O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шоҳ бўлсанг ҳам…

Шоҳ бўлсанг ҳам…
160 views
15 April 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

«Икки қатра кўз ёш мисоли
Икки ёнга кетдик ажралиб.
Икки зилол сув томчисидек
Икки ёққа кетдик сачралиб.
Кўз олдимдан кетмайди сира
Яноқларинг қизил олмадек.
Учрашди жуфт қатра кўзёшим,
Бизлар эса учрашолмадик».

* * *

«Меъда чирир секин ва аста
Йўқолади эс-ҳуш, хотира.
Бир қултуми бу ёқда турсин,
Ичма ундан ҳатто бир қатра.

Шоҳ бўлсанг ҳам обрўйинг тўкиб,
Маҳрум этар тожу тахтлардан…
…Бу гапларнинг ҳаммаси тўғри
Шароб топилмаган вақтларда».

* * *

«Ёнғоқ мағзи деб эдим сени,
Тотли ўйлаб-ўйлаб сен ҳақда.
Тарқатгандим хуш-хуш хабарлар
Алқаб-алқаб ва мақтаб-мақтаб.
Соф юраклар ҳақда, сўнг билсам,
Кўп кўланса сўзлар дегансан.
Айтганларим ҳамон рост… фақат
Пуч ёнғоқнинг мағзи экансан».

* * *

«Тўғри, болдир булбуллар саси,
Тўғри, қанддир қовунлар таъми.
Тўғри, набот нокларнинг тоти,
Тўғри, шарбат шудринглар нами.
Тўғри, жон ҳам ширин… туғилгач
Неча йил ўтса-да орадан…
Лекин бари заҳар, айрилсам
Суюклигим Даҳҳазорадан…»

(давоми бор)