейин “келишиб” кейин албатта камчиликлардан ва ноконуний ишлардан кўз юмиб икки томон ҳам манфаатдор ва розима рози бўлиб тугатишади. Ташкилотдан чиқаётган пул, кирим чиқимларни ўрганиш учун фақат холис тушунчаси бор текширувчи келиб ўрганиши керак. 2015 йил Маликрабод ҳудудаги 273 дм лик газ қувурини бошлиқ ва Маликрабод участка бошлиғи Ҳамидов Муҳаммадали ўзлаштириб сотиб юборган эди, аммо бошлиқни бунга алоқаси бўлмаслиги мумкин эмасди. Шундай бўлсада тергов чуқур ўрганилмай фақат бир кишини жавобгар қилиш билан якун топди. Аммо 620 метрлик 273 дм лик газ қувурини бир неча кун атрофида вилоят газ бошқармасидан эксковатор чақиртириб қазиб олишадию хеч ким хабар топмайдими? Буни Айрончи маҳалласида яшовчи Рўзиев Озод исмли шахс сотиб олиб, кейин терговга Карманатумангаз филиали раҳбарларини илтимоси билан 2 метр эски газ қувурини нархни арзон ҳисоблатиш мақсадида Ҳамидов Муҳаммадалига берган. 2015 йил Маликрабод ҳудудаги 273 дм лик ўзлаштирилган газ қувурининг тўлаб берилган 12 500 000 миқдоридаги пули яқинда ташкилот ҳисобига ташлаб берилиши керак. Аммо бу пул билан яна нафси кўзини кўр қилган бошлиқ жуда қизиқяпти. Энди бу пулни ўзлаштириш учун яна ноконуний ишлар қилиб Карманатумангаз филиалига ҳамда давлатга яна зарар етказиш пайида. 2016 йилда ҳам бошлиқ шу ҳудуд эски ҳаммомни ёнидан 100 дм лик газ қувурини ўзлаштириб сотиб юборган. Аммо ишчи-ходимлардан металлом учун 150 000 минг сўмдан иш ҳақидан мажбурий сақлаб қолишади. Шу газ қувурларини сотган ноинсофлар металломни шу пулдан тўлашса бўлар эдику! Шу ушлаб қолинган пул қандай тарзда металлом учун кўчирилгани номаълум. Нарпай ҳудудида жойлашган Баҳор Интер Осиё оҳак заводи ва Изгипал Навоий ғишт заводи қиш фаслида ноконуний фаолият юритишига бошлиқ Раҳматов Комил келишган ҳолда йул қўйиб берди. Табиий газ аҳолига етмай турган бир пайтда 2 ой атрофида бу икки катта завод 1 кунда 10 минг кубдан ҳар бири газ олиши керак эди. Аммо ёлғондан ўчирилди деб газ ҳисоблагични олиб қўйиб фойдаланишди. Буни бу икки заводга яқин атрофдаги ташкилот ёки аҳоли фуқароларидан сўраб билиб олиш мумкин. Бу билан қанча газ йўқотиляпти. Нореал қарздорликни ёпиш учун эса аҳолини, яна бечора оддий халқни елкасига келиб тушяпти. Аҳолига штраф қилинавериб халқни норозигарчиликларини кучайтириб юборишган. 20 май 2016 йил куни Баҳор Интер Осиё оҳак ишлаб чиқариш заводи эгаларидан бири (эшитишимча Соҳиб деган шахс) Нарпай участка бригадири Раҳмонов Шавкат бу заводнинг ноконуний фаолиятини тўхтатиш учун асосли далиллар билан ушлаб далолатнома тузгандан кейин Баҳор Интер Осиё оҳак ишлаб чиқариш заводи эгаларидан бири (эшитишимча Соҳиб деган шахс) Раҳмонов Шавкатни бир йил олдин овозини ўз манфаати ва шантаж қилиш ниятида овозини диктафонга ёзиб олган ва мендан пора олганди ўшанда дея вилоят газ бошқармасига бориб диктафонни эшиттириб дўқ урган. Баҳор Интер Осиё заводининг ноконуний фаолиятидан манфаатдор бўлган вилоят газ бошқармаси бошлиғи Шерали Қурбонов дарҳол Раҳмонов Шавкатни чакириб вақтинча отпускага ўтириб туришини талаб қилади. Сабаби агар бу иш ошкор бўлса вилоят газ бошқармаси бошлиғи Шерали Қурбонов ва Карманатумангаз бошлиғи Комил Раҳматовлар ҳам Баҳор Интер Осиё оҳак ишлаб чиқариш заводидан мунтазам пора олиб туришгани маълум бўлиб қолар эди. Ҳозирда бу завод эгаси нафсидан осилган раҳбарларни дўғлаб яна ноконуний фаолиятни давом эттириб табиий газни куп миқдорда йўқотилишига сабаб бўлмоқда. Ана шундай талон-тарожликлар окибатида Карманатумангаз филиалида ката пул айлансада, ташкилот ҳисобида пул қолмай ташкилот ночор аҳволда. Бу пуллар ойма-ой кирим пуллар прочи ва пеня пуллари ҳамда иш ҳақидан ойма-ой кесилган пулларни хисобланиб қаттиқ текширув ўтказиб, мансабидан фойдаланиб, давлат мулкини кўп миқдорда талон-тарож қилаётган шахслар ва раҳбар ходимларга нисбатан қонуний чора кўрилиши керак. Шу мақсадда Республика МХХ махсус инспекциясияга ҳамда, вилоят МХХ махсус инпекциясига шикоят қилдим. Шикоятим прокуратурага, прокутура департаментга ўтказди. Кейин мени департаментдан чақиришиб маьлумотларни тўлиқ тақдим қилишим кераклиги шундан сўнг улар жиноий иш қўзғашлари ва қолган маьлумотларни текширув давомида яна кўриб чиқишларини айтишди. Мен бошлиқ ва бухгалтерни ишҳақига қилинган 8 млн 500 минг сўмдан ортиқ пул уларни иш хақидан эмас балки ташкилотнинг прочи пулидан кўчганини исботловчи далиллар тақдим этдим. Ҳамда автомашиналарга қўйиладиган газдан 51 млн дан ортиқ маблағ ўзлаштирилганлиги хақида ҳам асосли далиллар тақдим этдим. Афсуски мен ишонган бу мутасадди органлар нафси хакалак отган мансабдорларга ён босиб мени аризамни бориб кўрсатишган ва маьлумотлар билан ҳам таништириб сўнгра эса орқангни ёпиб ол қабилида иш қилиб мана бир ой бўляпти ҳамки текширишга келишмай эндиликда солиққа ўтказдик деб бахона қилишяпти. Мен департаментдан буни талаб қилсам улар Карманагаз бошлиғига бу ҳақда ахборот бериб қачон текширишни бошлайсиз деб мени безор қилди дея ахборот беришган. Бу ҳақда бир мажлисда бошлиқ Рахматов К айтиб юборган, мен буни менга айтган кишини кимлигини билдиролмайман. Сабаби уям тазйиққа учраши ёки собиқ ИИБ ҳодими Рахматов К томонидан ҳаёти хавф остига қолишиям мумкин. Наҳотки МХХ бу текширувни назорат қилмаяпти? Кимга ишониб топширайлик ўзимизни?

Нима учун бу мансабдор шахслар давлат мулкини талон-тарож қилиб, ўз мансабларидан ғараз мақсадда фойдаланиб яна шу ташкилотда ишлаб юрсаю менга ўхшаган ёлғиз ожиза аёллар боласини биргина иш ҳаққи билан боқишигаям йўл қўймай ишдан кетказиб юборишаверишса. Нима учун Ҳамидов Муҳаммадалини устидан бир неча марта ариза ва шикоят тушиб иш ҳақидан кесилсада ҳамда бошлиқ Раҳматовни яқин танишини невараси Абдурасулов Нодирнинг устидан бўлим бошлиғи 5 марта билдирги ёзиб чорасини кўрилишини сўрашсада уларни меҳнат қонунчилигига зид равишда иш ҳақидан неча марта кесишсаям меҳнат шартномасини бекор қилишмайди. ( билдиргиларни илова қиламан). Ахир мен истеъмол кредитимни шу иш ҳақимга ишониб олгандим. Эндиликда ишсиз қийналиб, кредитимни тўлашга ва боламни боқишга қийналиб қолганман. Айниқса болам шу йил мактабга чиқиши керак. Унга уст бош олишгаям имконим йўқ.

Мухтарам Президент!

Карманатумангаз филиалидаги ушбу ноконуний ишлар билан ҳужжатларни сохталаштириб, давлат мулкини талон тарож қилиб, жиноят содир этаётган мансабдор шахсларнинг ишлари Республикадан текширувчи чақиртирилиб, текширувчининг ҳам ишини назорат остига олган ҳолда Миллий хавфсизлик томонидан текширув ишлари олиб борилиб, прокуратура ёки бошка органларга ўтказилмасдан қонуний чорасини куришингизни сурайман. Чунки келган текширувчилар кўпчилиги холисона текширув ўтказмасдан ўз манфаати учун келишган ҳолда кўр кўрона текширув ўтказишади кўпчилиги. Бу мансабдор шахсларнинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-205-209-моддаси аломатлари мавжуд. Шунингдек она ва бола йилида ўғлимни ёлғиз боқувчиси сифатида мени Карманатумангаз филиалига ишимга қайтишимга амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман. Чунки мен бу раҳбарлардек ноқонуний иш қилмаганман ва давлат мулкига зарар етказмаганман булар каби. Хозирда мажбурликдан Россия давлатига ишлаш учун кетишга мажбур бўлиб қоляпман, сабаби ўғлим мактабга бориши учун менда етарли маблағ йўқ. Агар Россияда одам савдоси қурбонига айланиб қолсам бунинг учун ким жавобгар бўлади. Албатта мени ишсиз қолдириб, иш билан таъминлашга ёрдам бермаган биздаги мавжуд тузум. Аммо мен Муҳтарам президентимиз 2016 йил она ва бола йили деб эълон қилишлари, бу давлат сиёсатимиз мен ва менга ўхшаган ёлғиз ҳимоясиз аёлларни ҳимоя қилиш учун чиқарилган қарорлари деб уйлайман ва ишонаман.

Асосли далиллар илова килинади
1. Иш хақига солинган жарима учун ташкилотдан кўчирилганлиги хужжати;
2. Сувон Асрор Қурувчига кўчиб кирим бўлмай бир йилдан бери ётган рўйҳат;
3. Автомашиналарга қуйиладиган газни ўзлаштириб сохталаштирилган ҳужжатлар нусҳалари;

Жами: 11 дона далиллар нусҳаси

15.07.2016
Фармонова Муножат