O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шоир, сиëсатчи ва эндиликда рассом

Шоир, сиëсатчи ва эндиликда рассом
504 views
20 November 2021 - 22:09
Бундан 39 йил олдин устозим¸ рассом Исфандиëр аканинг устахонасида бир расмга кўзим тушди. Сочлари елкасини қопаган қиз фақат қора линиялар билан чизилган эди. Матисс ва Пикассонинг линияли эскизларига менгзар бир шакл эди. Кўзимдаги савол аломатини англаган Исфандиëр ака кулиб “Соли чизди буни” деди. Кейин билишимча Муҳаммад Солиҳ ҳали шеър ëзмасидан олдин расм чизишга ружу қўйган. Китоблари чиқиб “ëш шоир” номини олган маҳалда ҳам Муҳамммад Солиҳ ҳайкалчалар ясаб юрди. У кишининг Қорақамишдаги уйининг дераза раҳида турарди бу ҳайкалчалар…
Орадан йиллар ўтиб Солиҳ ака яна расмлар чиза бошлади. Шунчаки қўл телефони ойнасини бармоқ билан силаб.
“Йиллар давомида ичимда бир ўлик рассом бор эди” дейди шоир¸ сиëсатчи ва эндиликда рассом Муҳаммад Солиҳ.
Бу эса унинг 1974 йили ëзган мисралари
Бу хушбўй йилларни,
Бу рангдор йилларни,
Гул каби бирма-бир узаман.
Умр бўйи мен сархуш юриб,
Улардан гулдаста тузаман.
Бир куни бу хушбўй,
Бу рангдор гуллар
Сиғмай қолар ахир, бағримга,
Шунда мен ачинмай, уларни
Қўяман ўзимнинг қабримга.
Шухрат Бобожон