O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ширин туш

Ширин туш
261 views
03 October 2016 - 5:00

door-to-better-worldТошкент кўчаларининг биридаман.  Атроф жим-жит, негадир мошиналар ҳам юрмаяпти. 

Қарасам, ёнимдан 3-4 нафар ёшлари 12-13 атрофларида бўлган ўспирин ўтди. Юзларида қанақадир шодлик, хуррамлик ва мағрурлик кўринар эди. Кенг кўчанинг бошига қарадим… Қарадим-у, бор вужудимни ҳайрат эгаллади. Кўчанинг бошида қатор одамлар кўринди.

Диққат билан қарадим: аксарияти 12 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлар – мен мансуб бўлган авлод, ораларида бир неча ёши каттароқ аёллар ва эркаклар ҳам бор эди.

Улар қўлларида алла қандай баннерларни, ёзувларни кўтариб кетаётган эди. Ичимдаги ҳайрат шундай кучли эдики, бу намойишчилар ёнимдан ўтиб, мени анча ортда қолдирганларини пайқамабман. Ўйламасдан уларнинг орқасидан чопдим.

Ортимдан онамнинг овози эшитилди. “Тўхта, болам, борма у ёққа!” – деяётганди у.

Лекин мен қулоқ солмадим. Онамни тинчлантириш учун “Ҳаммаси яхши бўлади. Мен сиз учун, бошқалар учун, халқим учун курашаман”, –  дедим-у, йўлимда давом этдим…

Алпарслон Эркчи