O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ширин туш

Ширин туш
55 views
16 February 2013 - 7:35

Ширин туш

Бугун жуда хурсандман!

Каҳратон киш совуғидан қалтираб эрталаб тургим ҳам келмай соат 9гача мудраб ётдим, бир вақт кўча эшигимни тақиллаши мени чўчитиб уйғотди. Уфф… яна текширувчилар келди шекили, эшикни беҳурмат тақиллатишаяпти, йук газни, электр чироғини текширгани текширган, жонга тегди, деган хаёл билан чиқсам, салобатли беш-олти одамлар ва маҳалла вакили, ҳалиги бору, эчки соқол, русчасига козёл дейишади, махаллани қулоги, сотқин турибди. Ҳаммаси семиз-семиз, қўрқиб кетдим.

“Мен бир кичкина одам бўлсам, намунча бунақанги кишилар ташриф буюрдийкин” десам бири олдимга келиб жуда қуюқ сўрашди, оркасидан наригиси қучоклаб олгудай барча кариндош уруғларимни соғлигигача сўради, хаммаси сертавозе нима килишимни билмай колдим.

Бири шундай гап бошлади:

-Ака энди сизнинг уйингизда газ хам, чирок хам ўчмайди, ўчса ман кафилман, манга телефон килинг, босим ўлчагич ўрнатиб бераман, маълум босимдан пастга тушиб кетса манга телефон киласиз. Наригиси хам гапга қўшилди:

-Чироғингиз 75 эмас,  500 вольт ёнади, ман кафолат бераман.

Ҳаммаси катта катта ваъдалар беришди.

Каттароғи нарироқда турган малайларига буйруқ бера бошлади:

-Бу акахонга тезда махсус ҳисоблагичларни ўрнатинглар, газга, электрга, сувгаям.

Сал туриб усталар ёпирилиб кела бошлади, бири газ ҳисоблагичини алмаштирса, наригиси сув ҳисоблагичига ёпишди бошкаси эса электр ҳисоблагичини алмаштиришга тушди, ҳамма ҳисоблагичлар одатдагидан бошқача, махсус белгилари бор экан. Мен эса ҳайрон бўлиб туравердим.

Ҳаммалари менга яна тавозеъ килиб ҳурмат билан хайрлашишди.

Уйда ўзимиз колдик. Газни ёқиш хаёлимга келди, бориб ёқсам, шунақа шиддат билан ёна бошладики трубалар ёрилиб кетай деди, уйларни иситиб, хотиним билан паловларни пиширдик, шунакаям рохат-ки асти қўяверасиз. Сув кранини очсам шунака тиниқ сув кела бошлади, қайнатмасдан, тиндирмасдан хам ичаверасиз. Уйимдаги юзли чироғ куёш каби порлаб ёнаяпти.

-Энди ҳеч қанақа муаммо қолмади хотин, дедим  эски кастюмимнинг ёқасини қоқиб.

-Булар ўзи нега сизга бунака лаганбардорлик қилаяпти ўзи, бир сирингиз борга ўхшайди, ўзи бир киракаш булсангиз, у ер бу ерни каттаси бўлмасангиз…

-Хе… Хотииин ўзим хам лол колиб турибман. Бир гапи бор буларнинг. Оддий одамга мустақил бўлганимиздан бери ҳали бир яхшилик қилмаган бу давлат, даб дурустдан бир шофёрга, киракашга яхшилик қилармиди?

Шу вакт эшик қўпол тақиллаб колди, очсам почтачи турибди, тўқсон ёшли қари онамни нафақасини олиб келибди, оркасида навкари бор, электрчи, газчи, сувчи…

-пенса обкелдим сув, газ, светти книжкасини обчиқинга

-карзиммиз йқк ку -дедим жаҳлим чиқиб.

-бари бир тўлашинглар керак, мажбурсила. Агар тўламасангиз пенса йук- деди почтачи.

-кириб хисоблагичларни қаранглар, агар қарзимиз бўлса тўлаймиз, лекин кампирни пенсиясини беришинглар керак-дедим.

Газчи мени суриб уйга кириб газ хисоблагич олдига, светчи ўзини хисоблагичини олдига, сувчи сув кранини олдига ўтган ой текширишганига қарамай ёпирилиб киришдию ҳаммалари турган жойларида қотиб қолишди. Бир вакт газчига сал жон киргандай бўлди, мени кўзимга карай олмай дудуқланиб гап бошлади:

-А… А… Аккаа ме-ни кеч-чиринг энди сизни ҳеччам текширмайман, мени ишдан бўшатиб юборишмасин, илтимос мени кеччиррринг илтимос-дея ялина бошлади, электрчи хам шу ахволда ўтириб куйган ёш боладай, сувчи эса жуда хам сертавозе муомала билан мен билан қуюқ пишиқ хайирлашишди.

Афтидан махсус ўрнатилган белгили хисоблагичларни кўриб кайфлари учиб кетди, таъмагирликлари лаганбардорликка айланди, тум тарақай кочишди. Почтачи билан яккама-якка қолдик. Шерикларининг ахволини кўриб у хам тезда нафақа пулини санашга тушди ва тийинигача қолдирмай чикиб келган онамнинг қўлига топширди, ҳар сафарги таъмагирлик қилиши эсидан чикиб, онам бераётган икки минг сўм пулни аввалгидай менсимай онамни карзи бордай қўлидан тортиб олиш ўрнига жуфтакни ростлади…

-Болам буларга нима бўлди, хаммаси сан билан яхши гаплашадиган бўлиб копти, пулниям олмай кеттия-деди онам ҳайрон булиб.

-Хе… Онажон эрталабдан бери худди эртакда яшагандай яшаяпмиз, булар жуда ғамхур бўлиб қолишган…

Бир вақт кўча эшигимни тақиллаши мени чўчитиб уйғотди. Кўраётган ширин тушим оғушидан ширакайф эдим…

Уфф… яна текширувчилар келди шекили, эшикни беҳурмат тақиллатишаяпти, йуқ газни, электр чироғини текширгани текширган, жонга тегди, деган хаёл билан чиқсам, салобатли беш-олти одамлар ва маҳалла вакили, ҳалиги бору, эчки соқол, русчасига козёл дейишади…

ЎХҲ сайтига Qudratbek