O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шубҳалик тўловлар қарзмиди?

Шубҳалик тўловлар қарзмиди?
158 views
17 July 2012 - 19:38


Имомга нисбатан уюштирилган суиқасд маҳкамаси давом этади: Шубҳалик тўловлар қарзмиди?

Судланаётганларнинг ҳисоб рақамларидаги олтита рақамлик миқдордаги пуллар Швеция визасини олиш учун уюштрилган оддий сохта активлардир. Бу ҳол Стромсундда уюштирилган суиқасд ортидан ўтказилинаётган бугунги (17 июль 2012 йил) маҳкама жараёнида гувоҳлик берган шахснинг сўзларидан маълум бўлди.

Прокурорга суиқасдга кўмаклашганликда гумонланаётган шахсларнинг оз миқдорда маош олишлари ортидан, уларнинг ҳисоб рақамларида юз минглаб швед кронаси мавжуд бўлганлиги шубҳалик туюлганди.
Бугун улар томонидан номи келтирилган иш берувчилари судда гувоҳлик кўргазмаси берди. Бу эр-хотинлар ундан қарз сўрашган экан.
“Бу пуллар мактабгами, ёки бошқа жойгами кўрсатиш учунгина мўлжалланган экан. Ва сўнгра улар бу пулларни қайтариб беришди”, – дейди у.

Гумонланувчи эр-хотиннинг қатъий тарзда билдиришганларига кўра, бу талабалар учун одатий ҳол ва одатда Швецияда яшаш ҳуқуқига эга бўлиш учун талаба маълум миқдор пулни қарз сифатида олиб ўзларининг банкдаги ҳисобларига ўтказишади. Шундан кейин улар миграция бошқармасига кўрсатилади. Судда кўргазма берган гувоҳ шу каби қарз бериш фаолияти билан шуғулланганлигини тасдиқлади.
“Сиз бошқа бир қанча одамларга ҳам шу сингари сохтакорликда кўмаклашганмисиз?”, – сўради ундан адвокат Ян-Оке Нюстром (Jan-Åke Nyström).
“Ҳа, яна бир шахс 70 минг крона қарз олди.” – жавоб берди гувоҳ.

Сўроқ давомида гувоҳ бу гумонланувчи эр-хотинга иш берувчи бўлганлигини инкор этди.
“Улар сизда ишлаганликларини қайд этишди”, – таъкидлади прокурор Кристер Петерссон (Krister Petersson).
“Бу нотўғри маълумотлардир”, – жавоб берди гувоҳ.
“Аммо сиз уларнинг банк ҳисобига бир неча марта турли миқдорда пул ўтказгансиз?”-сўровини давом эттирди прокурор.
“Тўғри, лекин бу қарз эди, маош эмас”.

Бугун судда гумонланаётган эркак у ва аёлининг Стромсунддаги имомнинг турар жойини аниқлаш учун гумонланувчи-жиноятчига ёрдам берганини қатъий тарзда изоҳлади.
“Мен унинг имомлигини билмасдим. Ўйладимки, у бир салбий сифатга эга бўлган, қарз олиб бермай кетган ишбилармон фирибгардир.” – деди у.

“Бизда катта миқдорда қарз олиб, агар уни қайтара олмаса Қозоғистон, ёки Россияга қочиб кетиш одат бўлиб қолган. Мен бу одамни 14 минг доллар қарзи борлигини эшитганимдан сўнг бу ишбилармон шериклар орасидаги аксарида учраб турадиган бир муаммо бўлса керак деб ўйладим.
Маҳкама жараёни белгиланган вақтидан зиёд давом этди ва тағин бир кунга узайтирилди. Эртага судда имомнинг ўғлининг кўргазмаси, ҳамда прокурор ва адвокатларнинг якуний хулосалари тингланиши кутилмоқда.
http://op.se/lanet/stromsund/1.4909049-imamrattegangen-fortsatte-misstankta-betalningar-var-lan-

Торд Андерссон

“Ostersund posten” газетасидан Тўлқин Қораев таржимаси