O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шонли ўттиз бир йил

Шонли ўттиз бир йил
611 views
12 July 2021 - 18:17

Кеча, тушлик пайтида, бир танишим қўл телефонимга қўнғироқ қилиб, “ЭРК” Демократик Партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қилиб кўрсатилган Жаҳонгир Отажонов сиёсий фаолиятини тўхтатганини эълон қилганини айтиб, дабдурустдан, “Энди, партия фаолияти нима бўлади?” деди.

Камина унга жавобан, 31 йиллик шонли тарихга эга “ЭРК” пртиясининг фаолияти, Жаҳонгир Отажонов сиёсий фаолиятини тўхтатгагани билан боғлиқ эмаслигини тушунтриб, ваҳимага берилмасликни маслаҳат бердим. Бугун эрталаб, яна бир танишим шунга ўхшаш савол билан телефон қилди.

Дарҳақиқат, 1990 йилнинг 30 апрелида ташкил топган “ЭРК” Демократик Партияси, бағоят курашларга бой, шонли йўлни босиб ўтди. 31 йиллик таъқиблар, зулмлар, ноҳақликларга қарамай, партия барҳам топмади. Аксинча, чиниқди, тобланди, мустаҳкамланди.

Зеро, сунги 31 йил давомида диктатурага қарши муносиб курашган, туҳматлар, қамоқлар, муҳожирликдан чучимаган ягона партия “ЭРК” Партиясидир.

31 йил- навқиронлик демакдир. Модомики, Партия 31 йилда ўз мақеини йўқотмаган экан, у яшайди, фаолият кўрсатади ва ғалабага эришади.

Равшан Содиқ

2021 йил 12 июль.