O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шоир ва сиёсий арбоб Муҳаммад Солиҳ – Пайғамбар (63) ёшда

Шу йил, 20-декабрда, 20 ва 21асрнинг таниқли шахсларидан бири бўлган Муҳаммад Солиҳ ўзининг муборак Пайғамбар (63) ёшига тўлмоқда.

Шоир ва сиёсий арбоб Муҳаммад Солиҳ – Пайғамбар (63) ёшда
307 views
13 December 2012 - 13:36

Шу йил, 20-декабрда, 20 ва 21асрнинг таниқли шахсларидан бири бўлган Муҳаммад Солиҳ ўзининг муборак Пайғамбар (63) ёшига тўлмоқда.

MS 2010Олдиндан айтсам, мен ижодкор ёки сиёсатчи эмасман. Муҳаммад Солиҳ билан ҳеч қачон учрашиш ёки ҳамсуҳбат бўлиш бахтига муяссар бўлган  эмасман (афсус). Кўпчилик ижодкорлар ва олимлар каби бир-биримизни  ижодимиз ва фаолиятимиз орқали таниймиз. Айтмоқчи бўлганим, қуйидаги ёзганларимни миллионлаган Ўзбекистонликлардан бирининг битиклари, деб тушинишингизни истардим.

Шоир сифатида Муҳаммад Солиҳ шеърият мухлисларига 40 йилдан буён яхши таниш. Унинг ижоди Ўзбекистон қаҳрамонлари ва машҳур ҳалқ шоирлари билан бир қаторда мактаб дарсликларидан ўрин олган эди. Биргина шу ҳолатнинг ўзигина унинг ижодкор сифатидаги фаолиятига етарлича баҳо бўлса керак.

Сиёсий арбоб сифатида ҳам Муҳаммад Солиҳ мана, 30 йилдирки, жаҳоннинг кўплаган мамлакатларида танилган ва эътироф этилган.

Эътибор қилсангиз, ҳозирда сиёсат майдонида ҳалқ ғами ва демократия учун курашаётганларнинг айримлари Каримов режимидан адолат топа олмай, айримлари партия билети олиб қўйилгани учун, кимлардир мол-мулки тортиб олингани сабаб, яна кимлардир ноҳақ ишдан бўшатилгани, яна бирлари ноҳақ қамалгани сабаб сиёсат майдонига кирган. Ҳар бир оқибатга бирон нарса сабаб бўлишини билганим учун бундай сиёсатчиларнинг фаолиятини камситиш ниятим йўқ.

Муҳаммад Солиҳга ўхшаган камдан-кам сиёсатчилар сиёсат майдонига Ҳукумат томонидан туртилмасдан, аксинча, яхшигина мансабга, “Волга” каби хизмат машинасига, хукумат телефонига эга ҳолда, ҳалқ ва ватан ғами деб тушган.

Балки Муҳаммад Солиҳ шунинг учун ҳам Ўзбекистон сиёсий мухолифатининг ташкилотчиси ҳамда сардори сифатида ва Каримовга бас келаоладиган сиёсий арбоб ўлароқ миллионлаган Ўзбекистонликларнинг умидидир. Айнан шу ҳолат сабаб эмасмикан, Каримов ташвиқот машинасининг асосан Муҳаммад Солиҳга қарши қаратилганига.

Биз ҳазрати Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбандлар кабиларни “Шайх” дейишга одатланганмиз. Аслида улар шайхдан юқори – шайхлар шайхи, Ҳожагония, Яссавия, Кубровия, Нақшбандия каби йирик тариқатларнинг асосчилари ва пири муршидларидир.

Ҳар бир тариқатда ўнлаган, ҳатто юзлаган шайхлар борки, уларнинг ҳам ўз муридлари (ўқувчилари, издошлари) бор. Фарқи шуки, бирлари кўпроқ, бирлари камроқ таниқли, бирларининг муриди кўпроқ, бирлариники камроқ.

Менинг тушинишимча, айниқса Ўрта Осиё ва Кавказда, ўз ўқувчи ва эргашувчиларига эга бўлган, нафсига қарши мужоҳид бир диний ёки тасаввуфий йўлбошчига нисбатан “Шайх” ибораси ишлатилади.

Сўфийларга, айниқса, уларнинг сардори бўлмиш шайхларга қўйиладиган биринчи талаб ҳам ўз нафсига қарши мужоҳидликдир.

Мен “Шайх” деган иборани Муҳаммад Солиҳга нисбатан ҳам қўлласам, бироз ошириб юбормадимикан муаллиф, дейишларини ҳам ҳис қилаяпман. Аммо бир эътибор беринг-а, ижодда, сиёсатда, иймонда Муҳаммад Солиҳга қиёслаб ҳам бўлмайдиган шахсларнинг кунда ё кунора унга қилаётган бўҳтону-ҳақоратларига тенглашиб, раддия ёки ҳақоратлар билан жавоб бериш ўрнига, аксинча, бардош билан сукут қилаяпти. Бу эса ўз шайхларга хос ўз нафсига ҳокимлик белгисидир.

“Пайғамбарлар тарихи” номли кўп томли диний асар ҳам ўзбек ўқувчиларига Муҳаммад Солиҳ шарофати билан етиб борди.

Ҳозирда расмий ва норасмий фаолият кўрсатаётган ўнлаган “Нақшбандия” тариқати шайхларидан кимга муяссар бўлди “Нақшбандия тариқати” номли рисола ёзиб ўз ўқувчилари(муридлари)га эга бўлиш?! Юқоридагиларнинг барчаси Муҳаммад Солиҳни нафақат шоир, сиёсий арбоб, балки шунингдек “Шайх” деб ҳам аташга асос бўла олади менимча.

Менинг Муҳаммад Солиҳ ҳақида ёзган бу ҳақиқатларим нафақат Каримовчиларга, ҳатто Каримовга қарши бўлган қатор (асосан ҳасадгўй) мухолифатчиларга ҳам ёқмаслигини, натижада менга ҳам турли таъна ва ҳақоратлар келишини билиб туриб ёздим.

Мен шунча азиятларни ҳақиқатни айтганим ва ёзганим учун чекаяпман. Майли, бу ҳам шулардан бири бўлсин. Ҳақ (ҳақиқат) йўлида чекаётган азиятларимга бу (фоний) дунёда бўлмаса-да, у (боқий) дунёда тегишли ажр берилар иншоаллох.

Сўзимнинг интиҳосида Муҳаммад Солиҳни муборак Пайғамбар (63) ёши билан қутлаган ҳолда, унинг ижодий, сиёсий ва диний йўналишдаги фаолиятига Аллоҳдан баракотлар тилаймиз.

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри
Декабрь, 2012